Регионал инженерлик геологияси. Инженерлик геологиясининг бу тармоғи йирик регионларнинг инженерлик-геологик шароитини вужудга келиш, ривожланиш ва одамлар фаолияти натижасида ўзгариш қонуниятларини ўрганади, башорат қилади. Ана шу регионларнинг инженер-геологик шароитининг ўзгаришига таъсир этувчи табиий геологик ва техноген омилларни аниқлайди, майда масштабдаги (1:100 000 ва бундан кичик) хариталар тузиш услубларини ишлаб чиқади ва яратади. Бу тармоқ ёрдамида олинган маълумотлар халқ хўжалиги иншоотларини қуриш жойларини олдиндан аниқлашда ва режалашда катта аҳамиятга эга. 1 9
4.7-расм. Гидрогеология фанининг тармоқлари ва уларнинг бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги.
Инженерлик геодинамикаси фани Ернинг ички қисмида (ендоген) ва унинг устки қисмида содир бўладиган (екзоген) геологик ва техноген (одамларнинг хўжалик ва инженерлик фаолиятлари билан боғлиқ бўлган) жараён ва ҳодисаларнинг вужудга келиш, содир бўлиш, ривожланиш ва барҳам топиш қонуниятларини ҳамда сабабларини ўрганади. Уларни, айниқса экзоген жараён ва ҳодисаларнинг зарарли оқибатларини камайтириш, бартараф этиш ва маълум вақт мобайнида ҳудуд майдони учун миқдорий башоратлаш йўл-йўриқлари устида илмий изланишлар олиб боради, чора ва тадбирлар ишлаб чиқади.
Грунтшунослик фани. Ернинг устки қобиғи қатламларида вужудга келувчи ҳамма жараён ва ҳодисалар, ана шу қатламларни ташкил этувчи тоғ жинслари — грунтларга1 боғлиқ ҳолда содир бўлади, ривожланади ва ўзгаради. Грунтларнинг таркибини, физик ва механик хосса ва хусусиятларини, уларнинг ҳолати, вужудга келиш, ўзгариш қонуниятлари ва масалалари билан грунтшунослик фани шуғулланади.
Шаҳарлар инженерлик геологияси. Шаҳарлар ҳудуди ўзига хос табиий ва техноген омилларнинг мавжудлиги билан, бу омилларнинг бир-бирига бўлган таъсир даражасининг ниҳоятда юқорилиги билан характерлидир. Маълумки, ҳозирги вақтда шаҳарлар аҳолиси тез суръатлар билан ўсиб бормоқда. Саноат ва аҳоли яшайдиган бинолар, ҳар хил ер усти ва ер ости инженерлик иншоотлари (сув бериш, газ, канализатсия тармоқлари, кўприклар, ер ости ўтиш йўллари, метрополитен ва б.) барпо этилмоқда. Бу иншоотларнинг ҳаммаси шаҳар майдонида тарқалган у ёки бу тоғ жинсларининг устида ёки қатламлари оралиғида қад кўтармоқда, жойлаштирилмоқда. Натижада ер ости сувларининг сатҳи кўтарилмоқда, табиий ҳаракат йўналишининг бузилишига, тоғ жинсларининг табиий ҳолати, таркиби, физик ва механик хусусиятларининг ўзгаришига, техноген жараён ва ҳодисаларни (захлаш, чўкиш, шўрланиш, ювилиш, сурилиш ва ҳ.к.) содир бўлишига сабабчи бўлмоқда. Шунинг учун шаҳарлар инженерликгеологиясининг асосий мақсади шаҳар ҳудудида тарқалган тоғ жинсларининг, ер ости сувларининг табиий ҳолатини ва одамларнинг хўжалик ва инженерлик фаолияти оқибатида ўзгарганлик даражаларини ва вужудга келиши мумкин бўлган техноген жараёнларнинг тарқалиш ва ўзгариш қонуниятларини ўрганади, бу жараёнлардан қутулиш йўл-йўриқларини ишлаб чиқади ва керакли чора-тадбирлар белгилайди. Қазилма конлар инженерлик геологияси. Инженерлик геологияси фанининг бу тармоғи қазилма конлар жойлашган ва қазиб олиш ҳудудининг инженергеологик шароитини, яъни ана шу ҳудуднинг геологик тузилишини, тоғ жинсларини, уларнинг таркиби, хосса ва хусусиятларини, гидрогеологик шароитини, ер сатҳ тузилишини, табиий геологик ва техноген жараёнларнинг тарқалиш, жойлашиш ҳолатларини ўрганади, қазилма конларини ишлатиш 1 Грунтлар деганда ер қобиғининг юқориги қатламларини ташкил этувчи, қурилиш материали ҳамда иморат ва иншоотларнинг замини сифатида ишлатиладиган ҳамма тоғ жинслари тушунилади. 2 1 даврида уларнинг ўзгаришини, янгидан вужудга келиш, ривожланишини башорат қилади, чора- тадбирлар ишлаб чиқади ва белгилайди. Қазилма конлар жойлашган ва қазиб олиш ҳудуди баъзан ўзининг инженер-геологик шароитининг ниҳоятда мураккаблиги билан ажралиб туради. Бу ҳудудларда аксарият туб-қоя тоғ жинслари тарқалган бўлиб, баъзан сердарз, тектоник узилма ва ёриқларга бой, айрим-айрим қисмларга (блокларга) бўлиб ташланган, нураш жараёнига учраган, бурмаланган бўлади. Бу эса қулаш, сурилиш, ювилиш каби жараёнларнинг вужудга келишини тезлаштиради ва кон майдонида қурилиши лозим бўлган иншоотлар (иморатлар, йўл, трассалар, шахта, штолня ва б.) учун жой танлаш ишларини қийинлаштиради. Шунинг учун бундай ҳолатларда махсус йирик масштабдаги инженер-геологик текшириш ишлари олиб борилади. Олинган натижалар ҳар томонлама таҳлил этилади ва у ёки бу қурилиш иншоотлари учун аниқ жой танланиб буюртмачиларга топширилади. Бунда яна асосий эътибор қурилиш майдонининг ер сатҳ тузилишига, ёғадиган ёғиннинг йил мобайнидаги миқдорига, турига, улар билан боғлиқ бўлган қор кўчкиси, сув тошқини, ювилиш жараёнларининг вужудга келиш эҳтимоли, ер ости сувларининг ҳаракат йўналишининг қай даражада ўзгариши мумкинлиги ҳам ҳар томонлама баҳоланади. Лёсшунослик. Инженерлик геологияси фанининг бу тармоғи лёсс1 жинсларининг пайдо бўлиши, тарқалиш, ўзгариш қонуниятларини, табиий ҳолатини, таркибини, физик ва механик хосса ва хусусиятларини, одамларнинг хўжалик ва инженерлик фаолиятлари оқибатида ўзгариш даражаларини ҳамда уларнинг қатламларида вужудга келган ва келадиган табиий ва техноген жараёнлар ва ҳодисаларни ўрганади, таҳлил этади ва башорат қилади. Республикамизнинг 70 % дан ортиқ майдони лёсс ва лёссимон жинслари билан банд бўлиб, халқ хўжалигининг ҳамма иморат ва иншоотларининг 90—95 % дан ортиқ қасми ана шу жинслар устига жойлашган. Шунинг учун лёсс жинсларини ҳар томонлама ўрганиш катта илмий ва амалий аҳамиятга эга. Инженерлик сейсмогеологияси. Бу фан инженерлик геологияси ва сейсмология фанлари оралиғида вужудга келган бўлиб, у ёки бу иморат ва иншоотлари қурилган ва қурилиши керак бўлган ҳудудни инженергеологик ва инженер-сейсмологик нуқтайи назардан ўрганади. Мукаммал ва микро-сейсмик раёнлаштириш асосларини яратади. «Инженер-геологик асослари» деганда иморат ва иншоотлар қурилган ва қурилиши керак бўлган ҳудудда содир бўлган ер қимирлаш кучининг 1 Лёсс (Лосс) сўзи халқаро атама бўлиб, у биринчи маротаба 1823-йили геологияга оид немис адабиётларида К.Г.Леонард томонидан қўлланилган. Лёсс бўшоқлиги, серғоваклиги, сув таъсирида ўз оғирлиги ва қўшимча босим остида жуда тез чўкувчанлиги, ўзига хос таркиби билан бошқа тоғ жинсларидан тубдан фарқ қилади. Уни немислар («Лосс», франсузлар «Лосс», руслар (Лёсс), ўзбеклар «Соғ тупроқ (лёсс)» номи билан аташади. Агар лёсс жинси ўз бўшоқлигини, ғоваклигини ва чўкувчанлик хусусиятларини йўқотган бўлса «Лёссимон» жинс деб аталади. 2 2 ўзгаришига ва ошишига таъсир этувчи омиллар, яъни шу ҳудуднинг геологик тузилиши, тоғ жинслари, уларнинг хосса ва хусусиятлари, ер ости сувлари, ер сатҳ тузилиши, мавжуд геологик ва одамларнинг хўжалик фаолиятлари оқибатида вужудга келган ва келиши мумкин бўлган жараён ва ҳодисалар, ана шу омилларни ўрганиш натижасида олинган маълумотлар мажмуаси тушунилади. Мелиоратив инженерлик геологияси Республикамизнинг суғорилаётган ва суғоришга тайёрланаётган майдонларининг инженер-геологик шароитини, суғориш тармоқларини қуриш ва ана шу суғориш тармоқлари орқали сув тарқатиш жараёнида ўзгариш қонуниятлари, ер ости сувлари сатҳларининг кўтарилиши билан боғлиқ ҳолда вужудга келган захлаш, ботқоқланиш, шўрланиш жараён ва ҳодисаларини ўрганади ва башорат қилади, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигига бўлган таъсир даражаларини аниқлайди. Керакли чора-тадбирлар ишлаб чиқади. Бу фан гидрогеология ва инженерлик геологияси оралиғида пайдо бўлган бўлиб, гидрогеология фанининг «Мелиоратив гидрогеология» тармоғи билан чамбарчас боғланган ҳолда иш олиб боради. Инженерлик геоморфологияси. Бу фан инженерлик геологияси фани тармоқларининг энг ёш йўналишларидан бири бўлиб, ер сатҳ тузилишининг иморат ва иншоотлар қуриш учун қанчалик қулай ёки ноқулайлиги масалалари билан шуғулланади. Бунда асосий эътибор релеф элементларига (сатҳ қиялиги, қуёш нури йўналишига нисбатан тутган ўрнига, яъни кунгай ёки тескайлигига, вақтинча ёки доимий оқар сувлари йўллари билан кесишганлик даражаларига, сатҳ қайси тоғ жинси устида вужудга келганлиги ва ҳ.к.) қаратилади. Ер сатҳ тузилиши горизонтал (0—3°), меъёрли (3—7°), қия (7—17°), ўрта қия (17—27°), тик қиялик (27° дан юқори) даражаларига қараб баҳоланади. Натижалар орасида халқ хўжалиги иморат ва иншоотларни лойиҳалаш, жойлаштириш, режалаш, қуриш ишлари амалга оширилади. Инженерлик геоекологияси. Инженерлик геоекологияси1 Ернинг геосфера2 қаватини ташкил қилувчи табиий муҳит компонентларини (литосфера, гидросфера, биосфера) одамларнинг инженерлик ва хўжалик фаолиятлари оқибатида ўзгариш қонуниятларини ва сабабларини ўрганди, таҳлил этади ҳамда ана шу компонентларнинг табиий ҳолатини сақлаб қолиш мақсадида чора ва тадбирлар ишлаб чиқади ва белгилайди. 1 экология грекча сўз бўлиб, экос — яшаш жойи, уй муҳит, логия — фан маъносини англатади. Демак, экология одамлар яшаш муҳити тўғрисидаги фан. Геоекология — Ернинг жонли мавжудотлар яшайдиган, шу жумладан инсонларнинг инженерлик ва хўжалик фаолият кўрсатадиган қисмини ўрганади. Экология атамаси биринчи маротаба 1869-йили немис зоологи э. Геккелп томонидан, «Геоекология» атамаси эса 1939-йили К. Трол томонидан ишлатилган. «Екология», «Геоекология», «Инженерлик геоекологияси» фанлари ўзларининг ўрганиш обектлари ва услублари бўйича бир-бирига ниҳоятда яқин фанлардир. 2 Геосфера деганда литосфера ва гидросферанинг юқориги (3—5 км) ва атмосферанинг пастки (ер сатҳидан 10—15 км) қисми ва ана шу сфералардаги ҳаёт кечирувчи органик мавжудотлар мажмуаси тушунилади. 2 3
Do'stlaringiz bilan baham: |