21-МАЪРУЗА. КАДМИЙ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ЗАМОНОВИЙ АҲВОЛИ. ТУРЛИ ХИЛ ХОМ АШЁЛАР ТАРКИБИДАН КАДМИЙНИ АЖРАТИБ ОЛИШ. КАДМИЙ БИРИКМАЛАРНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ
Кадмий – Д.И. Менделеев даврий системасининг II гурух элементи, атом номери 48, атом массаси 112,4. Кадмий оқ рангли метал, зичлиги 8,63 - 8,69 г/см, эриш харорати 3210С, қайнаш харорати 7670С. Кимёвий хусусиятлари бўйича кадмий рухга яқин. Стандарт электрод потенциали - 0,403 В. Кадмийни электрокимёвий эквиваленти 2,096 г/(А * соат).
Амалиётда кадмийни сульфат ва сульфиди катта аҳамиятга эга. Кадмий сульфати Сқ SO сув ва сульфат кислотасини сувли эритмаларида эрийди.
Сульфат кадмийни эрувчанлиги сульфат кислотасини миқдорлиги ошиб боришда табора камайиб боради. Бундай хусусиятни кадмий сульфатини олишда қўлланилади. Олдин металлик кадмий сульфат кислотасида эритилиб, кейинчалик чўкмага ўтказилади. Жараён "высаливание" деб номланган.
Куйдирилган рух концентратини танлаб эритишда кадмий оксиди, сульфати ва силикати қуйидаги реакциялар бўйича тўлиқ эрийди:
СdSO4 + H2O = СdSO4 (29.1)
СdO + H2SO4 = СdSO4 + H2O (29.2)
СdOSiO2 + H2SO4 = СdSO4 + H2 SiO3 (29.3)
Кадмий сульфид ва феррити кучсиз сульфат кислота эритмасида эримайди. Кадмий сульфиди кучли хлор ва азот кислоталарида эрийди. Худди шундай кучли қайнаган сульфат кислотаси ва уч валентли темир сульфати эритмасида ҳам эрийди.
Умуман, кадмийни танлаб эритишда ажратиб олиш, рухга нисбатан пастроқ. Кадмий сульфиди юқори миқдорлиги бўлгани сабабли, метални ажратиб олиш даражаси 70 % дан ортмайди.
Қолган кадимий танлаб эритишнинг қолдиғи - кекга ўтади. Рух кекини вельцевлаш даврида 90 - 95 % кадмий ажратиб олинади ва вазгонларга ўтади.
Вельц - оксидларни танлаб эритишда 60 - 70 % кадмий эритмага ўтади. Агарда эритмага кислота қўшишга берилса, ажратиб олиш 15 - 20 % кўпайиши мумкин.
Рух сульфати эритмасидан кадмий цементация орқали олинади. Эритмани кадмий ва мисдан рух кукуни билан тозалашда, кадмий деярли тўлиқ чўкмага ўтади. Бу чукма мис - кадмий кеки деб номланади ва кадмий олишда асосий хомашё ҳисобланади.
Кадмий сульфиди атмосфера муҳитда қизитилса шароитларга қараб, сульфат оксид ҳолатларига оксидланади.
СdS + 2O2 = СdSO4 (29.4)
СdS + 1,502 = СdO + SO2 (29.5)
3000С да кўзга кўринарли даражада кадмий сульфати ҳосил бўлади, 6000С да эса кадмий оксиди пайдо бўлади, 7000С да кадмий сульфатга реакция оқиб ўтиши натижасида тўлиқ йўқолади:
СdS + СdSO4 = 2Сd + 2 SO2 (29.6)
Металлик кадмий тезлик ҳолатда ҳаводаги кислород ҳисобига оксидланади:
Сd + 0,5O2 = СdO (29.7)
бунинг натижасида 600 0С дан юкори хароратларда кадмий асосан оксид ҳолатида учрайди.
700-10000С оралиғида куйдиришда кадмий сульфиди, бошқа металларга нисбатдан, секинроқ оксидланади. Оксид аралашмаси пайдо бўлади.
700-9000С оралиғида ферриш ва силикатлар пайдо бўлиши мумкин:
СdSO4 + Fe2O3 = СdOFe2O3 + SO3 (29.8)
СdSO4 + SiO2 = СdOSiO2 + SO3 (29.9)
Кадмий сульфиди атмосфера босимида 1350 0С қизитилса қисман буғ ҳолатига ўтади. Бу жараённи баҳолашда қуйидаги рақамлардан фойдаланса бўлади:
t, С 800 900 1000 1100 1150 1200
P, кПа 0,04 0,238 1,21 5,13 10,5 19,8
Рух концентратини куйдиришда кадмия буғ ҳолатига ўчиши 5-7 % ошмайди.
Тикланиш жараёнида кадмий рух билан бирга қуйидаги реакциялар натижасида буғ шаклга ўтади:
СdO + СO = Сdгаз + СO2 (29.10)
СdO + С = Сdгаз + СO (29.11)
Кадмийни оксиддан тикланиши, рух оксидига нисбатдан, пастроқ хароратларда ўтади.
Ҳар хил хароратларда кадмий буғ шаклга ўтишида босими:
t,0С 200 300 400 500 600 700 800
P, Па 0,04 5,7 160 1,8*103 11,1*103 83,5*103 144*103
Кадмий, рухга нисбатдан, қийинроқ конденсацияланади. Шунинг учун рух билан бирга фақат 60 - 80 % конденсат ҳолатига ўтади, қолган 20 - 40 % эса чиқинди ва ярим маҳсулотларга ўтади.
Кадмий олишда асосий хом ашё рух ишлаб чиқаришдаги ярим маҳсулотдир. Бу ярим маҳсулотларда хом ашё билан келган кадмий тўпланади.
Рухни гидрометаллургик қайта ишлашда кадмий мис - кадмий кекига ўтади (3-12 % Сd). Кадмий хом ашёси ҳисобида қўрғошин (0,5-0,6 % Сd) ва мис заводларнинг (0,2-0,5 % Сd) чанглари ҳам ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |