Навоий қитъалари ҳақида
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 4
унга нисбатан бепарво ва лоқайд бўлиш ҳам бор. Адиб масаланинг бу томонига дахл
қилаётгани йўқ. Аксинча, бу борадаги саховат учун яна бир бошқа имкониятни эсга
олмоқда. Муҳтож киши сўрамасдан туриб ҳам унга мол берадиганлар бор.
Адиб мана
шу тоифа ҳақида гапирмоқчи. Улар эса ҳақиқий мард, ҳақиқий саховат эгаларидир. 97
Қитъанинг биринчи қисми шу билан якунланади. Демак, энди гап сарлавҳада ваъда
берилган иккинчи қисм устида бориши керак. Худди шундай бўлади ҳам.
Жамият аҳли орасида бирор ҳиммат кўрсатишдан олдин уни таъкидлаб, урғулаб,
“яхшилигини пеш қилиб” кўрсатадиганлар ҳам топилади. Алишер Навоий назарида бу
хусусият мақтовга лойиқ эмас. У қораланиши керак. Шунга кўра, бу тоифага
мансубларни эркаклар қаторида санаб бўлмайди. Улар аёллар қаторида саналишга
маҳкумдир. Лекин бу ҳам ҳали ҳаммаси эмас экан. Бундан ҳам пасткашроқ
тоифалар
мавжуд: улар айтадилар-у, лекин бермайдилар, яъни ваъда беришади-ю, бироқ
ишлари ваъдаларига хилоф бўлади. Уларни хотиндан ҳам пастроқ даражада баҳолаш
мақсадга мувофиқ бўлади. Ҳар ҳолда халқимизда “хотиндан хароб”, “хотиндан ҳам
хароб” деган ифодалар бежиз пайдо бўлмаган экан. Бунинг замирида аёл
кишини ерга
уриш маъноси йўқ, аксинча, эркак (йигит) кишининг бир сўзли, мард бўлишига ундов
турибди, холос.
Мазкур қитъанинг ҳажми тўрт мисрадан иборат. Қитъанинг ҳар бир мисраси битта
мулоҳаза ифодасига бағишланган. Аммо гап қўйилган масаланинг ахлоқий-маънавий
жиҳатларигина эмас, балки мана шу долзарб ва жиддий мавзунинг гўзал бадиий
ифода тарзи устида ҳам бормоқда. “Демоқ” сўзининг барча мисраларда иштирок
этиши илтизомни юзага келтирган. “Илтизом” – бир сўзнинг
кетма-кет келган бир неча
мисра ёки байтларда онгли равишда такрорланишига асосланади.
Учта мисранинг бир хил товуш билан бошланиши аллитератсияни ҳосил қилади. Унинг
асосий вазифаси бир хилдаги товушлар воситасида оҳангдорликни кучайтиришдан
иборат.
Д товушининг биринчи, иккинчи ҳамда тўртинчи мисралар бошида
такрорланиб келиши қофия ва вазн туфайли ҳосил бўлган оҳангдорликни
кучайтиришга хизмат қилган. “Дебон” билан “демай”; “демоқ” билан “бермоқ”
маъноларига кўра матн ичидаги мазмуний зиддиятни ҳосил қилмоқда. Буларнинг
барчаси Ҳазрат Навоий кўзда тутган маъноларнинг
чиройли ва таъсирчан тарзда
Навоий қитъалари ҳақида
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 5
шаклланишига имкон туғдирган. Демак, бу қитъанинг ҳозиргача ҳам элимиз ардоғида
яшаб келаётгани бежиз эмас экан.
Do'stlaringiz bilan baham: