2 Атамалар, таърифлар, қисқартмалар
Мазкур стандартда Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, Кадрлар
тайѐрлаш Миллий дастури ҳамда олий таълим соҳасидаги халқаро ҳужжатларга мос равишда атамалар ва
таърифлардан фойдаланилган:
бакалавриатнинг асосий таълим дастурлари (бакалавриат дастури) – талабаларнинг тарбияси
ва тайѐргарлик даражаси сифатини таъминлашга йўналтирилган ўқув режаси, ўқув курслари, фанлари
(модуллари)нинг дастурларини қамраб олган ўқув-услубий мажмуалари ҳамда малакавий амалиѐтлар
дастурлари, ўқув жараѐни жадвали ва мос равишдаги таълим технологияларини амалга оширилишини
таъминловчи методик материаллар;
Do'stlaringiz bilan baham: |