Нашрга тайёрлаган


Буйрак ва сафро косаси тошларини эритиш учун



Download 0,95 Mb.
bet48/257
Sana09.06.2022
Hajmi0,95 Mb.
#647992
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   257
Bog'liq
Haqiqiy tibbiyot kitobi

Буйрак ва сафро косаси тошларини эритиш учун:


100 гр лимон суви + 100 гр зайтун ёғи + 3 бош эзилган саримсоқ + 50 гр петрушка баргларининг сиқилган суви аралаштирилади ва ҳар куни кечқурун бу қоришмадан 50 гр ичилади.

Саримсоқли зайтун ёғи:


Бир шиша ичида 200 гр зайтун ёғи билан 1 бош эзилган саримсоқ ара- лаштирилади, қопқоғи ёпилиб, музлатгичга қўйилади. 24 соатдан кейин сузилади ва кунда 30-50 гр саримсоқли зайтунёғи айни миқдорда ли- мон суви билан аралаштирилиб ичилади. Ошқозон, ичаклар ва жигарни тозалайди. Туғишдан кейин йўлдошнинг ташланишини таъминлайди, қоринда сув тўпланишига ёрдам беради.
Таом ва салат устига солиб ҳам ишлатиш мумкин.

Уйқусизликка қарши:


24 дона лимон суви + 350 гр эзилган саримсоқ бир шиша идишга со- линади, унинг усти 3 қават латта билан ёпилиб, уй ҳароратида 1 ҳафта туради. Сўнг сузилиб, музлатгичга қўйилади, тугагунича эрталаб ва кечқурун 1 бир қошиқдан ичилади. Қоришма мукаммал қон тозаловчи ва aртерияларнинг тиқилишини очувчидир. (лимон суви ўрнига табиий сирка ҳам қўллаш мумкин. “Сирка” бўлимига қаранг.)
Ҳадиси шарифда: “Саримсоқ енглар, у билан даволанинглар, зеро у етмиш дардга даводир. Агар менга фаришта келмаганида эди, мен ҳам уни ердим”, дейилган. (Ҳазрати Али р.а. ривояти).
Огоҳлантириш: Кўп саримсоқ ейиш бошни оғритади, кўзга зарар бе- ради.
Семизўти Pastirnaca sativa
Семизўти турли йўллар билан истеъмол қилинади, энг таъсирлиси сувини ичишдир. Унинг суви иммунитет тизимини қувватлантиради, бачадоннинг сурункали қонашини, геморрой қонашини ва қон кетиш- ларини тўхтатади, гижжаларни туширади, буйрак, қовуқ, жигар ва талоқ касалликларига фойдалидир.
Семизўти суви сўгалларга сурилса, уларни туширади. Ичилса, ёки газзаклаган жойга боғланса, газзакни олади. Эзилган семизўти иссиқ шишларга сурилса, шишни қайтаради. Семизўтининг суви ичилса ва бош терисига сурилса, иссиқни туширади ва бош оғриғини камайти- ради. Семизўти қайнатилиб ва сузилиб, суви билан клизма қилинса, ичакдаги яраларни ёпади, гижжаларни туширади. Ёввойи семизўти боғ семизўтидан фойдалироқдир. Буйрак касалликларига қарши ёввойи семизўтидан фойдали дори йўқдир.
Ойдин Солиҳ «Ҳақиқий Тиббиёт» 93
Сано Cassia akutifolla, Folium sennae
Тери, соч, кўзларни равшанлаштиради, қонни тозалайди, ошқозон ва юракни қувватлантиради, жигардаги қопламаларни очади, ича- кларни ишлатади, сийдикни кўпайтиради, иссиқни туширади, оҳак тўпланишининг олдини олади. Асосий хусусияти юракка қувват бе- риш бўлган сано табиблар томонидан “муҳташам дори” дея номланган. Санони чой сифатида эмас, баргларини майдалаб сув билан ичиш ёки қоришма сифатида истеъмол қилиш керак. Масалан:
30 гр сано + 15 гр жамбул туйилади, 15 гр ялпиз билан аралаштири- либ, кечки овқат устига ярим чой қошиқ сепилади ёки таомдан кейин сув билан ичилади.
Бир ҳил миқдорда сано, кашнич, жамбул туйилади ва кечки овқат устига сепилади. Майдаланган сано асал билан аралаштирилади ва та- омдан кейин 1/2 чой қошиқ сув билан ичилади.
1 ош қошиқ майдаланган қоразира + 2 ош қошиқ майдаланган шам- бала + 3 ош қошиқ майдаланган сано +1 ош қошиқ майдаланган жамбул
+ 3-4 лимон суви + 150-200 гр зайтун ёғи + 3 бош эзилган саримсоқ ара- лаштирилади. Таом билан бирга ёки нон устига суриб кунига ярим - 1ош қошиқ ейилса, ичакларнинг тартибли ишлашини таъминлайди.
1/3-1/2 чой қошиқ майдаланган сано таомдан сўнг сув билан ичилади ёки айни миқдордаги сано барги чайнаб ейилади.
Сано чойини ҳам ора сира истеъмол қилиш мумкин. Санони тез-тез ичиши керак бўлганлар унинг чойини эмас, майдаланган аралашмала- рини истеъмол қилсалар, янада яхши бўлади.
Қанчалик ичиш кишининг табиатига қараб белгиланади. Сано ёки қоришмаларидан бири оғриқ берса ёки ичакларни қаттиқ ишлатса, ка- майтириш керак. Пайти пайти билан умр бўйи ичиш мумкин.
Ҳазрати Анасдан (р.а.) нақл қилинган бир ҳадиси шарифда: “Бу уч нарса – сано, қоразира, седана - ҳар дардга даводир”, дейилган.
Сано ичакларни юмшатувчи (бўшаштирувчи) сифатида қўлланса, таом билан бирга ёки кейин, умумий даволаниш учун қўлланса, таомдан аввал истеъмол қилинади.

Download 0,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   257




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish