Одами эрсанг, демагил одами –
Аниким, йўқ халқ ғамидин ғами.
У бутун кучини, борлиғини она халқи ғамларини аритишга
йўналтирди. Натижада халқнинг, жамиятнинг ҳаёти шоирнинг
шахсий ҳаётига айланиб кетди.
Шоир умр мазмунини, ҳаёт завқини, дунё неъматию она
юртга фарзандлик бахтини шавқ билан ёзилган бебаҳо асар
-
ларида, саҳифаларидан нур таратиб турган китобларда таран
-
нум этди. Улуғ достонларда бўй кўргизган олижаноб қаҳра
-
монларнинг нурафшон олами уни ўз қўйнига чорлади, шоир
ўша қаҳрамонлари билан ёнма-ён эркин ва ҳур қадамлар
ташлади; Ватанга, она халқига қандай беғараз хизмат қилиш
-
7
нинг юксак намунасини кўрсатди, қалби, шижоати, кўнгил
орзулари барча-барчасини сўнгги нафасгача бу йўлда нисор
айлади. Умр мазмунини, ўзининг бахтини жонажон ўзбек
адабиётининг равнақ топишида, она тилининг барқ уриб
яшнашида кўрди. Қаламининг кучини бир юз эллик йил
-
лик мустамлакачиликдан сўнг улуғ Соҳибқирон Амир Темур
тиклаган, жон бахш этган халқ руҳини улуғлашга қаратди. Бу
асосий миллий ғоя эди. Агар Амир Темур бу миллий ғояни
сиёсий томондан асослаб ҳаётга татбиқ қилган, Ватан олдида
ўз бурчини адо этган бўлса, маънавий соҳада уни мустаҳкам
-
лаш, амалга ошириш Алишер Навоий зиммасига тушди. Ол
-
лоҳга шукрки, шоир буни англаб етди ва уни ҳаётининг асл
мақсадига айлантирди, бутун умрини ижодга, яратишга, том
маънода халққа ва Ватанга хизмат қилишга бағишлади. Мўъ
-
жиза юз берди! Шоир, Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ислом Каримов айтганидек, маънавий жасорат кўрсатди! Бу
ҳар қандай фидокорликдан анча баланд турадиган шижоат
-
дир. Шоир Ватан ва халқ олдидаги ўз бурчини адо этди:
жонажон адабиётини жаҳоний даражага олиб чиқди ва ҳақли
равишда Гомер, Низомий, Данте, Шекспир, Гёте, Байрон,
Пушкин, Бальзак, Толстой сингари жаҳон адабиёти улуғлари
қаторидан ўрин олди.
Алишер Навоий шеърияти инсонга, ҳаётнинг ёрқин то
-
монларига, гуллаб-яшнаётган оламга, башариятга ўткир меҳр-
муҳаб
бат туйғуси билан суғорилган. Шоир инсон қалбидаги
нозик тебранишларни, ишқий изтиробларни теран илғай ола
-
ди. Унинг лирик қаҳрамони – қувончию ғамлари, ютуқларию
хатолари, парвозларию инқирозлари ҳаммайдон бўлган Ин
-
сондир, шу сабабдан унинг шеърияти бугунги кунда кўнгил
-
ларга руҳ бағишлайди, бу шеърият келажакда ҳам эзгуликни
куйлагани, фикр уфқининг теран экани, ўзининг улуғворлиги
билан кўнгилларнинг севгани бўлажак.
8
1485 йилда Навоий
«Ҳайрат ул-аброр», «Фарҳод ва Ши-
рин», «Лайли ва Мажнун», «Сабъаи сайёр», «Садди Исканда-
рий»
каби достонлардан иборат
«Хамса»
мажмуасини ниҳоя-
сига етказди ва Султон жаноби олийларига тақдим этди.
Аввал адабиётда илк бор «Хамса» улуғ Низомий томонидан
форс тилида яратилган, унга шоирнинг ўттиз йил умри кет
-
ган эди. Амир Хусрав Деҳлавий ўз «Хамса»си устида етти
йил тер тўкди. Она тилимиз эски ўзбек тилида эса «Хамса»
биринчи марта дунёга келди! Навоий «Хамса» яратилишига
ўттиз ойгина вақт сарфлади! Ақл бовар қилмас ижод ва
меҳнат суръати!
Шоир инсон руҳининг юксак пардаларда тараннум этади
-
ган лирик шеъриятни баланд чўққиларга кўтаргани – жаҳон
адабиётида нодир ҳодисалардан бири бўлган тўрт девондан
иборат «Хазойин ул-маоний» куллиётини, оламни кенг кўриш
-
га, ҳис этишга имкон яратадиган эпик жанрни камолга етказ
-
гани – беш достондан иборат «Хамса» мажмуасини яратгани
билан жаҳон адабиётига улкан ҳисса қўшди. Шоир ижоди
ўзбек шоирлари учун бир сарчашма сифатида хизмат қилса,
туркий ва бошқа халқлар шоирлари учун олий мактаб вази
-
фасини ўтади ва ўтаб келмоқда.
Алишер Навоий ижодини теран ўрганган йирик рус шарқшу
-
нос олими Е.Э.Бертельс (унинг «Лисон ут-тайр» достони ҳақида
ёзган «Навоий ва Аттор» тадқиқоти машҳур) ўзининг «Алишер
Навоий» (1948) номли китобида шундай ёзади: «Бизни, Алишер
Навоийни идеаллаштирмоқдасизлар, деб тез-тез айблаб туриша
-
ди. Аммо Алишер Навоий шундай зотки, уни идеаллаштирмай
илож йўқ!» Бу фикрга қўшилишга тўғри келади».
Шоир ижоди ҳақида Ойбек, Олим Шарафиддинов, Иззат
Султон, Воҳид Зоҳидов, Ҳамид Сулаймон, Порсо Шамси
-
ев, Абдуқодир Ҳайитметов, Азиз Қаюмов, Суюма Ғаниева,
9
Ёқубжон Исҳоқов, Шуҳрат Сирожиддинов, Иброҳим Ҳаққул,
Абдулла Аъзам, Қодиржон Эргашев каби ўзбек олимлари
илмий тадқиқот ишлари олиб бордилар. Бу ерда шоир ижо
-
дига меҳр билан ёндошиб, мақолалар ёзган И.И.Ильминский,
В.В.Вельяминов-Зернов, В.В.Бартольд, С.Н.Иванов, Н.И.Кон-
рад, М.Белен, Паве де Куртейль, Э.Браун сингари жаҳон
олимлари номларини ҳурмат билан эсга оламиз, чексиз мин
-
натдорлигимизни изҳор этамиз.
Алишер Навоий (1441–1501) Ҳирот шаҳрида, бир пайтлар
Сабзавор шаҳри ҳокими бўлган Ғиёсиддин Кичкина баҳодир
оиласида туғилди. Самарқандда кечган таҳсил (1465–1469)
йилларидан буруноқ, Навоий катта ёрқин истеъдодли шоир
сифатида кенг давраларда ном таратган эди. Болалиги дав
-
ридаёқ у ўн минг сатр шеърни ёд биларди.
1469 йилда кўп ўзаро қирғинбарот урушлардан кейин йи
-
гирма бир ёшли серғайрат Темурий Султон Ҳусайн Бойқаро
давлат бошига келди. У ўттиз етти йил мамлакатда ҳукмрон
-
лик қилди. Мазкур йиллар ўзбек адабиётининг гуллаб-яшнаган
олтин даври сифатида тарихга кирди. Бунда ўзи асли шоир,
ёрқин ғазаллар муаллифи Султон Ҳусайн Бойқаро катта саъй-
ҳаракат кўргизди.
Шоир ва Султон бир-бири билан сирдош, қалин дўст
эдилар. Абдураззоқ Самарқандий ва Мирхонд сингари муар
-
рихлар сўзларига қараганда, Алишер Навоийнинг бобокало
-
ни билан Амир Темурнинг иккинчи ўғли Умаршайх Мирзо
(1356–1394) кўкалдош (эмикдош) бўлганлар. Умаршайх Мирзо
Султон Ҳусайн Мирзонинг бобокалонидир.
Алишер Навоий ва Султон Ҳусайн Бойқарони бирлаштирган
нарса Буюк шеърият эди, шеърият уларни бир-бирига ошно
қилишда, буюк дўстликнинг камол топишида катта роль ўйнади.
10
Улар болаликдан бирга ўсиб вояга етдилар. Авваллар
уларнинг дўстлиги, ўзаро муносабатлари тарихий фактларни
инкор қилган ҳолда, афсуски, бирёқлама талқин этилиб ке
-
линганини айтиб ўтиш керак.
Ҳикоя қилишларича, Алишер билан Султон Ҳусайн мак
-
табда ўқиган вақтларида муаллим бир куни уларга бирида
бош, иккинчисида қилич тасвирланган иккита сурат кўрсатиб
-
ди ва дебди: «Ўзингизга ёққанини танлаб, унга ғазал ёзингиз».
Султон Ҳусайн дарҳол қиличга ғазал бағишлабди, Алишер
иккинчи суратни танлабди.
– Сиз Темурийсиз, – мурожаат қилибди муаллим Султон
Ҳусайнга. – Тўғри топибсиз, қилични маҳкамроқ тутингиз,
зеро султон бўлурсиз, катта давлатни бошқарурсиз!
Навоийга эса бундай дебди:
– Сатрларингизда илоҳий учқунлар кўрдим, вақтлар келиб
улар, иншооллоҳ, аланга олиб ёнажаклар ва бутун дунёни
қамраяжаклар!..
Султон Ҳусайн садоқатли зукко дўст эди, у доим шоир
ижодини кузатар, турмуш тарзини сўраб-суриштириб турарди.
Дўстига уч марта юксак давлат мансабларини эгаллаш имко
-
нини яратди. У дўсти Алишер Навоийнинг фавқулодда ижод
соҳиби эканини, унинг шоирона уфқи, кўлами бепоён, парвози
эса сарбаландлигини биларди. Шоир билан султон, ораларида
-
ги дўстликни кўз қорачиғидек асрардилар, бундан чексиз ғурур
туярдилар. Бунга Алишер Навоий асарларида ҳам, Султон
Ҳусайн Бойқаронинг «Девон»и ва «Рисола» асарида ҳам кел
-
тирилган дил изҳорларини ўқиб, ишонч ҳосил қилиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |