3.5. Оқимли аралаштириш
Оқимли аралаштириш тешиклар, ярим тўсиқлар, оқимни кесиб берувчилар ва бошқа турбулизаторлар ёрдамида бевосита қувурларнинг ўзида ёки махсус аралаштиргичларда амалга оширилади. Оқим турли хил қўзғалмас деталлар (турбулизаторлар) туфайли ўз тезлигини ва йўналишини ўзгартиради. Бундай аралаштиришда суюқлик оқимининг энергиясидан фойдаланилади. Оқимли аралаштириш одатда қовушқоқлиги кичик суюқликларни аралаштиришда қўлланилади. Оқимнинг тезлиги ва қувурнинг узунлиги қанча катта бўлса аралаштириш шунча сифатли бўлади. Турбулизаторларни ҳисоблашда, уларга мақаллий қаршилик деб қаралади. Қўйидаги 1.2- расмни оқимни аралаштиришнинг баъзилари кўрсатилган.
1.2–расм. Оқимли аралаштиргичларнинг схемалари. а)- тешикли (диаграммали); б)- ярим тўсиқли; в)- винтли; 1,2-аралашма компонентларининг кириши; 3-аралашманинг чиқиши.
3.6. Пневматик аралаштириш
Пневматик (барботажли) аралаштиришда суюқлик қатлами орқали газ пуфайкчалари оқими ўтказилади. Бу усул айниқса газ билан суюқлик реакйияга киришиши лозим бўлган ҳолларда яхши самара беради. Пневматик аралаштиришда ускуналар газ тақсимловчи панжаралар, ёриқ плиткалар, барботерлар ёки эрлифтлар билан жиҳозланади. Бу қурилмалар газ суюқлик ичидан текис тақсимланиб ўтишини таъминлайди.
Пневматик аралаштириш кимё саноатида технологик жараёнининг хусусиятларига қараб қўлланилади (масалан газларни тозалаш ускуналарида, оқинди сувларни биологик тозалашда, полимеризацияда ва бошқаларда). Ускунадаги бир м. кв. эркин юзаси учун ҳаво сарфининг қиймати қўйидагича қабул қилинади: секин аралаштиришда ; жадал аралаштиришда ёки Газнинг барботерли тешикларидаги тезлиги 20 – 40 м/с оралиғида бўлади.
3.7. Аралаштиришни жадаллаштириш
Аралаштиришнинг самарадорлиги ва жадаллигини ошириш оқимлар структурасини ўрганиш ва ускунанинг гидродинамик моделларини анализ қилиш асосида амалга оширилади. Бундан ташқари саноатда ишлатилаётган аралаштиргичларнинг ишлашини ўрганиш ҳам муҳим ақамиятга эга.
Ҳозирги кунда катта ҳажмдаги суюқликларни аралаштиришга мулжалланган, қорғичли, узатмаси ва бошқа элементлари такомиллаштирилган аралаштирувчи қурилмалар чиқарилмоқда. Катта ҳажмли (300метр кубдан кўп) суюқликларни аралаштиришда битта ускунага бир нечта алоҳида узатмали қорғичларни ёки кўп қаватли қоғичларни ўрнатиш яхши самара беради. Аралаштиришнинг вибрацияли ва пульсацияли каби жадал усулларини қўллаш кенгаймоқда.
IV БОБ. ИССИҚЛИК АРАЛАШТИРГИЧЛАР
Do'stlaringiz bilan baham: |