Бошловчи: Ассалом улуғлар меҳри зиёлар Юраги қуёшу қалби дарёлар Сизга ҳам азизлар дилдан эҳтиром Қўллар кўксимизда деймиз ассалом Ассалому-алайкум азиз зиё таратувчи мураббийлар, устозлар даврамизда файз қўшиб турган лобар қизлару-алмомиш йигитлар, мана бугун юртимизга баҳор айёми кириб келди. Азиз даври аҳли аввалом бор сизларни кириб келаётган янгиланиш, покланиш фасли бўлмиш баҳор, Наврўз айёми билан самимий қутлаймиз. Сизларга соғлиқ, бахт ва саодат, баҳорий кайфият, нафислик, гўзаллик тилаб қолган ҳолда институтимизда ташкил этилган малака ошириш курси тингловчилари томонидан тайёрланган «Кел эй Наврўзим» деб номланган байрам дастуримизни бошлашга сизлардан ижозат сўраймиз. Бугун барча курс тингловчилари ўзларининг дилрабо қўшиқлари, куйлари ва жозибали рақслари билан сизларнинг дилларингизни мафтун этишга тайёрланиб келган. Марҳамат тинглаб дам олинг азиз устозлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |