(ПС) ва (ПА) плёнкалар - Полистиролли (ПС) плёекалар иккита ўзаро перпендикуляр йўналишларда узлуксиз сўрилиш билан экструзия орқали ишлаб чиқарилади. Бу ориентирланмаган плёнканинг жуда мўрт ва жуда қаттиқ бўлиши билан тушунтирилади. ПС плёнкаларини шакллантиришнинг энг истиқболли усули – машиналарда кетма-кет икки томонлама ориентирланга сўрилиш билан тирқишли бош орқали экструзиядир. Экструдер цилиндри температураси 160....1850С, шакллантирувчи боши температураси эса 180...1850С дир.
- Полиамид (ПА) плёнкалар ҳам экструзия йўли билан олинади. ПА суюлтмаси температурасининг пастлиги, юқори бўлмаган молекуляр массаси билан фарқланади. Эриш температураси юқори, шунинг учун бош температурасини одатда цилиндрга қараганида камайтирилади. ПА амид гурухлари мавжудлиги эвазига ҳаводан намликни адсорбциялаш хусусиятига эга, шунинг учун полимер қайта ишлашда олдин дастлабки қуритилишни талаб этади (70....800С)
(лавсан) ва (ПВХ) плёнкалар - Полиэтилентерефталатли (лавсан) плёнкалар экструзия билан 285....3000С да олинади. Яхшиланган мустаҳкам характеристикали шаффоф лавсан плёнкалар олиш учун кетма-кет иссиқ ишлов бериш йўли билан икки томонламали сўриш усули тавсия этилади.
- Поливинилхлоридли (ПВХ) плёнкалар ўзак-қаландр усул билан олиниб, унинг самарадорлиги кам. Кўпинча экструзия, қўл, ясси тирқишли усуллар қўлланилади. ПВХ суюлтмаси юқори қовушоқликка эга бўлиб, бу унинг қутбланганлиги ва иссиқликка чидамлилиги кичиклигига асослангандир, яъни 1400С да дектрукция боради. Шунинг учун шаклланиш босқичида доимо декструкция иштирок этади.
Поливинил спиртили ва Поликарбонат (ПК) плёнкалар - Поливинил спиртили плёнкалар полимернинг сув-спиртли эритмасини ҳаракатланувчан тасманинг кўзгули сиртига қуйиш йўли билан олинади. Плёнкалар қўпинча қўл усули билан олинади. Бунда композиция таркибига оқувчанликка олиб келувчи қўшимчалар аралаштирилади. Экструзиянинг температуравий тартиби полимернинг эриш температураси билан аниқланади, шакллантирувчи бош температураси 160....2000С да ушлаб турилади.
- Поликарбонат (ПК) плёнкалар экструзия билан олиниши мумкин: қўл усули билан ёки ясси тирқишли кетма-кет ориентацион сўриш йўли билан. Бунда экструзиянинг зарурий шарти сўрилган намликни йўқотиш учун қуритишдир. Қуритилган материал иситилган бункерда сақланиши керак, чунки ПК плёнкаси намликни жуда яхши кўради. Юпқа плёнка олиш учун қўл усули, қалин плёнка олиш учун эса қуйиш усули қўлланилади. Бунда ПК метиленхлоридда эритилади ва олинган эритма фильера орқали шакллантирувчи барабан сиртига ёки ҳаракатланувчи тасма сиртига қуйилади
Do'stlaringiz bilan baham: |