Туғишларнинг таxминан 95%да чақалоқ боши билан, 5%да кети билан чиқади. Ҳомиладорликнинг оxирига қараб, бачадонда даврий равишда, енгил қисқаришлар рўй беради. Юқоридан пастга қараб тўлқинланишлар шаклида бўладиган бу қисқаришлар кўпайиб, бача- дон оғзининг очилишига ва чақалоқнинг туғиш каналига (қувурига) илгарилaшига сабаб бўлади.
Қисқаришлар туғишнинг бошида 20-30 дақиқада бир марта рўй бериб, борган сари кўпайиб боради ва бачадон оғзи кенгаяди. Чақалоқнинг ичи- даги сув халтаси туғишнинг ҳар қандай босқичида ўзидан-ўзи йиртили- ши мумкин. Очилган халтадаги суюқлик қисман чиқади ва бунинг нати- жасида чақалоқнинг боши автоматик тарзда чиқиш каналига жойлашади.
Бачадон қисқаришлари янада тез-тез рўй бериб, оxирида 2-3 дақиқада бир марта юз бера бошлайди. Туғишнинг сўнгги босқичида бачадон оғзи 10 сантиметргача кенгаяди.
Кетма-кет келган кучли қисқариб-кенгайишлар билан бачадонда қон камаяди, қоннинг камайиши билан кислород етишмовчилиги кучаяди. Бу ҳолат чақалоқни тирик қолиш учун туғиш йўлига (каналига) чиқиш учун фаол ҳаракатланишга мажбур қилади.
Бугунги кунда туғиш гинекологик алфозда (позицияда) ётқизилиб амалга оширилади. Бу позицияда кучаниш билан бачадон деворларига, қин ва вагина орасидаги мускулларга босим қилинади. Шу тарзда туғиш
336 Ҳомила, туғиш ва чақалоқ парвариши
йўли тораяди ва кучанишларнинг қуввати ортади, болага бораётган кис- лород озаяди. Натижада бачадон ёки пелвиснинг йиртилиш хавфи пайдо бўлади, туғиш жараёни узаяди, хотиннинг кучи кетади ва бола қийин ахволда қолади.
Епидурал анестези, ва сунъий тўлғоқ каби тадбирлар уйғуланса, ва- зият янада мураккаблашади. Бу ҳолатда аёлга эпизотомия (чиқиш кана- лини кенгайтириш учун очилган кесик), форсепс(шипци) ва ёки “цезар амалиёти” усулларини қўллаш керак бўлади.
Аммо табиий туғиш алфозида (позицияда) - оёқ устида ёки туғиш табуреткасида туғмоқ бачадонга бўлган босимни енгиллаштиради, болага кислород кўпрок келади, туғиш жараёни қисқароқ бўлади. Ва хотиннинг туғишда харжлаган энергияси камроқ бўлади. Нормал туғиш чақалоқнинг психологияси ва характери шаклланишида позитив рол ўйнайди.
Туғиш қандай тарзда ва қаерда амалга ошгани ҳам жуда муҳимдир. Жаннат каби бир ажойиб жойдан - буюк кураш билан, ғолиб сифати- да - дунёга келган чақалоқ бир-биридан фарқли икки ҳолатга тушиши мумкин: онаси, отаси ва ака-ука ҳамда опа-сингилларининг севгиси, шафқатли она қўлларининг тегинишлари, илиқ, юмшоқ кўкраклари, лаз- затли ва ҳушбўй она сути, онанинг ёқимли овози билан чиройли сўзлари, сокинлик ва ишонч... Ёки чарчаган ҳамшираларнинг лоқайдлиги, қаттиқ қўллари билан чақалоқнинг думбасига шапалоқ тортиши, совуқ ва анти- септик дорининг ёмон ҳиди, резина сўргич (соска) билан оғзига берил- ган шакарли сув, эмлаш суюқлигининг оғриқ берувчи игнаси, совуқ ва қаттиқ тўшак, дунёдан қўрқиш, чақалоқлар хонасида ҳис этилган умид- сизлик, бахтсизлик ва туганмас ёлғизлик!...
Туганмас, чунки чақалоқ замонсизликдан ва сўнгсизликдан, яъни руҳлар оламидан келади, замонга, яъни вақтга кўникмаган бўлади.
Чақалоқ туғилган муҳитдаги ёруғлик ҳам жуда муҳим. Қоронғу ба- чадондан чиққан чақалоқ ёрқинликдан, порлоқ нурлардан жуда безов- таланади. Туғиш амалга ошириладиган хона ярим ёруғ-ярим қоронғу бўлиши керак.
Чақалоқ бачадондан чиққанидан кейин бироз вақт киндик боғи би- лан бирга (яъни киндик боғи кесилмасдан) ҳоли қолдирилиши керак. Яъни туғилган чақалоқ аввало онанинг кўкрагига ётқизилади, кейин эса киндик боғи икки тарафдан - ҳам она тарафдан, ҳам чақалоқ тараф- дан боғланади вa бу икки боғ ораси кесилади. Чақалоқ тарафидан кин- дик боғи тахминан 10-15 сантиметр қолдириб кесилади. Мана шундай қилинса киндик боғи табиий равишда ёпилади ва таxминан 5 кун ичида ўз-ўзидан тушади.
Чақалоқ бачадондан чиққанидан 20-30 дақиқа ўтгач, бачадоннинг қўшимча қисқаришлари билан чақалоқнинг йўлдоши ташқарига чиқади. Бу қисқаришлар йўлдошнинг бачадон деворларидан ажралиши туфайли очилган қон томирларининг қайтадан ёпилишига ёрдамлашади.
Ойдин Солиҳ «Ҳақиқий Тиббиёт» 337
Бугунги кунда касалхоналарда қўлланилаётган туғиш позицияси (гинекологик позиция) баъзи аёлларда жирканч туйғу уйғотгани учун туғиш жараёнига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. (Суннaтга кўра, та- носил органларини ҳеч кимга кўрсатмаслик лозим. Ойша р.а. хабар бер- ганига кўра, Ойша р.а. ва Пайғамбаримиз с.а.с. бир-бирининг таносил органларини ҳеч кўрмадилар).
Табиий туғиш позициясида – бир жойга таяниб, мустаҳкам бир нар- сани ушлаб, эгилиброқ туриш ёки туғиш курсисига ўтириш – чиндан ҳам мукаммал бир туғиш позициясидир-ки, аёл ҳеч кимнинг ёрдамига муҳтож бўлмайди.
Одам ва Ҳоввa а.с.дан бошлаб, миллиардларча инсон (ва сонсиз эми- зувчи ҳайвонлар) туғилиш йўли билан дунёга келганига кўра, туғиш ҳам овқатланиш ва ёки бошқа бир эҳтиёжни кетказиш каби, табиий ва оддий жараёндир.
Фақат юқорида кўрганимиздек, озиқланиш тарзи бузилгандан кейин туғиш жараёни ҳам бузилади. Аёллар туғиш йўли торлиги ёки чақалоқ бошининг катталигини ўйлаб, нормал туғишдан қўрқмасликлари ке- рак. Туғиш йўли ҳомилардорлик даврида туғишга тайёрланиб боради ва аста-секин очилади.
Чақалоқнинг бош суяклари ҳали қотмаганлиги, бир-бирига ёпишма- ганлиги туфайли сиқилганда бир-бирининг устига ўтиб, туғиш канали- дан осон кечиши мумкин. Чақалоқнинг ҳўл мияси бундай сиқилишлардан ҳеч таъсирланмайди. Чақалоқнинг боши катта бўлса ҳам нормал туғиш чақалоққа ҳеч қандай зарар келтирмайди.
Бачадоннинг очилиши илк туғишда 14-24 соатда, баъзи ҳолларда 36 соатда амaлга ошади. Кейинги туғишларда бу муддат қисқаради.
Қишлоқда истиқомат қилувчи меҳнаткаш, ҳаракатчанг аёллар - кимё- вий моддалар ва кир ювиш воситаларидан фойдаланмаган, ерда ўтириб, табиий таомларни еган, кимёвий гигиена воситаларидан фойдаланмаган аёллар оғриқсиз ва жуда осон туғадилар. Бироқ синтетик гормoн, анти- биотик, кир ювиш воситаларидан фойдаланадиган, қўшимчали таомлар ва ичимликларни истеъмол қиладиган, ҳомиладорликка тайёргарлик кўрмаган аёллар туғишнинг ҳар бир босқичида турли муаммоларга ду- чор бўлиб, “Цезар амалиёти” (чақалоқни қоринни кесиб олиш)га маҳкум бўлишлари мумкин.
Масалан, Туркияда “prenses doğum” (шоҳона туғиш) деб номлан- ган, эпидурал анестезия билан туғиш кенг тарқалмоқда. Бундай туғиш АҚШда ва Европанинг ҳеч бир мамлакатида, жиддий сабаб бўлмагунча, қилинмайди. Чунки бундай туғишда бачадоннинг қисқаришлари ане- стезиянинг таъсирида ожизлашади ва сунъий тўлғоқ беришга мажбур бўлиш мумкин. (“Конвулсиялар”, “Диққат етишмовчилиги синдро- ми” ва “Отизм” бўлимларига қаранг.)
Замонавий аёллар ўзларининг ҳомиладорлик ва туғишга тайёргарлик
338 Ҳомила, туғиш ва чақалоқ парвариши
даврларини ушбу китобда кўрсатилган тарзда ўтказсалар, ҳудди қишлоқ аёллари каби оғриқсиз ва осон туғишлари мумкин.
София Й., 40 ёшда, уй бекаси ҳикоя қилади:
“Ойдин Солиҳнинг давосини олганимдан кейин икки марта цезар амалиёти билан туғишдан сўнгра учинчи ва тўртинчи туғишимни уйда амалга ошириш- га қарор қилдим. Учинчи туғишим осон кечди.
Икки йил олдин тўртинчи туғишимда кечқурун сувим келди, қорнимнинг атрофида енгил бир оғрик бошланди. Доя чақирдим ва оғриқлар кучая бошла- гач ваннага илиқ, тузли сув тўлдириб кирдим.
Бир муддат ўтгач, тўлғоқлар кучайди. Бачадонимнинг оғзи очилган бўлса ҳам, чақалоқ келмаётганди, xудди суякларимга ёпишиб қолгандек эди. Оғриқлара чидай олмаганимдан кейин ваннадан чиқдим, уйнинг ичида юрa бош- ладим. “Иншиқоқ” сурасини ўқиганимда, чақалоқ айлана бошлаганини сездим.
Доя чақалоқ елка билан келганини ва бўйнига киндиги ўралиб қолганини айт- ди. Сабр ва дуо билан чақалоқнинг айланишини кутдим.
Сув келганидан таxминан 6 соат ўтгач, чақалоқ айланди ва бироз қийинчиликлaр билан туғилди. Доя чақалоқни икки марта ўраб олган киндик- ни очди. Агар касалхонага борганимда, албатта, мени “Цезар амалиёти”га ётқизишарди”.
Do'stlaringiz bilan baham: |