Navoiy davlat pedagogika instituti umumiy biologiya kafedrasi


Mavzu bo’yicha tinglovchilarning o’zlashtirishlarini



Download 3,32 Mb.
bet8/231
Sana16.01.2017
Hajmi3,32 Mb.
#472
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   231
1

O’quv dasturi

9

2

Ishchi dasturi

21

3

Тa’lim texnologiyasi

36

4

Тestlar

95

5

Nazorat uchun savollar (JN, ON, YaN)

104

6

Umumiy savollar

109

7

Тarqatma materiallar




8

Glossariy

110

9

Referat mavzulari

111

10

Adabiyotlar ro’yxati

112

11

Тayanch konspekt

112

12

O’quv materiallari (ma’ruza matni, o’quv qo’llanmalar)

115

13

Хorijiy manbalar

217

14

Kurs ishlari mavzulari

218

15

Annotatsiyalar




16

Mualliflar haqida ma’lumot

119

17

Foydali maslaxatlar

220

18

Normativ hujjatlar

228

19

Baholash mezonlari

233


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ



Рўйхатга олинди:

№ БД-5140400-3.03


2008 йил «23» август

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг

2008 йил «23» августдаги «263»-сонли буйруғи билан тасдиқланган
















БИОЛОГИЯ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

фанининг

ЎҚУВ ДАСТУРИ

Билим соҳаси: 100000 – Таълим

Таълим соҳаси: 140000 - Ўқитувчилар тайёрлаш

ва педагогика фани

Таълим йўналиши: 5140400 - Биология

ТОШКЕНТ – 2008

Фаннинг ўқув дастури Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқув-методик бирлашмалари фаолиятини Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг

2008 йил «20» августдаги «4»-сонли мажлис баёни билан маъқулланган.

Фаннинг ўқув дастури Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида ишлаб чиқилди.

Тузувчилар:

Толипова Ж.О. - «Биология ва инсон ҳаётий фаолияти муҳофазасини

ўқитиш методикаси кафедрасининг мудири, п.ф.д.

профессор в.б.

Ғофуров А.Т. - «Биология ва инсон ҳаётий фаолияти муҳофазасини

ўқитиш методикаси кафедраси профессори,

биология фанлари доктори

Тақризчилар:

Йўлдошев Ж.Ғ - А.Авлоний номидаги ХТХМОМИ ректори, п.ф.д.,

профессор



Норбобоева Т. – Агропедагогика, экология ва уни ўқитиш методикаси

кафедраси­ мудири, б.ф.н., доцент




Фаннинг ўқув дастури Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети илмий-методик бирлашмасида тавсия қилинган (2008 йил «4» августдаги 2-сонли мажлис баённомаси).



Кириш

Ушбу дастур бўлғуси биология ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигига замин тайёрлайдиган биология ўқитиш методикаси курсининг ривожланиш тарихи, объекти, методлари, аҳамияти, асосий принциплари ва қонуниятлари, долзарб муаммолари, биологияни ўқитишнинг мазмуни, методлари, воситалари, шакллари шунингдек, хусусий методиканинг ўзига хос хусусиятлари, биологияни ўқитишда замонавий педагогик ва ахборот технологияларидан фойдаланиш, ўқувчилар онги ва қалбига миллий ғояни сингдириш масалаларини ўзида ифода этади.



Ўқув фанининг мақсад ва вазифалари

Биология ўқитиш методикаси фанини ўқитишдан мақсад - бўлажак биология ўқитувчиларининг методик тайёргарлигини амалга ошириш, биологияни ўқитиш самарадорлигини оширишга имкон берадиган замонавий педагогик ва ахборот технологиялар билан таништириш саналади.

Биология ўқитиш методикасининг вазифаси - талабаларга узлуксиз таълим тизими олдидаги мақсад ва вазифалар, ўқитиш методикасининг илмий-назарий масалалари, ривожланиш тарихи ва асосий муаммолари, таълим-тарбия жараёнини замон талабларига мос ҳолда ташкил этиш ва бошқариш, биология дарслари, дарсдан ва синфдан ташқари ишлар, экскурсиялар ва ўқувчиларнинг мустақил таълимини ташкил этиш жараёнида замонавий педагогик ва ахборот технологияларидан фойдаланиш йўллари, ўқувчиларда асосий биологик ғоялар, тушунча, кўникма ва малакаларни шакллантириш, ижодий ва мустақил фикр юритишни таркиб топтириш, улар онги ва қалбига миллий истиқлол ғоясини сингдириш усуллари ҳақида билимлар бериш, талабаларни педагогик фаолият учун зарур бўлган методик билим, кўникма ва малакалар билан қуроллантиришдан иборат.

Фан бўйича талабалар билими, кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар

Биология ўқитиш методикаси ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида бакалавр:



  • Ватанимизда ва жаҳоннинг ривожланган мамлакатларида табиётшу­нослик­ни ўқитиш методикасининг ривожланиш босқичлари ва йўналиши, ҳозирги замон узлуксиз таълим тизимида биология ўқув фанининг мазмуни, биологик таълим тизимининг асосий принциплари, асосий биологик ғоялар, тушунчалар, назариялар, қонуниятлар;

  • биология ДТС мазмуни ўқувчилар билими, кўникма ва малакаларига қўйиладиган талаблар, уларни ўқитиш жараёнида амалга ошириш йўллари;

  • биологияни ўқитишнинг методлари ва усуллари;

  • биологиядан ўқув ишларини ташкил этиш шакллари: дарс, дарсдан ташқари ишлар, экскурсиялар, синфдан ташқари ишларнинг ўзига хос хусусиятлари ва дидактик мақсадлари;

  • биологияни ўқитишда фойдаланиладиган кўргазма ва дидактик материаллар, ўқувчиларнинг кузатиш ва тажриба қўйиш ишларининг мазмуни, кўникма ва малакалари;

  • биология ўқув хонаси, тирик табиат бурчагини ташкил этиш ва жиҳозлаш, мактаб тажриба майдони ва уларда олиб бориладиган ўқув ишларининг мазмуни ва моҳиятини билиши керак.

Талаба:

- узлуксиз таълим тизими-турларидаги биологик таълим ДТС, дастури, дарсликларини таҳлил қилиш;



    • ўқув ишларини режалаштириш;

    • биологияни ўқитишда фойдаланиладиган методлар ва уларнинг таркибига кирадиган усулларни билиши, кўргазмали ва дидактик тарқатма материаллардан, ўз ўрнида ва самарали фойдаланиш йўлларини эгаллаган бўлиш;

    • замонавий педагогик ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда дарс ишланмаларини лойиҳалаш ва ўтказиш;

    • биологиядан синфдан ташқари машғулотлар сценарийларини лойиҳалаш ва ўтказиш йўлларини белгилаш;

    • ўқувчиларнинг билиш фаолиятини фаоллаштириш, ташкил этиш ва бошқариш кўникмаларига эга бўлиши керак.

- ўқувчиларнинг билимларини назорат қилиш ва баҳолашнинг самарали йўлларини қўллаш, рейтинг тизимини амалга ошириш;

- биологиядан ўқувчилар билан олиб бориладиган дарсдан ташқари ишлар ва мустақил таълимни ташкил этиш йўллари;

- биологик экскурсияларни ташкил этиш ва сценарийларини тайёрлаш;

- илғор ўқитувчиларнинг иш тажрибаларини ўрганиш ва амалиётга қўллаш; - биология ўқув хонаси, тирик табиат бурчаги, мактаб тажриба майдонида ўқувчиларнинг кузатиш ва тажрибаларини қўйиш бўйича ишларини ташкил этиш малакаларига эга бўлиши керак;



Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги

Биология ўқитиш методикаси фани асосий мутахассислик фани ҳисобланиб, 7- семестрида ўқитилади. Дастурдан ўрин олган масалаларни ёритишда талабаларнинг ўқув режадан ўрин олган биология мутахассислик фанлари (ботаника ва ўсимликлар физиологияси ва систематикаси, умуртқасиз ва умуртқали ҳайвонлар зоологияси, цитология, гистология, эмбриология, одам ва ҳайвон физиологияси, эволюцион назария, генетика ва селекция асослари), шунингдек "Педагогика", "Психология", "Педагогик маҳорат", "Педагогик технологиялар", "Информатика ва ахборот технологиялари" ўқув курсларидан назарий билимлари, кўникма ва малакалари асосланади.



Фаннинг таълимдаги ўрни

Биология ўқитиш методикаси ўқув фани талабаларнинг методик тайёргарлигини таркиб топтиришда муҳим роль ўйнайди. Шу сабабли талаба биология ўқитиш методикасини ҳам назарий ҳам амалий жиҳатдан чуқур ўзлаштирган бўлиши керак. Биология ўқитиш методикаси биология ўқитувчисига педагогик фаолиятни тизимли ташкил этиш, биология дарслари, дарсдан ташқари ишлар, синфдан ташқари ишлар ва экскурсияларни тўғри ташкил этишга замин тайёрлайди.



Биология ўқитиш методикасини ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар

Биология ўқитиш методикаси маъруза дарсларида ўқув кинофильмлар, слайдлар, мультимедиялардан, педагогик технологиялардан ҳамкорликда ўқитиш технологияси, кичик гуруҳларда ўқитиш, арра, модули таълим технологиялари, муаммоли таълим технологияларидан фойдаланилади.



Асосий қисм

Узлуксиз таълим тизимида биологик таълимнинг роли

Ўзбекистон Республикаси "Таълим тўғрисида"ги қонуни ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури узлуксиз таълим тизимини ислоҳ қилишнинг илмий назарий асоси. Узлуксиз таълим тизими олдидаги давлат ва ижтимоий буюртмалар, мақсад ва вазифалар. Биологик таълимнинг узлуксизлиги. Биология ўқитиш методикаси - педагогик фан.



Биология ўқитиш методикасининг мақсади, вазифалари, ўрганиш объекти ва тадқиқот методлари, муаммолари.

Биологик таълимнинг баркамол шахсни камолга етказишдаги ҳиссаси. "Соғлом авлод учун" Давлат дастурини амалга ошириш тадбирларини ҳаётга тадбиқ этилишида биология фанининг роли.

Биологик билимларнинг инсон ҳаётидаги, илмий-техник юксалиш, табиат бойликларини сақлаш ва ундан самарали фойдаланишда, муҳофаза қилишдаги аҳамияти.

Ўқувчиларнинг биологиядан ДТС ва ўқув дастурлари меъёрларида асосий биологик тушунчалар, етакчи ғоялар, илмий далиллар, қонунлар, илмий билиш усуллари, органик оламнинг манзарасини шакллантиришга оид биологик билимлар, кўникма ва малакалар билан қуроллантириш.

Ўқувчиларни мустақиллик ғоялари ва Ватанга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида, шунингдек, маънавий-ахлоқий, ақлий, экологик, эстетик, иқтисодий, меҳнат, гигиеник, жинсий тарбиялаш.

Ўқувчиларнинг биологияни ўрганишга бўлган қизиқиши ва ижодий қобилиятлари, мустақил фикр юритиш, меҳнат ва амалий иш кўникмаларини ривожлантириш, онгли равишда касб танлашга йўллаш.



Шарқнинг уйғониш даври ва унда таълим-тарбия масалаларининг ривожлантирилиши

Ўрта Осиё алломаларининг табиат ва унда содир бўладиган жараёнлар ҳақидаги тасаввурлари.

Ал-Хоразмий, Абу Райҳон Беруний, А.Фарғоний, Абу Али ибн Сино, Фаробий, Амир Темур, Улуғбек, З.М.Бобур ва бошқа алломаларнинг асарларида табиий фанларни ўқитишга оид илғор фикрлар.

Жадидлар мактабида табиатшуносликни ўқитишнинг ўзига хос хусусиятлари

XIX- ва XX-асрларнинг биринчи ярмида Туркистонда жадидлар ҳаракати. Табииётга оид билимларнинг дарсликларга киритилиши. Маҳмудхўжа Беҳбудий, Мунаввар Қори Абдурашидхон ўғли, Абдулла Авлонийнинг таълим-тарбия масалалари, табииёт фанларини ўқитиш юзасидан фикрлари.



Биология ўқитиш методикасининг ривожланиш тарихи

Табииётшуносликни ўқитишни ривожлантиришга ҳисса қўшган жаҳон методистларини илғор ғоялари В.Ф.Зуев, А.Т.Герд, В.В.Половцев, Б.Е.Райков, Б.Ф.Всесвятский, Н.М.Верзилин, Н.А.Рыков, Е.П. Бруновт, Д.И. Зверев, И.М.Мельников, А.Н.Мягкова­ларнинг ишлари. Ватанимизда табиий фанларни ўқитишни такомил­лаш­ти­ришга ҳисса қўшган олимлар: Е.М.Бельская, Т.И.Исхаков, А.Т.Ғофуров, А.Е.Суха­рев, Р.А.Гурова, Г.С.Нога, С.К.Хабирова, А.Қодиров, М.М.Маҳ­ка­мов­ларнинг ишлари.



Биологик таълим жараёнининг яхлитлиги, ўқитиш принциплари ва қонуниятлари

Биологияни ўқитишга қўйиладиган замонавий талаблар. Биологик таълим жараёнининг яхлитлилиги, тизимлилиги, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг фаолиятини ташкил этиш. Ўқитиш принцип (таълим-тарбия жараёнини демократизациялаш ва инсонпарварлаштириш, илмийлилик, системалилик, фундаменталлилик, кўргазмалилик, самарадорлилик, онглилик, тушунарлилик, таълимни табақалаштириш ва индивидуаллаштириш, индивидуал ва гуруҳларда ўқитишни уйғунлаштириш, ўқитиш мақсади, мазмуни, воситалари, методлари, шакллари ва натижаларининг бирлиги, баҳолаш ва ўзини-ўзи баҳолаш)лари ва қонуният (ўқитиш мақсади, мазмуни, воситалари, методлари ва шаклларининг ижтимоий муҳитга боғлиқлилиги, тарбияловчи ва ривожлантирувчи таълим, таълим-тарбия жараёнини таҳсил олувчиларнинг фаолияти характерига боғлиқлилиги, педагогик жараён бирлиги ва яхлитлиги, ўқитишнинг назарий ва амалий бирлиги ва узвий боғлиқлиги, ўқув фаолиятини индивидуаллаштириш ва гуруҳли ўқитишни уйғунлаштириш) лари.



Download 3,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish