Нашрга тайёрлаган: Хадича Мисга Нашриёт


“Ким Аллоҳни ташлаб, шайтон-



Download 4,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet280/318
Sana28.04.2022
Hajmi4,69 Mb.
#588799
1   ...   276   277   278   279   280   281   282   283   ...   318
Bog'liq
Хақиқий тиббиёт

“Ким Аллоҳни ташлаб, шайтон-
ни дўст тутса, албатта муқаррар зиён кўради. Шайтон сўз бе-
ради ва умидлантиради, бироқ унинг сўзи алдовдан бошқа нарса 
эмас. Дарҳақиқат, уларнинг борадиган жойи жаҳаннамдир; ундан 
(жаҳаннамдан) қочиб, қутула олмайдилар”
. (“Нисо” сураси, 120-121). 
Юқорида келтирилган ваъдаларга ўхшаш баъзи ваъдалар авваллари 
ҳам берилганди: ижод қилинган ускуналар ишлаб чиқаришни осонлаш
-
тиради, ҳашаротларга қарши дорилар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 
йўқотилишининг олдини олади, гормонлар ҳосилни кўпайтиради, син
-
тетик дорилар ва антибиотиклар барча касалликларга барҳам беради, 
туғиш назоратга олинади, туғишда оғриқ бўлмайди ва ҳакозо..
Аммо бу ваъдалар тараққиёти натижасида кундан кунга экологик 
қиёмат яқинлашаётганини кўряпмиз.
Технологиянинг ривожланиши ва ҳашаматли (комфортли) ҳаёт кечи
-
риш мақсадида истеъмол ҳажмининг бутун дунёда ошиб бориши, худ
-
бинлашиб кетган инсонларнинг дунёда яшаётган бошқа жонзотларнинг 
ҳақ-ҳуқуқларига тажовуз қилиши ва табиийликдан узоқлашиб кетиши 
натижасида экологик мувозанат остин-устун бўлган.
Дори, қўшимча модда ва озиқ-овқат индустрияси, кимёвий моддалар
-
га суяниб қолган қишлоқ хўжалиги, автомобиллар, учоқлар (самолёт
-
лар), электростанциялар ва фабрикалар каби миллионлаб тизимлар то
-
монидан ишлаб чиқарилаётган миллионлаб тонна чиқиндилар экологик 
тизимни янчиб ташлайдиган ҳажм ва кучга эга: 


Ойдин Солиҳ «Ҳақиқий Тиббиёт»
369
• Бу чиқиндилар тупроқни, сувни, ҳавони ва барча жонзотларни 
заҳарламоқда. 
• Ўрмонлар қуриб боряпти, экологик занжирнинг маълум халқасини 
ташкил қилувчи баъзи ҳайвон турлари камайиб, йўқолиб кетмоқда.
• Хлорли карбон, азот оксиди, карбонат диоксид каби чиқинди газлар 
озон қатламининг тешилишига ва глобал исишга олиб келди.
• Озон қатлами тешилиши сабабли бутун дунё ультрабинафша нур
-
ларнинг таъсири остида қолди. Ультрабинафша нурлар эса ўз навбатида 
мутация ва саратонга чалиниш ҳолатларининг ошишига олиб келмоқда.
• Глобал исиш билан қутблардаги музлар тез суръатларда эриб 
кетмоқда; музлар эриши сабабли океан ва денгизларда сув даражаси юк
-
салиб бормоқда, янги вирус ва бактериялар пайдо бўлмоқда.
Қутблардаги музларнинг эриши океанлардаги иссиқ-совуқ сув 
оқимларига ва шамол ҳаракатларига таъсир қилмоқда, бунинг натижаси
-
да Ер юзида иқлим ҳаракатланиши ўзгармоқда. Ёмғирлар камаймоқда, 
чўллар кўпаймоқда, бунга муқобил баъзи мамлакатларда олдинлари ҳеч 
кузатилмаган селлар пайдо бўлмоқда.
• Иқлимнинг ўзгариши ҳайвон ва ўсимликларнинг биологик ритми
-
ни бузмоқда. Масалан, бевақт исиган ҳавонинг таъсирида эрта гуллаган 
дарахтлар, барвақт жуфтлашган ва болалаган ҳайвонлар совуқ туфайли 
ўлиб кетмоқда. 
• Сув манбалари тугаш арафасида. 
• Туғишни назорат қилувчи таблеткалар ва бошқа синтетик гормон
-
ларнинг қолдиқлари, хусусан, остроген гормонига тақлид қилиб ишлаб 
чиқарилган кимёвий моддалар табиий майдонларга, дарё-денгиз сувла
-
рига ташланмоқда, ҳайвонларнинг ва балиқларнинг бепуштлигига ва 
жинсияти ўзгаришига сабаб бўлмоқда. 
Инглиз “Индепендент” газетасида босилган хисоботга кўра, кунимиз
-
да кенг қўлланилган кимёвий моддалар-инсондан тортиб балиқларгача, 
балиқлардан эмизувчи-умуртқaлиларнинг бутун турларига қадар эрка
-
кларни урғочилаштирган ва ҳайвонларнинг жинсий органларига, урчиш
қобилиятларига зарар берган.
Мақоланинг муаллифи, Инглиз ҳукуматида кимёвий моддаларнинг 
соғликка таъсири бўйича муттахассис Gwynne Ljons тадқиқотлар эрка
-
кларнинг тамал хусусиятлари таҳдид остида турганини кўрсатган. 

Download 4,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   276   277   278   279   280   281   282   283   ...   318




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish