Настоящие технические условия распространяются на радиаторы алюминиевые секционные «alucam» и «zebra» (далее по тексту – радиаторы), предназначенные для эксплуатации в системах водяного отопления зданий и сооружений различного назначения



Download 124 Kb.
bet2/5
Sana21.02.2022
Hajmi124 Kb.
#461631
1   2   3   4   5
Bog'liq
Удобрения NPK 2 Нажмун КАБИР 2 uzb

3 ТЕХНИК ТАЛАБЛАР

3.1 «AGRO - KABIR» aзот-фосфор-калий аралашма минерал ўғити ушбу ташкилотнинг стандарти талабларига мувофиқ бўлиши ва белгиланган тартибда тасдиқланган технологик йўриқнома бўйича ишлаб чиқарилиши керак.




3.2 Асосий кўрсаткичлари, тавсифлари (хусусиятлари)
3.2.1 Органолептик ва физик-кимёвий кўрсаткичлар бўйича ўғит 1-жадвалда кўрсатилган талаб ва меъёрларга мувофиқ бўлиши керак.
1-жадвал

Кўрсаткич номи

NK-1




NK-2


N-1


N-2


NP-1


NP-2


NP-3


NP-4


Назорат усуллари

1. Ташқи кўриниши

Оқ гранула билан пушти кукун аралашмаси

Оқ гранула билан оқ кукун аралашмаси

Оқ ва кулранг гранулалар аралашмаси

Оқ ва кулранг гранулалар аралашмаси

Ушбу стандартнинг 7.2 б.

2. Умумий азотнинг масса улуши, %

42±2

31±2

43±2

32±2

42±2

43±2

30±2

32±2

ГОСТ 30181.4, ГОСТ 30181.6.

3. К2О га қайта ҳисоблаганда калийнинг масса улуши, %

4,5±1

4,5±1

-

-

-

-

-

-

ГОСТ 20851.3

4. Р2О5 га қайта ҳисоблаганда фосфатларнинг масса улуши, %

-

-

-

-

1,0±0,5



4,2±1

1,0±0,5

4,2±1

ГОСТ 20851.2

5. Сувнинг масса улуши, %, кўп эмас

1,5

ГОСТ 20851.4

6. Гранулометрик таркиби: %
фракция 1- 4 mm — кам эмас,
1 mm дан кичик — кўп эмас
6 mm дан катта

90


5
Мавжуд эмас

ГОСТ 21560.1



















7. Сочилувчанлиги, %

100

ГОСТ 21560.5

Изоҳ:
1 «Сочилувчанлиги» кўрсаткичини истеъмолчи аниқлайди;


2 Экспорт учун мўлжалланган ўғитнинг сифатига қўйиладиган қўшимча талаблар етказиб берувчи билан ташқи иқтисодий ташкилот ёки ҳорижий харидор ўртасидаги шартнома (контракт) талабларига мувофиқ бўлиши керак.

3.3 Хом ашё, материаллар ва ҳарид маҳсулотларига бўлган талаблар


3.3.1 Ўғитни ишлаб чиқариш учун ГОСТ 24297 бўйича кириш назоратидан ўтган қуйидаги хом ашё ва материаллар қўлланилади:


- карбамид - ГОСТ 2081 бўйича;
- калий хлорид - ГОСТ 4568;
- суперфосфат- амалдаги меъёрий хужжатлар бўйича;
- аммофос – амалдаги меъёрий хужжатлар бўйича;
- аммиакли селитра – ГОСТ 2;
- сульфат аммония - амалдаги меъёрий хужжатлар бўйича;
Маҳсулотни ушбу ташкилотнинг стандартнинг талабларига мувофиқлик шарти бажарилганида, амалдаги бошқа меъёрий ҳужжатлар бўйича, шунингдек ҳорижда ишлаб чиқарилган хом ашё ва материалларни қўллашга йўл қўйилади.


3.4 Тамғалаш
3.4.1 Ҳар бир қадоқ бирлигига (ГОСТ 17811 ёки ГОСТ 30090 бўйича қоплар) қуйидаги ахборот маълумотларидан ташкил топган, трафарет усули билан тамға туширилиши ёки этикетка елимланиши керак.
- ишлаб чиқарувчи корхонанинг номи ёки товар белгиси (мавжуд бўлса), манзили (юридик, хақиқий) , телефони;
- маҳсулотнинг номи ва маркаси;
- фосфат, азот ва калийларнинг масса улуши, % (ўғит маркасига қараб);
- нетто массаси, kg;
- ишлаб чиқарилган санаси (кун, ой, йил);
- сақлаш шартлари;
- озуқавий моддаларнинг таркиби;
- қўллаш бўйича қисқа йўриқнома;
- кафолатли сақлаш муддати;
- O`z DSt 5.8 бўйича мувофиқлик белгиси (маҳсулотнинг тамғалаш ҳуқуқига эга корхоналар учун);
- маҳсулот Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотилганда «O`zbekistonda ishlab chiqarilgan» ёзуви;
- маҳсулот экспортга жўнатилганида «Made in Uzbekistan» ёзуви;
- ушбу ташкилотнинг стандартнини белгиланиши.
3.4.2 Тамға идишда аниқ ва тушунарли тасвирга эга бўлиши керак.
3.4.3 Чакана савдо учун мўлжалланган, ўғит солинган истеъмолчи идиши қуйидаги маълумотлардан ташкил топиши керак:
- ишлаб чиқарувчи корхонанинг номи ёки товар белгиси (мавжуд бўлса), манзили (юридик, хақиқий) , телефони;
- маҳсулотнинг номи ва маркаси;
- фосфат, азот ва калийларнинг масса улуши, % (ўғит маркасига қараб);
- тўп номери;
- нетто массаси, kg;
- ишлаб чиқарилган санаси (кун, ой, йил);
- сақлаш шартлари;
- кафолатли сақлаш муддати;
- O`z DSt 5.8 бўйича мувофиқлик белгиси (маҳсулотнинг тамғалаш ҳуқуқига эга корхоналар учун);
- маҳсулот Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотилганда «O`zbekistonda ishlab chiqarilgan» ёзуви;
- маҳсулот экспортга жўнатилганида «Made in Uzbekistan» ёзуви;
- ушбу ташкилотнинг стандартнини белгиланиши.
3.4.4 Транспорт тамғаланиши – ГОСТ 14192 бўйича «Беречь от влаги» манипуляцион белгисини туширилган ҳолда амалга оширилади.


3.5 Қадоқлаш
3.5.1 Ўғит қадоқланган ва қадоқланмаган ҳолда чиқарилади:
- транспорт идишига ГОСТ 17811 бўйича полиэтилен қопларга ёки ГОСТ 30090 бўйича полиэтилен вкладишли полипропилен қопларга 10, 20, 25, 50 kg массада. Нетто массаси бўйича оғишлар ± 3 % бўлиши керак.
- истеъмолчи идишига – ГОСТ 10354 бўйича полиэтилен пленкадан тайёрланган пакетларга ёки маҳсулотни сақланишини таъминловчи амалдаги меъёрий ҳужжатлар бўйича бошқа идишларга.
Истеъмолчи идишидаги ўғитнинг нетто массаси 100 g дан 3 kg гача бўлиши керак.
100 g дан 3 kg гача массали ўғит солинган идиш ГОСТ 17811 бўйича полиэтилен қопларга, ГОСТ 30090 бўйича полиэтилен вкладишли полипропилен қопларга қўшимча қадоқланади. Ўғит солинган қопнинг нетто массаси 25 kg дан ошмаслиги керак.
Алоҳида қадоқ бирлиги учун маҳсулотнинг белгиланган ҳажмидан йўл қўйилган салбий оғишлар O`z DSt 8.022 талабларига мувофиқ бўлиши керак.
3.5.2 Ўғит солингандан сўнг қоплар ва истеъмолчи идишларининг оғзи амалдаги меъёрий ҳужжатлар бўйича иплар билан тикилади ёки пайвандланади.
3.5.3 Истеъмолчи билан келишилган ҳолда, ўғитни амалдаги меъёрий ҳужжатлар бўйича бошқа идишга қадоқлашга йўл қўйилади, бунда транспортда ташиш ва сақлаш жараёнида маҳсулот сақланувчанлиги таъминланиши керак.



Download 124 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish