147
(пулнинг қадрсизланиши)ни қўллаш демакдир,
аммо бунда ссуда фоизи
камаяди ва пул ишлаб чиқаришга қуйиш учун рағбатлантирилади.
Тўла бандликни таъминлаш учун фақат инвестицияларнинг эмас,
балки миллий даромадни ҳам тартибга солиш таклиф этилади. Буни ҳал
қилиш воситаси сифатида солиқларга мурожаат қилиш керак дейилади.
Аҳолининг «жамғармалари»ни муомалага киритиш мақсадида солиқларни
ошириш талаб этилади ва бу омонатлар давлат инвестицияларини ошириш
учун фойдаланилиши мумкин дейилади. Шу вақтнинг ўзида бойларнинг
солиғини оширишга қаршилик қилинади. Кейнс ўз таклифини қуйидагича
тушунтиради: Меҳнаткашларнинг солиқларини оширишдан мақсад -
уларнинг
«жамғармалари»ни
камайтириш
ва
истеъмолни
рағбатлантиришдир. Реал иш ҳақини пасайтириш учун инфляция асосида
нарх-навони ошириш йўли тавсия этилади. Реал иш ҳақини пасайтирмасдан
тўлиқ бандликни
таъминлаш мумкин эмас, деган фикр ишчиларга
уқтирилади. Даромадлиликнинг пасайиб бориши туфайли бандликнинг
бирмунча ортиши илгари банд бўлганларнинг реал даромадлари қисқариши
билан боғлиқ. Кейнс ишчиларга мурожаат қилиб, иш ҳақини ошириш учун
кўрашиш керак эмас, дейди, чунки бу жами реал иш ҳақининг ишчиларнинг
турли гуруҳлари ўртасида қайта тақсимланишига олиб келади, унинг ўртача
миқдори эса ўзгармайди. У иш ҳақини «ўзгартирмаслик» сиѐсатини ўтказиш
ва шу йўл билан нарх-наво ўсиши сабабли иш ҳақини ошириш талабларини
йўққа чиқаришни таклиф этади. Унингча, ишчилар реал иш ҳақининг
пасайишига чидашлари керак, чунки шу йўл
билан ишсизликнинг олди
олинади. Капиталистларга эса реал иш ҳақини пасайтиришнинг аҳамияти
тушунтирилади. Кейнс бундан ташқари номинал иш ҳақини пасайтиришга
ҳам қарши эмас эди.
Ишсизлик ва инқирозларга қарши кўраш баҳонасида унумсиз
истеъмолнинг барча кўринишлари турли йўллар билан реклама қилинади.
Иқтисодиѐтни ҳарбийлаштириш билан бирга ҳукмрон синфларнинг
паразитик истеъмолини ошириш ана щундай йўллар гуруҳига киритилади.
Кейнсни ҳозирги даврда ҳаммага яхши таниш ибора бўлган «
аралаш
иқтисодиѐт»нинг отаси дейиш мумкин, бу иқтисодиѐтда ҳукумат ҳал
қилувчи ўринни эгаллайди. Соф иқтисодиѐт деярли ҳеч қайси давлатда йўқ.
Кейнснинг иқтисодий ғоялари биринчи навбатда «буюк инқироз»
таъсири
остида пайдо бўлди. 1929-1933 йиллардаги бу буюк инқироз Американи
ларзага келтирди, ишлаб чиқариш ярмига (50%)га қисқарди. 17 млн одам
ишсиз эди (25%), 9 млн омонатчи куйиб қолди. Ана шундай шароитда
иқтисодиѐтни қўтқаришнинг муҳим йўли - ҳукумат ҳаражатлари
эканлиги
кўрсатиб берилди. Кейнс ўзининг асосий асарининг биринчи сатрларидан
бошлабоқ «классик иқтисодий мактабга қарши» эканлигини ѐзади (айниқса
давлатнинг иқтисодиѐтга аралашуви масаласида турли фикрлар мавжуд).
Кейнс яратган сифат жиҳатидан янги таълимотда ўша даврда аосан
шахсий хусусий ташаббусга берилган масалаларни назорат қилиш учун
марказлашган
назоратни
яратишни
ҳаѐтий
зарурат
эканлиги
кўрсатиладиДавлат истеъмолга мойилликни ошириш учун , қисман , мазкур
148
солиқлар тизими орқали, қисман фоиз нормасини белгилаш ва бошқа
мумкин бўлган усуллар ѐрдамида ўз раҳбарлик таъсирини ўтказиши керак
бўлади. чунки мавжуд система (тизим) энг муҳими ҳозирда ишлаѐтганлар
меҳнатини тақсимлашда эмас, балки бандлик ҳажмини аниқлашда яроқсиз
бўлиб қолди, деб ѐзади Кейнс.
Албатта тўла бандликни таъминлашга зарур бўлган марказлашган
назорат муассасалари туфайли давлатнинг
анънавий функцияларини анча
кенгайтиришни талаб этади. Аммо шу билан бирга, шахсий ташаббус ва
маъсулиятни амалга ошириш учун кенг имкониятлар ҳам доим мавжуд
бўлади, деб ўқтиради у давлат томонидан иқтисодий жараѐнларни тартибга
солишнинг самарадорлиги давлат инвестициялари учун маблағлар топиш,
аҳолини иш билан тўла банд қилиш ва фоиз нормасини қатъий белгилашга
боғлиқ бўлади.Фоиз ставкалари қанчалик паст бўлса, бу инвестицияларга
рағбатни
шунчалик оширади, инвестицион талаб ошади, бандлик ўсади,
ишсизлик йўқолиб боради.
Ишлаб чиқариш омиллари (капитал, меҳнат, ер) қанчалик тўла жалб
этилса,амалда ўсиб борувчи боҳоларга эга бўламиз (пулнинг миқдорий
назарияси). Ресурслар тўлиқ фойдаланилмаган пайдо боҳоларнинг
мўътадиллиги сақланиш мумкин .
Кейнс назарияси бўйича массасини 2 марта ошириш боҳоларнинг
2марта ошувига олиб келмайди. Етакчи иқтисодчилар фикрича, «Кейнсча
инқилоб ҳақиқатда рўй берган».
Do'stlaringiz bilan baham: