Навбатдаги муддатга ёки қайта тайинлашга тавсия этилаётган жиноят ишлари бўйича судлар судьялари учун МАХСУС САВОЛЛАР
Умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш тартиби ва асослари
Киссавурлик тушунчаси, уни оддий ўғриликдан фарқи. Қайси ҳолатларда киссавурлик оддий ўғрилик сифатида баҳоланади?
Судда ҳимоячи иштирок этиши шарт бўлган ҳолатлар. Судья рўйхатда кўрсатилмаган ҳолатларда ҳимоячи иштирок этиши мажбурийлигини белгилаши мумкинми?
Жиноятда иштирокчилик тушунчаси, уни жиноятга дахлдорликдан фарқи. Бундай ҳолатларда жавобгарлик масаласи қандай ҳал қилинади?
Айблаш ва ҳукм қилиш учун асосларни санаб беринг
Такроран содир этилган жиноятлар, жиноятлар мажмуи ҳамда рецидив жиноятлар тушунчаси ва уларнинг фарқи
Оғирлаштирувчи ҳолатларда икки ёки ундан ортиқ шахсни қасддан ўлдириш билан такроран қасддан одам ўлдириш жиноятининг бир-биридан асосий фарқли жиҳатларини айтиб беринг? (Яъни ЖК 97-модда “а” банди ва ЖК 97-модда “р” бандини фарқи)
Қасддан одам ўлдириш жинояти тушунчаси ва турлари
Оқлов ҳукмини чиқариш асослари. Тўлиқ ва қисман реабилитация асослари
Жиноят кодекси, Жиноят-процессуал кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга киритилган охирги ўзгартишлар ва уларнинг мазмуни
Ҳукмни бекор қилиш ёки ўзгартириш асосларини баён қилинг.
Бир неча жиноят содир этганлик учун ёки бир неча ҳукм юзасидан судлар томонидан жазо тайинлаш тартиби
Суд томонидан вояга етмаган шахсларга нисбатан жазо тайинлаш асосларини санаб беринг
Вояга етмаган шахсларга нисбатан қўлланиладиган мажбурлов чораларини санаб беринг
Суд қарорларини ўзгартириш, бекор қилиш асослари ва тартиби
Жиноят кодексига кўра қайси ҳолатларда судья қонунда белгиланган максимал жазони тайинлаш ҳуқуқига эга эмас?
Пора олиш ва бериш жиноятлари тушунчаси, уларнинг белгилари. Такроран пора олиш тушунчаси
Безорилик жинояти тушунчаси, унинг майда безориликдан фарқи
Енгиллаштирувчи ҳолатларда қасддан одам ўлдириш жинояти тушунчаси ва турлари
Судланганлик тушунчаси, унинг тугалланиши. Судланганликни олиб ташланиши тартибини тушунтириб беринг
Жазони енгилаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар, уни қўллаш асослари, тартиби. Қайси ҳолатларда енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар инобатга олинмайди?
Ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилиш асослари, мазкур тоифадаги ишларни судда кўриш амалиёти
Суд ҳукм чиқариш вақтида ҳал қиладиган масалаларни санаб беринг
Фирибгарлик жинояти тушунчаси, унинг белгилари, ушбу жиноятни товламачилик жиноятидан фарқи
Товламачилик тушунчаси, унинг босқинчилик жиноятидан фарқи. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорига кўра қайси ҳолатлар товламачилик сифатида эмас, балки ўзбошимчалик (ЖК 229-модда) сифатида баҳоланади?
Оғирлаштирувчи ҳолатларда қасддан одам ўлдириш жинояти тушунчаси ва турларини снаб беринг
Босқинчилик, товламачилик ва талончилик жиноятлари, уларнинг бир биридан фарқи
Одил судловга қарши жиноятлар ва уларнинг турлари
Номусга тегиш жиноятининг юридик таҳлилини айтиб беринг, унинг ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш жиноятидан фарқи
Контрабанда ва божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш жиноятлари тушунчаси, уларнинг бир-биридан фарқи
Апелляция ва кассация инстанцияларининг ваколатлари
Жиноят субъект ёши ва унинг белгиларни айтиб беринг
Мураккаб айбли жиноятлар тушунчаси ва жавобгарлик масаласини айтиб беринг
Ўта хавфли рецидивист тушунчаси, ўта хавфли рецидивист деб топиш тартиби, шахсни ўта хавфли рецидивист деб топишда қайси ҳолатлар инобатга олинмайди?
Жиноий жарима ва уни белгилаш тартиби. Жарима ижросини кечиктириш тартиби
Жазони ижро этиш колониялари ва турлари. Турмага қамаш тариқасидаги озодликдан маҳрум қилиш тартиби, унинг муддатини айтиб беринг
Амнистия ва авф этиш асосида жазодан озод қилиш тушунчаси, уларнинг фарқи
Судланганлик тушунчаси ва унинг ҳуқуқий аҳамиятини тушунтириб беринг
Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш жинояти тушунчаси, унинг транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлардан фарқи