Navoiy davlat pedagogika instituti tarix fakulteti “milliy g’oya, ma’naviyat asoslari va huquq ta’limi” kafedrasi



Download 2,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet141/167
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#575065
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   167
Bog'liq
Туплам конф. Маънавий тахдид (2)

 
 
АҲМАД ДОНИШНИНГ НАЗМИЙ АСАРИНИНГ ТАРБИЯВИЙ АҲАМИЯТИ
(Девони ашъор асари мисолида) 
Бозоров Шуҳрат Салайдинович 
СамДЧИ таянч докторанти 
XIX аср охири XX бошларида жадидчилик ҳаракати вужудга келишининг ғоявий 
омилларидан бири илғор маърифатпарвар Аҳмад Донишнинг ислоҳотчилик қарашлари 
билан ҳам боғлиқдир. Аниқроғи, Туркистонда пайдо бўлган жадидчилик ҳаракати ва 
жадидларнинг маърифатпарварлик фаолиятига Аҳмад Донишнинг ижтимоий-сиёсий 
қарашлари жиддий таъсир кўрсатган.
ХIХ асрнинг иккинчи ярмида Бухоро амирлиги тараққийпарвар арбоблари орасида 
ўзининг позитив ғоялари билан шуҳрат қозонган, асл исми Аҳмад ибн Мир Носир ибн 
Юсуф ал-Ҳанафи ас-Сиддиқий ал-Бухорий бўлган лекин, “Аҳмад Калла”, “Муҳандис”, 
“Аҳмад Махдум” номлари билан ўз замонасининг энг ижобий прогрессив фикрловчи 
маърифатпарварига айланган Аҳамад Дониш 1827 йил 21 сентябрда Бухоро шаҳрининг 
Кўчаи Сангин гузаридаги ўртаҳол мударрис оиласида таваллуд топган. 
Аҳмад Дониш бир қанча асарлар ёзган. Унинг “Наводир ул-вақоеъ” (“Нодир 
воқеалар”), “Таржимаи аҳволи амирони Бухоро” (“Бухоро амирларининг таржимаи 
ҳоллари”), “Тарихи салтанати хонадони манғития” (“Манғит амирлари тарихи”), 
236
Мирзиёев Ш.М. Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари. –Тошкент: 2020. 29-бет. 


263 
“Дафтари тақвим” (“Кундаликлар”), “Рисолаи дар назми тамаддун ва маъовун” 
(“Маданият ва жамият тартиби ҳақида рисола”), “Мажмуаи ҳикояти Аҳмади Калла” 
(“Аҳмад Калла ҳикоялари тўплами”), “Ин рисолаист ислоҳ миёни шиа ва сунн” 
(“Шиалар ва суннийларни яраштириш тўғрисида насиҳат”), “Манозир ул-кавокиб” 
(“Сайёраларнинг жойлашуви”), “Рисола фи аъмол ал-курра” (“Глобусдан фойдаланиш 
йўллари”), “Мажмуи рисолаи нужум”, “Меъёри тадайюн”, “Бухородан Петербургга 
саёҳат” сингари қўлёзма асарлари нусхалари қўлёзмалар фондида сақланмоқда.
Тадқиқотларимиз натижасида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси 
Шарқшунослик институти кутубхонасида сақланаётган форс-тожик тилидаги “Девони 
Аҳмади Дониш” қўлёзмасининг тожикистонлик олим Файзхўжа Махмудов томонидан 
тожик тилига таржима қилинган ва Тожикистон Республикаси Фанлар Академияси 
таҳрир ҳайъати олимлари томонидан таъсис этилиб, 2020 йилда Душанбеда тожик 
тилида нашр этилган “Девони ашъор”
237
китобини қўлга киритдик. Мазкур китобнинг 
кириш қисмида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Берунинй 
номидаги шарқшунослик институтида сақланаётган “Девони Аҳмади Дониш” 
матнининг қўлёзмасидан биринчи маротаба тожик тилига ўгирилганлиги қайд этилган. 
Шарқшунослик институти қўлёзмалар фондида 3679/2 рақам остида сақланётган 
мазкур асар тожикистонлик олим Файзхожа Махмудов томонидан топиб таржима 
қилингач ушбу “Девон”га Тожикистон Республикаси фанлар академиясининг 
академикларидан Фарход Рахимий ва Кароматулло Олимовлар сўз боши ёзишган.
Шуниси диққатга сазоворки, таниқли ёзувчи ва мутафаккир Садириддин Айний 
ўзининг “Намунавий адабиёти тожик” (Тожик адабиёти намуналари) номли асарида 
Аҳмад Махдумнинг назм (шерият)га оид асарлари йўқлигини эътироф этади. 
Шунингдек, Садриддин Айний Аҳмад Махдум (Аҳмад Дониш) рубой, ғазал, қитъа, 
қасида каби шеърий назмлар ёзган бўлса ҳам улар тарқоқ ҳолда бўлиб, мутафаккир 
уларни шеърий тўплам шаклига келтирмаган ёки бунга эҳтиёж сезмаган. Шу сабабли, 
Аҳмад Донишнинг назм (шеърият) борасидаги асарлари бор йўқлиги ёки шеърий 
назмлари байтларининг миқдорини аниқлашнинг имкони бўлмаган
238
.
“Девони ашъор”нинг таржимони Файзхўжа Махмудовнинг қайд этишича 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Фанлар 
академияси 
Шарқшунослик 
институти 
кутубхонасида сақланаётган “Девони Аҳмади Дониш” қўлёзмаси 60 варақ, яъни 120 
бетдан иборат бўлиб, мазкур қўлёзманинг 85-105 бетлари уч хил асардан олинган. 
Мазкур “Девон”да битилган шеърлар Муҳаммад Абдулҳафиз томонидан ҳижрий 1297 
яъни, милодий 1880 йил шаввол ойида Бухорода шаҳрида қўлёзма сифатида ёзиб 
қолдирилганлиги қайд этилган
239
.
Мазкур асар билан танишиш жараёнида Аҳмад донишнинг яна бир қиррасини кашф 
этдикки унда мутафаккир нафақат сўз санъати балки ажойиб назм устаси ҳам эканлиги 
намоён бўлган. 
Аҳмад Донишнинг ижодида, асосан “Наводир ул-вақое” асарида мактаб, маориф 
ислоҳотчилиги, ёшларнинг саводхонлиги ва тарбиясига оид қарашлар, давлат 
бошқаруви ва сиёсатига оид назариялар янгича услубда ёритилган бўлса унинг 
шеърларида жадидчилик ғоялари яққол кўзга ташланганини пайқаш қийин эмас
240

Аҳмад Донишнинг маънавий меъроси баркамол авлодга тўғри сўз бўлиш, илмли 
бўлиш, мустақил фикрга эга бўлиш, тилёғламалик ва лаганбардорлик қилмаслик, Ватан 
237
Қаранг: Аҳмад Махдуми Дониш. Девони ашъор. Душанбе: “Дониш”, 2020. – Б. 128. 
238
Садриддин Айний. Тожик адабиёти намуналари. Душанбе, 2010. – Б. 175. 
239
Аҳмад Махдуми Дониш. Девони ашъор. Душанбе: “Дониш”, 2020. – Б. 4. 
240
Аҳмад Махдуми Дониш. Девони ашъор. Душанбе: “Дониш”, 2020. – Б. 9. 


264 
манфаати учун хизмат қилиш ва энг асосийси илм фан борасида ривожланган 
давлатлар билан беллаша оладиган шахсга айланиш тавсияларини ўргатади 
Аҳмади Донишнинг ашъорлари яъни шеърларини ўқиганимизда янгидан янги фикр 
ва қарашлари намоён бўлади. Жумладан, биринчидан, Дониш адабий жанрлардан 
деярли фойдаланмаган. Масалан, Дониш ғазалларининг ҳажми жуда узун ва шеърий 
қофияланиб ёзилган. Иккинчидан, Дониш ўз ўтмишдош шоирларидан фарқли равишда 
ўз шеърлар ғазал кўринишидаги шеърий услубида ёзилган бўлиб бу ўзига хос янгилик 
сифатида намоён бўлган. Аниқроғи шеърий мисралар аслида мукаммал ва узун ғазал 
байтларини ёдга солади. Шунингдек, Аҳмад Дониш “Девони ашъорида” берилган 
айрим байтлар ижтимоий-ахлоқий мазмунга касб этиб, унда мутафаккирнинг жамиятда 
ўзига нисбатан муносиб ҳурмат-изззат кўрсатилмаганлиги ва ушбу муносабатларни 
ўша даврнинг маънавий қолоқлигига хослигидан эканлигини эътироф этган. Жумладан 
бир байтда Дониш шундай деган:
Байт: 
Дониш, ту саъйр карда давиди ба ҳар тараф, 
Ҳаргиз наёфти зи каси ҳурмату шараф. 
Биншин ба гўшае, ҳаморо соз бартараф, 
Бархезу хуш зуд раҳо кун аз ин канаф, 
Ин аст дар ҷаҳон ҳамаги аз ғаройибаш. (108 бет)
Таржимаси: 
Дониш сен сайр этиб ҳар томон чопдинг,
Лекин ҳурмату-шараф ҳеч ҳам топмадинг. 
Ўз гўшангда ўтиргину ҳаммасини тузат, 
Бу арқонни узгину яшиликка қарат, 
Бу жаҳоннинг энг ғаройиб иши ҳам шудур. 
Шунингдек, Дониш мазкур “Девон”нинг бир неча саҳифаларида ўз ижодининг 
етарли баҳоланмаганлигини, жамият одамларининг лоқайдлиги сабаб ҳеч қандай меҳр-
мурувват кўрмаганлигини, ўзига нисбаттан давлат бошқарувидан ҳам жамиятдан ҳам 
унинг ақл заковатига яраша ҳамсуҳбату ҳаммаслак топилмаганлигидан шикоят қилиб 
ўзининг ижтимоий нарозилигини баён этган
241

Байт: 
Дониш, ки зи халқи даҳр лутфе, ки надид охир, 
Аз фазл ба ҷон омад, харкору саробон шуд.
Таржимаси: 
Дониш бу халқ даврида ҳеч бир лутф кўрмади, 
Жон ато этгандан буён меҳнатда сарбон бўлди. 
Шунга қарамасдан, Аҳмад Дониш олимлару шоирлар ва адибларга ҳурматда бўлиб, 
ўзи ҳам ғоятда истеъдодли бўлган. Маърифатпарвар мутафаккир фан ва адабиётга 
қизиққанлиги сабаб илм-фан тараққиёти йўлида бир қанча хайрли ишлар амалга 
оширилган. Ҳануз Аҳмад Донишнинг назмий асарлари мавжудлиги тўғрисида баҳс 
борар экан, мутафаккирнинг бир неча йиллар китобхоналар жавонида яширинган 
мазкур қўлёма
242
хазинасида келтирилган байтлар унинг назм борасидаги ютуқларини 
юзага чиқаради. 
Бизнинг мазкур тадқиқотимиз Аҳмад Дониш фалсафий ижодининг янги 
қирраларини очишга бағишланган бўлиб, янги давр талаби ва нуқтаи назаридан 
фалсафий илмлар эҳтиёжини қондирадиган махсус илмий тадқиқотдир. Чунки, айнан 
241
Аҳмад Махдуми Дониш. Девони ашъор. Душанбе: “Дониш”, 2020. – Б. 100. 
242
“Девони Аҳмади Дониш” қўлёзмаси 


265 
Аҳмад Дониш ўз ижодида юрт, миллат, инсон эрки каби масалаларни кўтариб чиққан. 
Донишнинг ижтимоий-сиёсий, маънавий-фалсафий ғояларидан баркамол авлодни 
бохабар қилмоқлик маърифатли жамият қуришнинг калитидир. 

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   167




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish