Тадқиқотнинг
республика
фан
ва
технологиялари
ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги. Мазкур диссертация
республика фан ва технологияларни ривожлантиришнинг 2012-2020 йиллар
учун I. «Демократик ва ҳуқуқий жамиятни маънавий-аҳлоқий ва маданий
ривожлантириш, инновацион иқтисодиётни шакллантириш
устувор
йўналиши»га мувофиқ бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Жиноий жавобгарлик ва жазо
тушунчаларини аниқлаш, жазо тизимини, жазонинг айрим турларини ва
жазони қўллашнинг умумий қоидаларини ўрганиш муаммоларига кўплаб
мамлакатлар олимларининг ишлари бағишланган.
Жумладан, Ўзбекистон Республикасида М.Рустамбоев, М.Усмоналиев,
А.Яқубов, М.Ботаев, О.Нарбутаева, С.Якубов, Б.Усманов, М.Назаров, ва
бошқаларнинг асарларида бир қатор тадқиқотлар айнан жазо тайинлаш
муаммоларига бағишланган
1
.
МДҲ мамлакатларида жиноий жавобгарлик ва жазо муаммолари
С.А.Велиев, Д.С.Дядькин, К.И.Джаянбаев, В.К.Дуюков, С.Ф.Милюков,
О.В.Старков, А.Ф.Мицкевич, В.А.Никонов, В.Н.Орлов, А.А.Рябинин,
М.Н.Становский,
А.В.Наумов,
Ю.Ф.Беспалов,
А.Ю.Беспалов,
И.А.Подройкина, Э.Н.Жевлаков ва бошқаларнинг асарларида ўрганилган.
Шунингдек Х.Харт (Буюк Британия), Г.Раш (АҚШ), С.И. Вайберт
(Швеция) ва бошқаларнинг ишлари жазо тайинлаш билан боғлиқ
муаммоларни ўрганишга бағишланган
2
.
Тадқиқотчиларнинг ушбу муаммога кенг қизиқиши жазо, жиноят билан
бир қаторда, жиноий ҳуқуқининг асосий таркибий қисми эканлиги билан
изоҳланади. Жазони қўллаш муаммоси жамиятнинг тарихий ва иқтисодий
ривожланиши, унинг ижтимоий тузилиши, маданияти ва ҳуқуқий онги
даражаси ва бошқа омиллар билан бевосита алоқадор. Шунинг учун жиноят
қонунчилиги жазо тайинлаш қисмида доимий динамик ўзгаришда бўлиб,
тадқиқотчиларнинг ушбу соҳадаги вазифаси жазо мақсадларига эришиш
учун жиноят-ҳуқуқий нормаларини такомиллаштиришнинг энг самарали
усулларини аниқлашдан иборат. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят,
1
Ушбу муаллифларнинг асарлари тўлиқ рўйхати диссертациянинг фойдаланилган адабиётлар рўйхатида
берилган.
2
Бу ва бошқа манбалар диссертациянинг фойдаланилган адабиётлар рўйхатида берилган.
27
Жиноят-процессуал ва Жиноят-ижроия кодексларига, жиноий жазо
тайинлашнинг асослари ва тартибига оид бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар
киритилиши, уларни қўллаш амалиётини ҳар томонлама ўрганиш ва
умумлаштиришни талаб этиши муносабати билан, кенг қамровли
тадқиқотларни олиб бориш ҳамда хорижий давлатлар томонидан ушбу
соҳадаги қонунчиликни қўллаш амалиёти зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |