Навоий давлат кончилик институти ўқитувчилари ва ходимларини рағбатлантириш



Download 80,56 Kb.
bet1/11
Sana23.02.2022
Hajmi80,56 Kb.
#143332
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
ўқитувчилар ва ходимлар қўшимча


Навоий давлат кончилик институти ўқитувчилари ва ходимларини рағбатлантириш
тўғрисидаги низомга 2-илова

Навоий давлат кончилик институти ўқитувчилари ва ходимларини рағбатлантириш мақсадида уларнинг фаолиятини баҳолаш


МЕЗОНЛАРИ



Бахолаш мезонлари

Максимал балл

Назорат даврийлиги

Бажарилганлиги тўғрисида асос

Мезонларга шархлар


Факультет декани

100




1

Факультет талабалари сафида Президент И.Каримов, Беруний стипендиялари совриндорлари мавжудлиги

10

йиллик

Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор маълумотномаси

Факультет талабалари сафидан Президент, Беруний ва Ислом Каримов номидаги стипендиялар совриндорлари мавжуд булса.

2

Халқаро ва республика фан олимпиадаларида, нуфузли танловлар мукофотлари (диплом, сертификат) ва совринли уринлар билан тақдирланган талабалар сони

5

йиллик

Иқтидорли талабалар билан ишлаш услубчиси маълумотномаси

Факультет талабалари сафидан халқаро ва республика фан олимпиадалари, спорт мусобақалари, шунингдек танловларда ("Юрт келажаги", "Камолот стипендиаси", "Инновацион ғоялар", "Тафаккур синовлари", "Солиқ билимдонлари", "Талабалар театр студияси" фестивали, "Ёш тадбиркор - юртга мададкор", "Қувноқлар ва зукколар", "Юксак маънавиятли авлод") совринли ўринларни (I, II ва III) эгаллаган талабалар мавжуд бўлса.

3

Талабаларнинг давомати (96 фоиздан юқори)

5

ҳар ойда

Ўқув-услубий бўлим маълумотномаси

Агарда факультетда кунлик давомат еки танлаб текширилган вақтдаги давомат ўртача 96% дан кам бўлса 0 балл, 96%дан юқори бўлса 5 балл берилади. Агарда бир марта кунлик давомат 96% дан кам бўлган тақдирда 0 балл белгиланади. Талабалар давомати сабабсиз дарсга қатнашмайдиган талабалар сонига нисбатан олинади. Сабабли дарсга қатнашмаган талабаларга асословчи хужжатлар (тиббий маълумотнома, факультет декани фармойиши, маҳалла ва тегишли идоралар
томонидан берилган маълумотнома) талаб этилади.

4

Битирувчиларнинг бандлиги таъминланганлиги 5 салмоғи (93 фоиздан юкори)

10

бир йилда

Маркетинг бўлими маълумотномаси

Факультет битирувчиларининг салмоғи 93 фоиздан юкори бўлганда 10 балл белгиланади, 93 фоиздан кам бўлган тақдирда балл белгиланмайди. Битирувчилар бандлигини аниқлаш ўкув йили сентябрдан бошлаб белгиланади. (Ўзбекистан Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 4 февралдаги «Олий таълим муассасалари битирувчиларини ишга тақсимлаш, жойлаштириш ва уларнинг бандлик мониторингини ўтказиш бўйича 2017 йил учун ойлар кесимида йиллик намунавий комплекс чора-тадбирлар режа жадвали» тўғрисидаги 87-02-305-сонли хатида белгиланган вазифаларнинг бажарилишини инобатга олиб битирувчиларнинг бандлиги таъминланиши йил якуни бўйича 93 фоиздан юқори бўлганда белгиланади).

5

Хорижий олий ўқув юртлари билан алмашиш дастурлари сони

10

йиллик

Халқаро алоқалар бўлими маълумотномаси

Факультетда амалдаги хорижий олий ўқув юртлари билан алмашиш дастурлари (хорижий грантлар, шартномалар, меморандум, битим, протокол) сони 15та бўлганда 10 балл, 12та бўлганда 8 балл, 9та бўлганда 5 балл, 6та бўлганда 4 балл, 3та бўлганда 2 балл, бўлмаганда балл берилмайди

6

Профессор-ўқитувчи, илмий изланувчи ва рахбар ходимларнинг хорижий давлатларга сафарлари

5

ярим йилда

Халқаро алоқалар бўлими маълумотномаси

Факультетда профессор-ўқитувчи, илмий изланувчи ва рахбар ходимларнинг хорижий сафарлари улуши умумий ўқитувчилар сонига бўлинади. 5% бўлганда 5 балл, 4% бўлганда 4 балл, 3% бўлганда 3 балл, 2% бўлганда 2 балл, 1% бўлганда 1балл, бўлмаганда балл берилмайди.



7

Институт веб-сайгида факультет тўғрисида маълумотларнинг доимий янгиланиб бориши

5

ҳар ойда

Ахборот технологиялари маркази маълумотномаси

Ахборот технологиялари маркази маълумотномаси асосида белгиланади. Ахборот технологиялар марказининг 2017 йил 14 мартдаги 1-04/14 - сонли хизмат хати асосида Институт веб-сайтида факультет тўғрисида маълумотларнинг доимий АТМга тақдим этиб борилганлиги билан аниқланади. Ўз вақтида маълумотлар тақдим этилган бўлса 5 балл белгиланади, акс холда балл белгиланмайди.

8

Ахборот ресурс маркази ZIYO-NET порталини адабиётлар билан бойитишда тақсимот-топшириқнинг бажарилганлиги

10

ярим йилда

Ахборот технологиялари маркази маълумотномаси

Ахборот ресурс маркази маълумотномаси асосида аниқланади. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг хар йилги тақсимот буйруғига асосан чиқариладиган институт ректори буйруғида факультетлар кесимида тақсимот белгиланади. Ушбу тақсимотда хар бир факультетга “Ziyo-NET” ахборот-таълим тармоғига жойлаштириш учун таксимланган ресурсларни белгиланган муддатда институт ахборот-ресурс марказига топширилганлиги оркали аниқланади. Электрон ахборот-ресурсларини белгиланган муддатидан кечиктирилганда, ресурслар тулиқ бўлмаганда ва техник талабларга жавоб бермаган ҳолатда - 0 балл, ўз вақтида тўлик ва техник талабларга жавоб берган ҳолатда - 10 балл белгиланади.

9

Факультетда илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш ва амалга оширишни назорат қилиш

10

чоракда

Илмий бўлим маълумотномаси

Факультетнинг барча мутахассислик кафедраларида илмий-тадқиқот лабораториялари ташкил этилган ва фаолият юритилган булса, факультетнинг илмий-устувор йўналишлари шакллантирилган бўлса, ҳар бир кафедра кесимида камида 1та давлат гранти ва 1та хўжалик шартномаси асосида илмий-тадқиқот ишлари олиб борилаётган бўлса, факультетда 3 йилдан кам бўлмаган муддатда фаолият кўрсатаётган профессор-ўкитувчиларнинг диссертация мавзуларининг шакллантрилганлиги ва диссертациялар ҳимоялари бўйича истиқболли режага киритилган бўлса, профессор-ўкитувчиларнинг умумий сони буйича 1/4 нисбатда ОАК рўйхатидаги Республика илмий журналларда эълон қилинган мақола, 1/6 нисбатда ОАК рўйхатига киритилган ёки импакт факторга эга бўлган хорижий илмий журналда эълон килинган мақола, 1/2 нисбатда республика микёсидаги анжуманда, 1/3 нисбатда халкаро анжуманларда тезислар нашр қилинган бўлса 10 балл белгиланади ва юқоридаги кўрсаткичлардан бири кўйилган талабдан паст бўлса балл қуйилмайди.

10

Ўкув дастурларида режалаштирилмаган машғулотлар тўгарак ташкил қилиб, талабалар бўш вактларини самарали ташкил қилиш (режа асосида)

5

чоракда

"Маънавият ва маърифат" бўлими маълумотномаси

Факультетда тасдиқланган чора-тадбирлар режасининг ўз муддатида бажарилиши

11

Ахборот-коммуникация технологияларни билиш даражаси

5

чоракда

"Олий математика ва ахборот технологиялари" бўлими маълумотномаси

"Олий математика ва ахборот технологиялари" кафедраси ўқитувчилари томонидан ходимнинг ахборот-коммуникация технологияларини билиш даражаси тест кўринишида компьютерда ўтказилиб қуйидагича аниқланади: агар ходим 71-85 фоизгача балл тўпласа, унга 3 балл; 86-100 фоизгача балл тўпласа, унга 5 балл белгиланади. 70 фоизгача балл тўплаганларга ушбу мезон буйича балл белгиланмайди.

12

Чет тилларини билиш даражаси

10

ярим йилда

"Ўзбек ва чет тиллар" кафедраси маълумотномаси

"Ўзбек ва чет тиллар" кафедраси ўқитувчилари томонидан ходимнинг чет тилини билиш даражаси кқуйидагича аниқланади:
1. Тинглаб тушуниш, гапириш, ўқиш, ёзиш кўникмаси.
2. Агар ходим 55-70 фоизгача балл тўпласа, унга 5 балл; 71-85 фоизгача балл тўпласа, унга 7 балл; 86-100 фоизгача балл тўпласа, унга 10 балл белгиланади. 54 фоизгача балл тўплаганларга ушбу мезон бўйича балл белгиланмайди.
3. Агар ходимни халкаро даражадаги сертификати (IELTS,TO EFL,Goethe sertifikat) мавжуд бўлса, унга 10 балл белгиланади.

13

Ижро интизомга риоя қилиш

10

ҳар ойда

Ички назорат ва мониторинг бўлими маълумотномаси

Институтнинг "Лотус" дастури орқали ижрога йўналтирилган барча хужжатларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлаганлиги. Агар муддатидан кечикиб бажарилган ва ижро муддати ўтган хужжатлар мавжуд бўлганда балл берилмайди.



Download 80,56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish