Натижада нефт-кимё саноатини янада ривожланиш учун кенг имкониятлар яратади


“Энергосамарадорлик ва ресурс тежаш”



Download 133 Kb.
bet2/2
Sana21.02.2022
Hajmi133 Kb.
#73104
1   2
Bog'liq
Нефт ва газ саноати

Энергосамарадорлик ва ресурс тежаш”
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари асосида Энергетика вазирлигининг ваколатларига давлат органлари ва ташкилотларда замонавий энергосамарадор ва энергия тежовчи технологияларни жорий этиш, ҳамда энергоресурслар истеъмоли самарадорилиги мониторингини амалга ошириш киради;
Кўрсатилган вазифаларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузурида Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (Ўзнефтгазинспекция) ва Электр энергетикада назорат инспекцияси (Ўзэнергоинспекция) фаолият юритмоқда.
Бунда энергосамарадорликни ошириш ва ресурс тежаш соҳасида Ўзнефтгазинспекциянинг асосий вазифа ва функциялари этиб:
- иқтисодиёт тармоқларида углеводород маҳсулотларини қазиб олишдан бошлаб тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилишига қадар бўлган жараёнларда ноорматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этилиши ҳамда уларни қисқартириш чора тадбирларини амалга оширилиши ва иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада оқилона фойдаланиш юзасидан давлат назоратини олиб бориш;
- иқтисодиёт тармоқларида давлат, энергия тежашга йўналтирилган дастурларни ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишида иштирок этиш, уларниг бажарилишини назорат қилиш, энергетика самарадорлигини баҳолаш, ҳамда нефть, газ, газ конденсати ва уларнинг қайта ишлаш маҳсулотлари истеъмолчиларида энергетика текширувлари ва экспертизаларини олиб борилиши ишларини мувофиқлаштириш;
- энергетика тармоқларида энергия тежовчи технологияларни жорий этиш, ташкилотларда энергиясамарадорликни ошириш жараёнларини тезлаштиришда иштирок этиш ва инспекция ваколатлари доирасида амалий ёрдам кўрсатиш белгиланган.
Мақола учун сарлавҳа: энергия ресурсларни тежаш ва улардан оқилона фойдаланилишини таъминлаш масаласи “Ўзнефтгазинспекция”нинг кунлик иш фаолиятига айланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 майдаги ПҚ-3012-сонли “2017 — 2021 йилларда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Мамлакатимизда фаолият олиб бораётган цемент ишлаб чиқариш корхоналарини қуруқ усулдаги ишлаб чиқаришга ҳамда пишган ғишт, оҳак ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда иссиқҳона ҳўжаликларининг 2017-2020 йиллар давомида босқичма-босқич муқобил ёқилғи (кўмир)га ўтказиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар “Ўзнефтгазинспекция” томонидан тизимли назоратга олинган.
2018 йилда ҳамда жорий йилнинг ўтган даври мобайнида кўмир ёқилғисининг афзалликлари ва эришиладиган иқтисодий кўрсаткичларини ёритиш бўйича доимий равишда профилактик тадбирлар ўтказиб келинмоқда, яъни тадбиркорлик суъбектлари иштирокида ўтказилган семинар-йиғилишлар, оммавий аҳборот воситалари орқали чиқишлар, иссиқхона ва пишган ғишт ишлаб чиқариш корхоналари мисолида ёқилғи сарфи юзасидан ўтказилган таққослов тахллилари шулар жумласидандир.
Бу борада, 1 200 нафар тадбиркорлик суъбектлари иштирокида 25 маротаба ўтказилган кўргазмали-семинарларда мутахассислар томонидан қарор моҳияти ва кўмир ёқилғисини афзаликлари бўйича берилган тушунтириш ва тавсиялар, иссиқхона ҳўжаликлари ва пишган ғишт ишлаб чиқариш корхоналарида 2 маротаба журналистлар учун ташкил этилган медия-тур, кўмир ёқилғисидан фойдаланиш афзалликлари ва эришиладиган иқтисодий кўрсаткичлари бўйича тайёрланган ва “Ўзбекистон 24” ҳамда “Севимли” телевидениялари орқали эфирга узатилган 10 та қисқа метражли видео лавҳалар, “Кун.уз” ҳамда “Газета.уз” ижтимоий тармоқлари ва маҳаллий газеталарда чоп этилган мақолаларни мисол қилиш мумкин.
“Ўзнефтгазинспекция” томонидан олиб борилган кенг қамровли профилактик тадбирлар натижасида, Республика бўйича 202 та (36%) пишган ғишт ишлаб чиқариш корхоналари ва 155 та (27%) иссиқхона ҳўжаликлари табиий газдан кўмир ёқилғисига ўтказилишига ва йилига 360 млн метр кубдан зиёд табиий газни иқтисод қилинишига эришилган.
Шунингдек ушбу ишларни давоми сифатида, бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 майдаги ПҚ-4335-сонли қарорларига асосан пишган ғишт, оҳак, цемент ишлаб чиқариш корхонлари ҳамда иссиқхона ҳўжаликларида энергия тежамкорлик мезонларига мувофиқлиги бўйича ўрганиб чиқилиб, энергия тежамкорлик таъминланмаган корхоналарнинг босқичма-босқич муқобил ёқилғи (кўмир)га ўтказиш учун иссиқлик бериш қуввати юқори бўлган кўмир ёқилғиси билан таъминлаш масаласи юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Кўмир ёқилғисида ишлайдиган қозонларни ишлаб чиқиш ва ўрнатиш бўйича маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва чет эл корхоналари жалб қилинмоқда.
Қарорда қайд этилган вазифаларни тўлиқ амалга ошириш орқали Республика иқтисодиётини янада ривожлантириш учун йил давомида тайёр хом ашё бўлган 5 млрд метр кубдан зиёд табиий газни тежалишига, ҳамда ўз навбатида тадбиркорлик суъбектларига ёқилғи ресурсларига сарфланаётган харажатлар миқдорини камайишига ва маҳсулот таннархини арзонлашишига олиб келади.
Энергия самарадорлиги Ўзэнергоинспекциянинг асосий вазифаларидан бири бўлиб, асосий тармоқларни ривожлантириш концепциялари ва давлат дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этади, ҳамда уларнинг энергия самарадорлигини ошириш ва энергия сарфини камайтириш, шу жумладан ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш жараёнларини самарали ташкил этиш, электр ва иссиқлик энергиясини тақсимлаш, истеъмол қилиши ва кўмирдан фойдаланиши.
Ушбу вазифалардан чиққан ҳолда асосий мақсад мавжуд имкониятлардан оқилона фойдаланиш орқали ишлаб чиқарилган электр энергиясини узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш тартибига, шунингдек давлат назоратига риоя қилишни кучайтириш зарур. Шу билан бир қаторда эскирган ва ишдан чиққан электр технологияларни замонавий ускуналар билан алмаштириш мухимдир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги майдаги “Саноат тармоқлари корхоналарининг жисмоний ишдан чиққан ва маънавий эскирган машина-ускуналарини жадал янгилаш, шунингдек, ишлаб чиқариш харажатларини камайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2692-сонли қарори билан тасдиқланган мақсадли параметрларга асосан 2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида 633 та, ярим йилик режага асосан 72,5 %, йиллик режага асосан 34,5 % жисмоний ишдан чиққан ва маънавий эскирган машина-ускуналари алмаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 майдаги ПҚ-3012-сонли Қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган электр энергиясини тежаш бўйича ташкилий-техник чора-тадбирларига асосан 2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида жами 182,545 млн.кВт.с. электр энергияси тежалишига эришилган.
Жисмоний ишдан чиққан ва маънавий эскирган машина-ускуналарини янгилаш, электр энергиясини тежаш бўйича ташкилий-техник чора-тадбирларни бажарилиши эвазига жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида ишлаб чиқариш харажатлари ўртача фоиз ҳисобида 0,6 % ҳамда бир бирлик махсулот ишлаб чиқишга сарфланадиган электр энергияси миқдорини ўтган йилга нисбатан ўртача фоиз хисобида 5,3 % камайтирилишига эришилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг “Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида”ги Қонун талабларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 августдаги 164-сонли қарори билан тасдиқланган “Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларини энергетика текширувидан ва экспертизадан ўтказиш Қоидалари»га асосан “Ўзэнергоинспекция”си энергоаудиторлар томонидан тузилган энергетика текширувларни ўтказиш дастурлари 13 та корхона бўйича тасдиқлади.
Ўтказиладиган текширишлар натижасида корхоналарда ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигига баҳо берилиб ёқилғи ва энергия таъминотига харажатларни камайтириш имкониятлари аниқланади.
"Ўзэнергоинспекция" иқтисодиётнинг асосий тармоқларини ривожлантириш бўйича концепциялар ва давлат дастурларини ишлаб чиқишда, уларнинг энергия самарадорлигини ошириш ва энергия зичлигини камайтириш, электр ва иссиқлик энергиясини самарали ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, шунингдек кўмирдан фойдаланиш бўйича таклифларда фаол иштирок этмоқда, тизимли асосда энергия зичлигини камайтириш электр ва иссиқлик энергиясидан, шунингдек кўмирдан самарали фойдаланиш бўйича тадқиқотлар, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда энергия самарадорлигини ошириш ва энергия сарфини камайтириш бўйича таклифлар тайёрлайди, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишнинг истиқболли йўналишларини аниқлайди ва уларни республикада ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлайди.
Фактларга асосланган мисол: жорий йилнинг биринчи ярмида "Ўзэнергоинспекция" барча ҳудудларда 500 дан ортиқ ишлаб чиқариш корхоналари вакиллари иштирокида 12 та ўқув семинарлари, 4 та матбуот анжуманлари, энергия зичлигини камайтириш ва энергия самарадорлигини ошириш бўйича учрашувлар ўтказди. Энергия самарадорлигини ошириш учун улар буклетлар, эслатмалар, плакатлар тарқатилди. Бундан ташқари, 5 та сюжет, 8 та телевизион ва радио дастур, марказий ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларида ва интернетга 17 та нашрлар тайёрланди.
ЭНЕРГЕТИКА СОҲАСИДА ДАВЛАТ НАЗОРАТИ

  • Асосий


  • Фаолият


  • Энергетика соҳасида давлат назорати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси ёқилғи-энергетика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5646-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Электр энергетикада давлат назорат инспекцияси (“Уздавэнергоназорат” инспекцияси) Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси (“Ўзэнергоинспекция”) сифатида қайта ташкил этилди.
Қайта ташкил этиш натижасида:
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 24 июндаги 520-сон қарори билан “Узэнергоинспекция”нинг янги Низоми тасдиқланди;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2010 йил 17 февралдаги 23-сон қарорига ўзгартириш киритиш орқали “Узэнергоинспекция” электр энергетика соҳасида давлат назоратини олиб борувчи орган этиб белгиланди.
Янги Низом билан билан “Узэнергоинспекция”нинг асосий вазифа ва функциялари кенгайди. Аввал “Уздавэнергоназорат” инспекциясида асосий 3та вазифа қўйилган бўлса, ҳозирда “Узэнергоинспекция” олдида қуйидаги 6та асосий вазифа қўйилди:
юридик ва жисмоний шахслар томонидан (аҳолидан ташқари) электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, шунингдек, кўмирдан фойдаланиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда техник қоидалар ва нормалар талабларига риоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
юридик ва жисмоний шахслар томонидан (аҳолидан ташқари) электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, кўмирдан фойдаланиш хавфсизлигини таъминлаш соҳасида олдини олиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши, шунингдек, электр энергетика объектлари ва истеъмолчиларнинг электр ва иссиқлик қурилмаларида бахтсиз ҳодисаларнинг, шу жумладан, электр энергетика объектлари ишида технологик бузилишлар (авариялар)нинг олдини олиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
иқтисодиётнинг базавий тармоқларини ривожлантириш концепциялари ва давлат дастурларини ишлаб чиқишда, шунингдек, уларнинг энергия самарадорлигини ошириш ва энергия сарфини камайтириш, шу жумладан, электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, шунингдек, кўмирдан фойдаланиш жараёнларини самарали ташкил этиш масалалари бўйича таклифларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, шунингдек, кўмирдан фойдаланиш соҳасида норматив-ҳуқуқий актлар ва норматив ҳужжатлар ишлаб чиқишда иштирок этиш;
электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, шунингдек, кўмирдан фойдаланиш хавфсизлиги тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш ва доимий такомиллаштириш ишларини ташкил этиш;
электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, шунингдек, кўмирдан фойдаланиш жараёнларини оқилона ва самарали ташкил этишни таъминлаш доирасида ишлар амалга оширилишига кўмаклашиш.
Юқоридагилардан ташқари, ҳозирда “Узэнергоинспекция” юридик ва жисмоний шахсларнинг буюртманомалари бўйича, аҳоли бундан мустасно, пулли асосда қуйидаги хизматларни кўрсатиш:
электр энергетика объектлари ва истеъмолчиларнинг раҳбарлари, электр-техник ва иссиқлик техникаси ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, шунингдек, кўмирдан фойдаланиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, шунингдек, техник қоидалар ва нормаларни, электр ва иссиқлик хавфсизлиги масалалари бўйича ахборот ва методик адабиётларни, плакатлар ва бошқа босма маҳсулотларни нашр этиш ва тарқатиш;
янги ва реконструкция қилинган электр қурилмаларини синовдан (ўлчовдан) ўтказиш;
электр ва иссиқлик энергиясини оқилона ва узлуксиз ишлаб чиқариш ва узатиш ва тақсимлашни таъминлаш юзасидан электр энергетика объектларини ва электр ва иссиқлик энергиясидан самарали фойдаланиш юзасидан истеъмолчиларни энергетик текширишдан ўтказиш;
истеъмолчилар томонидан реактив энергияни компенсация қилиш билан боғлиқ ишларни ташкил этиш ва бажариш;
электр узатиш ҳаво линияларини, шунингдек магистрал нефть ва газ қувурларини республиканинг бориш қийин бўлган ҳудудларида ишлатиш жараёнида уларни учувчисиз кўздан кечиришни белгиланган тартибда ташкил этиш;
электр қурилмалари (иссиқлик қурилмалари) уланишга буюртманомалар тайёрлаш юзасидан электр қурилмаларини (иссиқлик қурилмаларини) электр (иссиқлик) тармоқларига технологик улаш бўйича хизматлар кўрсатиш, энергия таъминоти (иссиқлик таъминоти) ташкилотлари томонидан берилган техник шартларни уларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги юзасидан таҳлил қилиш, шунингдек, асосланган рад этишларни тайёрлаш ва ҳакамлик судларида иштирок этиш;
электр таъминоти шартномаларини тузишда хизматлар кўрсатиш (уни расмийлаштиришнинг тўғрилигини текшириш, зарур шартлар ва техник тавсифларнинг қонунчиликка мувофиқлигини тўлиқ ҳажмда акс эттириш), шунингдек, низоли вазиятлар юзага келганда энергия таъминотининг амалдаги шартномаларини таҳлил қилиш;
электр таъминотининг жорий ҳолатини таҳлил қилиш (юклама йўналишининг таҳлили, назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилишининг иқтисодий самарадорлигининг ҳисоб-китоби ҳамда электр энергияси ва реактив қувват компенсацияси тизимлари ҳисобини юритиш).
НЕФТЬ ВА ГАЗ СОҲАСИДА ДАВЛАТ НАЗОРАТИ

  • Асосий


  • Фаолият


  • Нефть ва газ соҳасида давлат назорати

“Ўзнефтгазинспекция” томонидан ўтказиладиган текширишлар тартиби “Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси” (“Ўзнефтгазинспекция”) ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2019 йил 24 июнда қабул қилинган 520-сон қарорига мувофиқ амалга оширади. “Ўзнефтгазинспекция” нефть, газ, газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш, ташиш, сотиш ҳамда уларни қайта ишлаш маҳсулотларидан фойдаланиш соҳасида давлат назоратини амалга ошириш бўйича ваколатли орган ҳисобланади. 

Давлат назоратини амалга оширишда “Ўзнефтгазинспекция” Ҳукумат қарорлари ва қонунчилик билан белгиланган қуйидаги тартиб ва тамойилларга амал қилади: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сонли Фармонига мувофиқ тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ташаббуси билан чиқиш тегишли тадбиркорлик субъектлари томонидан қонунбузарлик содир этиш хавфи даражасидан келиб чиқиб, текширувни ташаббус қилишни назарда тутувчи “хавфни таҳлил этиш” тизими натижалари асосида амалга оширилади. 



Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ташаббуси билан чиқиш, улар томонидан қонунбузарлик содир этиш “хавфини таҳлил этиш тизими”ни жорий этиш тартиби тўғрисидаги “Ўзнефтгазинспекция” бошлиғининг 2019 йил 5 июлдаги 57-и/ч-сон буйруғига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва Савдо-саноат палатаси раиси билан келишилган Низомда белгиланган танлаш тамойилларига асосан амалга оширилади. Текширувлар Бош прокуратура томонидан ишлаб чиқилган, шунингдек 2018 йил 7 ноябрда Адлия вазирлигида рўйҳатга олинган 3067-сонли “Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширишларни келишиш ва ўтказиш тартиби ҳақидаги вақтинчалик Низом” билан белгиланган тартибларга асосан амалга оширилади. 

Тадбиркорлик субъектида ўтказиладиган барча текширувлар Бош прокуратура томонидан ишлаб чиқилган, шунингдек 2018 йил 30 ноябрда Адлия вазирлигида рўйҳатга олинган 3093-сонли “Текширувларни рўйхатга олиш ягона тизимини юритиш тартиби ҳақидаги Низом”га асосан Ягона тизимда мажбурий тарзда рўйҳатдан ўтказилади. Текширувлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан қабул қилинган қарорлар асосида ва махсус код орқали амалга оширилади.
Download 133 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish