41
- жиноий
харакатлар бўйича самарали профилактика таъсирини
таъминлаш учун ҳуқуқий маърифий тадбирларни амалга ошириш;
- ноқонуний иқтисодиёт ва уюшган жиноятчиликнинг барча даражадаги
ҳокимият ва бошқарув тизимига кириб боришининг олдини олишга қаратилган
давлат ташкилий ва бошқарув чоралари;
- жиноятлардан
олинган даромадларни легаллаштиришга қарши
курашиш учун қонун лойиҳаларининг криминологик экспертизасини ташкил
этиш;
- тадбиркорлик субъектлари томонидан амалдаги легаллаштиришга
қарши қонунчиликка риоя этилиши устидан самарали давлат назоратини
ўрнатиш;
- коррупцияга қарши курашиш ва жиноий даромадларни легаллаштиришга
оид ҳуқуқий ҳужжатларни янада такомиллаштириш.
- Интернет-банкингнинг ривожланиши жиноий йўл билан топилган
даромадларни легаллаштириш учун янги имкониятларни очиб беради, шу
сабабли ушбу жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича қуйидаги чоралар
таклиф этилади:
- тўловчиларни идентификация қилиш тартибини кучайтириш;
- шубҳали амалиётларни чеклаш ва мижозлар назоратини кучайтириш,
шунингдек тўловларни назорат қилиш ва ҳисобот бериш;
- банк ва банкдан ташқари мобил молиявий хизматлар провайдерлари
фаолиятини лицензиялаш.
17. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 243-моддасида
«мулк» тушунчасини ишлатишдан воз кечган ҳолда «пул маблағлари ва
бошқа мол-мулк» тушунчаси призмасидан келиб чиққан ҳолда, жиноий
фаолиятдан олинган даромад тушунчасига аниқлик киритиш таклиф этилади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида жиноий даромадларни
легаллаштириш таркибини тавсифлашда мулк (пул маблағлари ёки бошқа
мол-мулк) атамаси қўлланади.
Мулк таърифини кенг талқин қилишнинг олдини олиш учун «мулк»
сўзини олиб ташлаб ва фақат «пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк»
ибораларидан фойдаланиш таклиф этилади.
18. Жиноят кодексининг 243-моддаси − «Жиноий фаолиятдан олинган
даромадларни легаллаштириш» тартибини қайта кўриб чиқиш ва ушбу
жиноятни Жиноят кодексининг 3-қисмига, яъни иқтисодиётга қарши
жиноятлар соҳасига киритиш мақсадга мувофиқ.
Ушбу таклифнинг долзарблиги Россия Федерацияси, Қозоғистон,
Молдова каби мамлакатларнинг жиноий-ҳуқуқий тажрибаси ва бир қатор
доктриналар билан тасдиқланган.
19. Жиноят кодексининг 243-моддасини иккинчи қисм билан -
тоифаловчи белгилар билан тўлдириш таклиф этилади:
бир гуруҳ шахслар
Do'stlaringiz bilan baham: