Наноструктурали полимер толалар ва пленкалар. - Режа:
- 1.Электроспиннинг усулида полимер нанотолалар шакллантириш принциплари. 2.Нанотолаларни кимёвий шаклланиши. 3.Полимер нанотолаларнинг тузилиши, физик хоссалари ва қўлланиши. 4.Наноқатламлар ва нанопленкаларнинг шаклланиши ҳамда уларнинг физик хоссалари.
Нанотолалар - Нанотолалар диаметри ўлчами нанометрларда ва узунлиги эса диаметрига нисбатан бир неча тартибга катта бўлган толалардир. Бундай толаларни мавжудлиги электрон ва ултрамикроскоплар ёрдамида аниқланади. Нанотолалар табиий ва синтетик полимерлар, олигомерлар, металлар, турли аралашма ва бирикмалар асосида олиниши мумкин.
- Нанотолаларнинг олиниши саноатда ишлаб чиқарилаётган микротолалардан фарқ қилади, яъни олинадиган толанинг диаметри наноўлчамларда бўлиши талаб этилади. Шу боис махсус тола ҳосил қилиш жиҳозлари, жумладан, филералар ва ҳосил қилиш режими танлаб олинади. Ҳозирда нанотолаларнинг бир нечта турлари мавжуд бўлиб, шартли равишда икки гуруҳга ажратиш мумкин: кимёвий ва физикавий.
Нанотолаларни олишнинг кимёвий усул - Кимёвий усул – бу кимёвий синтез натижасида нанотолалар ҳосил бўлиши бўлиб, унга мисол сифатида Пенсилвани унисерситети (А+Ш) тадқиқотчиси Пратик Манкиди тажрибасини келтириш мумкин. Бугунги кунда ноёб кашфиёт деб қаралаётган ушбу усул суперелимнинг сиртдан нанотолалар униб чиқишига асослангандир
а) б) - Елим сиртидаги бармоқ излари микрофотографияси (а) ва ундан униб чиққан нанотолалалар.
Бунда нанотолаларни синтез бўлишига сабаб цианоакрилат асосидаги елим сиртида бармоқ изларини қолдирилиши (а), аниқроғи бармоқ излари орасида қолдирилган тузлар таъсирида полимерланиш жараёнини амалга ошишидир. Муҳими, полимерланиш натижасида цилиндрик кўринишга эга бўлган наноўлчамли толалар (б) ҳосил бўлишидир. - Бунда нанотолаларни синтез бўлишига сабаб цианоакрилат асосидаги елим сиртида бармоқ изларини қолдирилиши (а), аниқроғи бармоқ излари орасида қолдирилган тузлар таъсирида полимерланиш жараёнини амалга ошишидир. Муҳими, полимерланиш натижасида цилиндрик кўринишга эга бўлган наноўлчамли толалар (б) ҳосил бўлишидир.
- Полимер нанотолалар олишнинг яна бир кимёвий технологияси кореянинг Hyosung компанияси томонидан амалга оширилган. Бу антибактериал ип деб юритиладиган нанотолалар бўлиб, таркибида кумуш бўлган полиамид асосида олинади ва Mipan Nano-Magic Silver номи билан ишлаб чиқарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |