Наргис Қосимова



Download 8,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet177/200
Sana03.06.2022
Hajmi8,33 Mb.
#631826
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   200
Bog'liq
онлайн журналистика-намунавий-дастур

Блогларни илгари суриш.
Блогнинг самарадорлиги кўп жиҳатдан 
унга қанча одам кираётганига боғлиқ. Кирувчиларни блогга жалб қилишнинг 
кўплаб усуллари мавжуд. Улардан энг унумлиси фаолиятнинг икки 
йўналишига 
тааллуқли 
– 
бу 
SEO-оптималлаштиришдир. 
Сайт 
маълумотларини қидирув машиналари учун имкон қадар мослаштиришга 
мўлжалланган дастур Search Engine Optimization (кейинги ўринларда SEO)да 
амалга оширилади. Мазкур тушунча инглиз тилидан олинган бўлиб, 


327 
“қидирув тизими оптимизацияси” деган маънони англатади. Бу соҳа 
сайтларнинг қидирув машиналари томонидан қандай индекс қилиниши, сайт 
маълумотларининг фойдаланувчилар томонидан қидирув машиналари 
ёрдамида қанчалик самарали топилишини ўрганади. 
Веб-сервер мутахассислари 1990 йилнинг ўрталаридан бошлаб 
сайтлардаги қидирув тизимини оптимизациялашни бошлаган. Бунга 
компьютер тизимини ривожланиши ва интернетнинг пайдо бўлиши сабаб 
бўлган. Ахборот макони кенгайгани сайин, унга бўлган талаб ҳам ошиб 
борган. Табиийки, ҳаддан ортиқ кўп маълумотларни архивда сақлаш ва уни 
инсон хотирасида жойланган маълумотлар асосида қилириш кўп вақт 
олган
238
. Шу сабабдан ҳам SEO ХХ аср охирида яратилган энг яхши тармоқ 
сифатида тарихга кирди. Бироқ, дастлабки қидирув тизими у қадар машҳур 
бўлмаган, чунки биринчи қидирув тизими веб-сайтларни каталоглаш бўлган. 
Бу жараён Буюк Британияда мавжуд барча веб-сайтларнинг тури, адади, 
жанри ҳамда саҳифасига кўра жадваллаган. Натижада, бирор мавзуга 
қизиққан ўқувчи уни яратилган католог орқали топиш имкониятига эга 
бўлган. Бироқ, вақт ўтиши SEO ўзининг имкониятларини кенгайтириб борди 
ва ХХI аср бошида серверчилар саҳифанинг ёки URL манзилининг 
ҳаволасини яъни маълумот топилган манзил ёки манбани контентга 
киритишган ва кейинчалик улар яхши назорат қилиниши, қидирилаётган 
манба осон топилиши учун жадваллаштирилган. Яъни маълумотлар 
кўпайгани сари SEO ҳам ўзининг имкониятларини кенгайтириб борди
239
.
! SEO– ингл. search engine optimization, фойдаланувчиларнинг маълум 
сўровлари бўйича қидирув тизимини тақдим этиш натижасида блог 
позициясини кўтариш бўйича қатор чоралар 
Кейинчалик, бу жараён ўзининг табиий имкониятларини янада 
яхшироқ кашф этди. Ҳозирда замонавий тус олди. Айни пайтда SEO ягона 
бир соҳага айланиб, жуда кўп имкониятларни ўз ичига қамраб олмоқда. 
Жумладан: 
-
Блог ёки сайт таркибидаги материалларнинг мазмунини ҳамда 
сайт структурасини қайтадан кўриб чиқади; 
-
Блогни ривожлантириш учун: қайтадан назорат қилиш, хато 
саҳифаларни топиш, hosting (hosting – бу сайт учун ажратилган жой бўлиб, 
сайтдаги маълумотларни (матн, расм, файллар ва ҳоказо)ни ўзида сақлайди. 
Унинг ҳажми бир неча мб (мегабайт) ёки гб (гигабайт) бўлиши мумкин. 
238
Амзин А. Новостная интернет-журналистика: Учебное пособие для студентов вузов. - М.: Аспект Пресс, 2012. – 143 
с. 
239
Л.
Гроховский SEO: руководство по внутренним факторам. – М.: Центр исследований и образова- 
ния «ТопЭксперт.РФ», 2011. – 25 с.


328 
Ўзбекистонда домен ёки hosting берувчи компаниялар (провайдер ёки 
регистратор) ҳозирда кўплаб шаҳарларда фаолият юритмақда
240
), JavaScript 
(JavaScript – веб технологияда ишлатиладиган энг машҳур тиллардан бири 
бўлиб, уёрдамида веб саҳифада HTML элементларни ўзгартириш, янгисини 
яратиш, ўчириш, “server-client” орасида маълумотлар алмашинувини йўлга 
қўйиш мумкин
241
)дан фойдаланиш бўйича техник маслаҳатлар беради;
-
Контентни ривожлантиради; 
-
Керакли манбани калит сўзлар ёрдамида қидиради
242
.
Ҳар бир сайтнинг ишлашидан асосий мақсад қайсидир жиҳатдан 
даромад олиш ҳисобланади. Табиийки ҳар бир сайт албатта қайсидир 
жиҳатдан фойда кўриш учун тайёрланади, ахборий сайтлар ҳам бундан 
мустасно эмас.
Сайтнинг самарадорлигини белгилаб берувчи асосий омил – бу унинг 
фойдаланувчилари сони ҳисобланади. Ҳеч ким ташриф буюрмайдиган 
сайтнинг ҳар қанча сифатли hostingда жойлашганлиги, ҳар қанча чиройли 
доменга эга эканлигидан қатъий назар, қадр ва қиммати ҳеч нарсага 
арзимайди. Сайт ўзининг фойдаланувчилари билан тирик. Фойдаланувчилар 
фойдаланмайдиган сайт эса кераксиз буюмдан фарқ қилмайди. Сайтга 
фойдаланувчиларни олиб келадиган асосий нарса маълумот, янгилик 
ҳисобланади. Ҳар бир фойдаланувчи у ёки бу сайтга фақат қайсидир турдаги 
ахборот учун киради. Шунинг учун сайт самарадорлигини, ташриф 
буюрувчилар сонини ошириш мақсадида кўпчилик сайтларни реклама 
қилишади. SEO эса ҳудди шу рекламанинг бепул тури ҳисобланади.
Бугун фойдаланувчилар маълумотларни асосан Google, Yandex, Yahoo, 
Bing каби энг кўп тарқалган қидирув тизимлари ёрдамида топади. Ушбу 
тизимларнинг ҳар бир калит сўз учун минглаб маълумотлар индекси бўлади. 
Ўзбекистонда ҳам ахборий сайтларни оптимизациялашда SEO тадбирлардан 
фойдаланилмоқда. Бу жараён сайтни маълумотлари қидирув тизимидаги 
индекслар ичидан юқорироқ жой эгаллашини таъминлайди ва бу орқали 
сайтнинг фойдаланувчилар сони ортади. Шунингдек, қидирув тизимида 
сайтнинг рейтинги ошишига сабаб бўлади. Сайтнинг SEO даражаси асосан 
оригинал мақолалар, тўғри танланган калит сўзлар асосида кўтарилади.
Турли номдаги ҳар қанча янгилик тарқалса ҳам, маълумотлар индекси 
юқорида жойлашган сайт материали биринчи ўринни эгаллайди. Сайтга 
240
 
http://netuz.lark.ru/wm/maqola/hosting/
 
241
 
http://netuz.lark.ru/wm/js/maqola/java_script_haqida_tushuncha.html
 
242
Л.
Гроховский SEO: руководство по внутренним факторам. – М.: Центр исследований и образова- 
ния «ТопЭксперт.РФ», 2011. – 26 с.


329 
келадиган фойдаланувчиларни жуда кўп қисми айнан қидирув тизимларидан 
келишади (Google, Yandex, Yahoo ва ҳ.к.). Агар тизимлар учун сайт максимал 
даражада мослаштирилган бўлиши керак. Сайт қанчалик тизимга мослашган 
бўлса, у шунчалик кўп фойдаланувчиларни йўналтиради ва тизимда сайт 
рейтинги ошишига сабаб бўлади.
Фойдаланувчи қидирув тизимига калит сўзни киритгандан кейин, 
натижалар қидирув саҳифасида акс этади. Натижалардаги сайтлар тизимга 
мослашганлигига қараб акс этади. Энг яхши рейтингга эга саҳифа 
натижаларда юқорида туради. Биринчи 3 та сайт реклама ҳуқуқи асосида 
туради. 
Қолгани 
рейтинг 
бўйича. 
Аммо, 
қидирув 
тизимидан 
фойдаланадиганлар асосан натижаларнинг биринчи саҳифасидан уёғига 
ўтишмайди. Шунинг учун иккинчи саҳифада акс этишни фойдаси камроқ. 
Биринчи саҳифага тушиш учун эса, тизимдаги рейтинг баланд бўлиши керак. 
Ҳар бир тизимнинг сайтлар учун ўз рейтинг кўрсаткичи бор. Улардан 
асосийси Google ва Yandexнинг рейтинг кўрсаткичлари ҳисобланади. Чунки 
булар энг оммабоп қидирув тизимлари дея тан олинган. 
Googleда 

Download 8,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   200




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish