Наргис Қосимова



Download 8,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/200
Sana03.06.2022
Hajmi8,33 Mb.
#631826
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   200
Bog'liq
онлайн журналистика-намунавий-дастур

Бош муҳаррир
таҳририят жамоасининг раҳбари ва унинг 
фаолиятининг ташкилотчиси ҳисобланади. У ўз ваколатларини Ўзбекистон 
Ресубликасининг «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонуни ҳамда 


143 
таҳририят Низоми асосида бажаради. Бош муҳаррир лавозимига қоидага кўра 
олий маълумотли, камида 5 йил иш стажига эга бўлган шахс тайинланади. 
Бош муҳаррир муассис томонидан тайинланади ва лавозимидан озод 
этилади. 
Бош муҳаррир қонунлар ва меъёрий ҳужжатлар, бошқарув 
материаллари, юқори органларнинг таҳририят ишига тегишли ҳужжатлари, 
буйруқлари, фармонларидан хабардор бўлиши; 

таҳририят ишига оид миллий ва хорижий фан ва техника 
ютуқларини билиши; 

муаллифлар, бошқа ташкилот раҳбарлари билан шартномалар 
тузишни билиши; 

веб-саҳифанинг иқтисодий асосларидан хабардор бўлиши; 

меҳнат шартномалари асосида фаолият юритаётган ходимларга 
қалам ҳақини белгилаш, уларни мукофотлаш ва рағбатлантириш тартибидан 
хабардор бўлиши; 

меҳнат фаолиятини ташкиллаштиришни; 

меҳнат кодексининг асосларини; 

меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини билиши лозим. 
Бош муҳаррир ишда бўлмаган пайти (иш сафари, касаллик, меҳнат 
таътили ва ҳ.к.) унинг вазифа ва мажбуриятларини тартибга кўра 
белгиланган шахс бажаради. Мазкур шахс бош муҳаррирнинг вазифа ва 
мажбуриятлари масъулиятини тўлиқ зиммасига олади. 
Бош муҳаррир мажбуриятлари: 

таҳририят ишига раҳбарлик қилади, ОАВ мазмуни учун жавоб 
беради; 

таҳририят ходимларини ва ходим бўлмаган жамоатчиларни 
шартнома асосида ишга олади, жалб қилади ҳамда меҳнат шартномаларини 
бекор қилади; 

штат жадвалини тузади, жамоа ходимларининг иш ҳақи, 
мукофот, устама иш ҳақи, моддий ёрдам миқдорини белгилайди; 

таҳририят фаолиятига оид ва муассис ваколатига кирмайдиган 
бошқа масалаларни ҳал қилади. Информацион мазмундаги хабар, лавҳа ва 
бошқа ижодий материалларнинг таҳририятга вақтида етказилиши ва 
уларнинг онлайн нашрда чоп этилишини назорат этади; 

тематик ва йиллик режаларни ишлаб чиқишни ташкиллаштиради 
ва уларнинг ижросини назорат қилади; 

таҳририят ходимларининг меҳнат шартномасида кўрсатилган 
вазифалари ва мажбуриятларини амалга оширишларини назорат этади; 


144 
Таҳририят низомида бош муҳаррирни сайлаш ёки тайинлаш тартиби 
белгилаб қўйилади.
Бозор муносабатларига ўтиш шароитида оммавий ахборот воситалари 
ўртасида ахборот бозори учун курашнинг кескинлашуви аксарият ҳолларда 
бош муҳаррир зиммасига ижодий жараёнларга раҳбарлик қилиш билан 
бирга, баъзи ҳолларда ҳатто бунинг ўрнига, иқтисодий муаммоларни ҳал 
этиш билан шуғулланиш вазифаси ҳам тушади. Бу кўпроқ аксарият йирик 
бўлмаган вақтли нашрларда кузатиладиган ҳолдир. Йирик вақтли нашрларда 
эса бош муҳаррир ижодий-ишлаб чиқариш жараёнини бошқариш билан 
чекланади. Иқтисодий ва молиявий масалаларни ечиш эса унинг тегишли 
ўринбосари ва унга бўйсунадиган бўлим зиммасида бўлади.

Download 8,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   200




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish