Нашрга тайёрлаган: Хадича Мисга Нашриёт



Download 4,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet160/318
Sana28.04.2022
Hajmi4,69 Mb.
#588799
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   318
Bog'liq
Хақиқий тиббиёт

-
гарни тозалаш”
бўлимларига қаранг.)
• Ҳаёт давомида сут, пишлоқ, гўшт, туз, тухум ва нонга диққатли ён
-
дошиш керак.
Эски тухум ва тухум кукуни (порошоги), сут ва сут кукунини ўз ичи
-
га олган озуқалар, оқ нон, рафиналанган ва гидрогенлаштирилган суюқ 
ёғлар, маргарин, тузли озуқалар, тузламалар, қўшимча моддаларни ўз 
ичига олган консервалар, тайёр таом ва ичимликлардан қочиш керак. 
Кир ювиш воситалари, оғриқ қолдирувчи, ҳарорат туширувчи, аспи
-


212
Касалликлар ва уларнинг давоси
рин, витамин ва бошқа кимёвий ёки “табиий ўсимлик дорилар” номи 
билан сотилаётган дорилар, сунъий туз, йодланган ва рафиналанган туз 
қатъиян истеъмол қилинмаслиги керак. Фақат табиий, қўшимча модда
-
сиз қоя тузини истеъмол қилиш лозим.
• Доимий равишда ҳафтада 1 кун 36 соатлик очлик ёки ойда бир марта 
3 кунлик очлик қилиб, сахар-ифторда фақат сув ичиш керак.
Буйракка фойда бўлган нарсалар: бодом, ёнғоқ, xурмо, беҳи, гилос, 
олча, ўрик, кашнич, анор, зайтунёғи, янги сиқилган нордон меваларнинг 
сувлари, арпа суви, янги соғилган қўй ва туя сути, қирларда ўтлаган 
қўйларнинг гўшти ва думба ёғи (“А” қон гуруҳига мансуб бўлган киши
-
лар учун ҳафтада бир марта) истеъмол қилиш. 
Бундан ташқари, дафна ёғи ва аччиқ бодом ёғини белга ишқалаб 
суртиш, мойчечак ва зиғир уруғи билан компресс қилиш; белга банка 
қўйиш; оёқларга, ануса, белгa, думғазага зулук қўйиш; белдан қон олди
-
риш; эртaлаб қуёшда юриш, қуруқ ва иссиқ тупроқда ёки қумда ўтириш 
ва баданни - кўкракка қадар - қуруқ ва иссиқ денгиз қумига кўмиш.
Буйракка зарар бўлган нарсалар: тайёр қўшимчали озуқалар, сут куку
-
ни ва тухум кукунини ўз ичига олган озуқалар, аралаш ва эски овқатлар, 
тайёр егуликлар ва туриб қолган сув, баланд пошнали ёки тор пойабзал 
кийиш, сиқиб турадиган камар боғлаш, кимёвий бўёқлар билан сочни 
бўяш, сочларни тарамай қўйиш, курсида ўтириш, тик туриб сийиш, сий
-
дикни узоқ вақт ушлаб юриш, совуқ тошга ва заx тупроққа ўтириш, тай
-
ёр без ва гигиеник педдан фойдаланиш.
Бемор Ҳадичa У.( 31 ёшида, Истанбул) ҳикоя қилади:
Турмушга чиққанимдан икки ой кейин, ярим тунда оёғим тортишиб қолиб, 
уйғониб кетдим. Оёқларимнинг тортишиши уч йил давом этди. Шифокорлар 
бу ҳолатни болалигимдан безовта қилаётган ревматизмнинг асорати эканли
-
гини ва “асаб ишиаси” деган янги бир касаллик туфайли бўлаётганини айтиш
-
ди. Вақт ўтгaч, юролмай қолдим. 
Шиддатли оғриқлар кечаларимни кундузга алмаштирди. Оёқларим 
оғриганда кичик қадамлар отардим, зинага чиқа олмасдим. 
Туққанда орттирилган бел суягимнинг ораси оғриши туфайли белимдаги 
оғриқлар ҳам кучайиб кетди. Тўшакка михланиб қолдим.
Даволаниш муолажаларини бошладик, яна болалигимдан орттирил
-
ган касаллик сабабли, буйракларимнинг функцияси батамом бузилганди ва 
тўқимлари ўзгаришларга учраганди.
Буйракларимнинг касаллиги туфайли 2 йилдан бери рўза тута олмай юрган
-
дим. Қачон рўза тутсам, тўртинчи куни сувсираб, касалхонага тушиб колар
-
дим. Ва 17 ёшимда бошимдан ўтказган ошқозон қонаши туфайли ошқозоним 
ҳам рўза тутишга имкон бермасди. Ва булар ҳам етмагандек, вақти-вақти 
билан жигаримдаги ва кўкрагимдаги оғриқлар ҳам кучайиб кетганди. Вужу
-
димда куч қолмаганди.
Сурункали тус олган фарингит касаллигим мавжудлиги туфайли ангинала
-
рим ёзда-қишда оғрийди ва яллиғлашади. Давомли равишда грипп бўлардим, икки 


Ойдин Солиҳ «Ҳақиқий Тиббиёт»
213
xафтaлаб тузала олмасдим. Болалигимда бошимдан ўтказган бронхит сабабли 
вужудим ўз кучини йўқотиб, ўпкаларим ва жигарим оғрирди. Бири яхшиланса, 
бошқаси оғрирди. Ва 14 ёшимдан шу кунгача мени атиги бир маротаба безов
-
та қилган юрак оғриқлари ҳам кўпая бошлади. Бир маротаба юрагим қаттиқ 
оғриганидан реанимацияга тушиб қолдим. Юрагимнинг оғриши мускул торти
-
шишидан эди. Шифохонада юрак клапанининг қийинчилик билан очилиб, ёпилиши 
ҳақида ташхис қўйилди. Шу сабаб, менда кислород етишмовчилиги бор эди... 
Ангиналаримни даволатаётганда буйракларим, жигарим оғришига ва 
гриппга қарши қилинаётган даволарга энди юракни даволаш ҳам қўшилганди.
Юракдаги оғриқлар натижасида мияга уланган томирлар зарарланди ва бо
-
шим кучли тарзда оғрий бошлади. Бунга параллел равишда доимий қон боси
-
ми муаммоси юзага келди. Энди бошимдан белимгача қимирлай олмайдиган 
бўлдим. Бўйнимни ўнга-чапга бура олмасдим.
Табиий-ки, бу орада барча даволар давом этаётганди, кўричак (апендицит) 
жарроҳлик амалиётини бошимдан ўтказдим ва бу амалиётдан сўнг ичакла
-
рим ёпишиб қолди. 
Вақт ўтиши билан ичакларимда ёрилиш рўй берди. Эндиликда ҳожатга 
чиқиш мен учун бир жазога айланди. Шиддатли оғриқ ва қонашлар бор эди. 
Энди ичакларни даволашни ҳам бошладим.
Ва, афсуски, бирдек қисқа вақт ичида оёқларим тиззаларимгача жигар
-
ранг тус олди. Шифокорларнинг айтишича, томирлар ва мускуллар зарар
-
ланган, томирлар ёрилиб, қонайбошлаганди. Оғриқлар кундан кунга кучайиб 
борарди. Бир ерим тузалса, бошқа бир ерим оғришни бошларди. Энди организ
-
мим қаердандир микроблар олиб, ички аъзоларимда яллиғланишлар бошланди. 
Камқонлик, витаминсизлик бор дея, ташқи витаминлар қабул қилардим, 
аммо вужудим олдингидек совуқ тортарди, совуқдан титрашим 
йўқолмаётганди. Ёзда ҳам совуқ қотардим. Нима қилсам ҳам, исина олмасдим. 
Касалланмаган аъзоим қолмаганди. 
Уxлаб турганимда xудди таёқ еган одамдай чарчаб ва ҳамма ерим оғриб 
уйғонардим.. Бундай уйқудан кейин ўзимни xудди ҳеч уxламагандай ҳис 
қилардим. 
Яшашим қийинлашди. Чорасиз бир аҳволда қолдим. 
Эндиликда иммунитет тизими пасайиб кетди. Бу орда хотирам заифла
-
шиб кетганини айтмасам ҳам бўлаверади. Шифокорлар “бизнинг қиладиган 
ҳеч ишимиз, чорамиз қолмади” дeйишди. “Сен ўзингни асрашинг, асло чарча
-
маслигинг, стресс ва асбийлашишдан узоқ бўлишинг, дориларни умр бўйи ичиб 
юришинг керак”, дейишди. Тиббий муолажалардан натижа бўлмади, ҳаммаси 
бекорга кетди, бекорга вақт ўтказилди. 
Кунлардан бир кун Аллоҳ мени Ойдин хонимга рўбарў қилди. У киши билан 
танишганимдан сўнг, унинг тавсиясига кўра кунига 13-14 донадан ичиб юрган 
таблеткаларни ичишни тўхтатдим ва касалхонага бир марта ҳам бормадим. 
Ойдин хоним нимани буюрган бўлсалар, шуни қилдим. Натижада қисқа бир 
муддатда барча безовталиклардан қутулдим. Фақатгина буйракларимнинг 
давоси узоқроқ вақт олди. Лекин буйракларим олдинги касал аҳволидан анча 
яxшиланди. Ойдин хонимнинг даво муолажалари давомида менга энг кўп таъ
-
сир қилган бир неча ҳолатни айтишни истайман.


214
Касалликлар ва уларнинг давоси
1) Бу даво муолажасини бошлагандан 3 кун кейин 3 йилдан бери эриша ол
-
маётган энг ширин уйқуга эришдим.
2) Орадан беш йил ўтгач, илк маротаба уч ойнинг ҳаммасида очлик ва Ра
-
мазон ойида рўза тута олдим.
4) Мана саккиз ой-ки, ангиналарим шишмайди ва яллиғланмайди. Қаҳратон 
қишда атиги икки марта безовта қилди.
5) Олдинлари тир-тир титраб юрган мен энди совуқ қотмасдим, ўзимни
иссиқ сезардим. 
6) Даволанишни бошлагандан бир ойдан кейин нафас олишда қийналмайдиган 
бўлдим ва тўртинчи ойда юрагимдаги оғриқлар батамом йўқ бўлди.
7) Баъзи шифокорларнинг: “Оёқларингнинг жигар ранглилиги бедаво”, де
-
ганларига қарамасдан, оёқларим нормал рангига қайтганди.
8) Бугунда мен 5 ойлик ҳомиламан. Ҳомилалигим жуда яхши кечаяпти. 
Ҳолбуки, шифокорлар менга «сен энди ҳеч туғмайсан, сен «пробирка боласи» 
қил яхшиси», дейишарди.
Нима десам ҳам, ҳозир энг соғлом одамлардан бириман, олдин бу мен учун 
xаёлдан бошқа нарса эмасди. Аллоҳ ҳаммага бу давони амалга оширишни ва 
шифо топишни насиб қилсин!
2008, декабр

Download 4,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   318




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish