Наноматериаллар мутахассислиги 1-курс магистранти



Download 74,39 Kb.
bet1/2
Sana24.02.2022
Hajmi74,39 Kb.
#237674
TuriСеминар
  1   2
Bog'liq
SEMINAR RUHSHONA 222222222


Мирзо Улуғбек номидаги
Ўзбекистон Миллий Университети
Кимё факультети
Физикавий кимё кафедраси


5А140502-Материаллар ва моддалар кимёси (наноматериаллар) мутахассислиги 1-курс магистранти
Худойқулова Руҳшона Зиёдуллаевнанинг


1-курс магистратура 1-семестр якуни бўйича иккинчи илмий семинар

СЕ 105 КОРРОЗИОМЕТР ЁРДАМИДАГИ ТАДҚИҚОТ УСУЛИ.
СЕ 105 коррозиометр ускунаси металл қисмлар коррозиясини, уларни ҳимоялаш бўйича тажрибаларни ўтказишни, шунингдек коррозия жараёнида атроф муҳитнинг таъсирини ўрганиш бўйича тажрибаларни ўтказиш ва уларни кузатиш имконини беради. Ушбу ускунага саккизта колба ўрнатилган бўлиб, улар ускуна столида жойлашган ва бир-бирига ўхшаш тажрибаларни ўтказиш учун мўлжалланган. Ушбу колбаларга турли хил суюқликлар солинади, уларга эса ўз навбатида турли металл намуналари жойлаштирилади. Ушбу намуналарга газлар орқали ҳам таъсир кўрсатиш имконияти мавжуд. Ток манбаи намуналарга электр кучланишни етказиб беришни ҳам таъминлайди. Тажрибалар учун қуйидаги материаллар намуналари қўлланилади: конструкцион пўлат, легирланган пўлат, мис, латун, алюминий. Экспериментлар қаторида қуйидаги коррозия турлари ва уни ҳимоялаш усулларини ўрганиш бўйича ҳам тажрибалар келтирилган: электролитларда кимёвий коррозиянинг ҳар хил турлари ва электрокимёвий коррозия.
Бу ускуна ёрдамида коррозия жараёнининг электролит pH га боғлиқлиги, агрессив муҳитдаги коррозия, коррозиядан ҳимоялаш усуллари, аноднинг парчаланиши ҳисобига коррозиядан анодли ҳимоялаш; ташқи электр кучланишни қўллаш орқали коррозиядан катодли ҳимоялаш каби жараёнларни кузатишимиз мумкин. Ускунани яратишдан мақсад коррозия жараёнини демонстрациялаш (тасвирлаб бериш) ҳамда уни металлдан иборат материалларга таъсири ҳисобланади. Коррозияга учраган намуналар турли материалларнинг қисмларидир. Материал жойлашган муҳит шароити коррозия жараёнини кечиши учун аҳамиятли ҳисобланади. Турли муҳитларга намуналарни тушириш учун саккизта бир хил колба керак бўлади. Улар ўзининг таркибига кўра турли суюқликлар ёки эритмалар билан тўлдирилади, сўнгра материаллар намуналари жойлаштирилади.
Колбалар шунингдек сиқилган ҳаво бошқа газлар билан материалларга таъсирини ўрганиш учун тўлдирилиши мумкин. Алоҳида намуналарга электр токининг таъсирини ўрганиш учун уларга электр манбаидан олинган кучланиш узатилиши мумкин. Столга ўрнатилган ускуна дизайни унинг олди панелига барчаназорат қилувчи қурилмаларнинг жойлашувини ўз ичига олади. Колбалар ускунанинг олди панелининг тўғрисида ўрнатилган. Колбалар сирпаниб тушиб кетмаслиги учун улар пластик тутқичлар билан зичланади. Ҳар бир саккизта колба турли металл қисмлардан таркиб топган системани намоён қилади. Колбаларни ушлаб турувчилар керакли тирқишларга жойлаштирилади ва яхшилаб қотирилади.
Коррозия жараёнини ўрганиш мақсадида колбага ҳаво ёки газ юборилиши мумкин. Ҳаво ёки газни шланглар орқали юбориш мумкин, ушбу шланглар ўз навбатида газнинг яхши ўтиши учун трубкаларга уланади, бу трубкалар ҳар бир колбаларда мавжуддир. Газларни юборилишини таъминланиши мавжуд. Ушбу усуллар ҳаво насоси ёрдамида амалга оширилади, ушбу насос олд панел корпусининг ичида бўлади. Олд панелга жойлаштирилган ток манбаи тажрибаларни ўтказиш вақтида намуналарга кучланишнинг юборилишини таъминлаб беради. Кучланишни узатиш учун марказий ток манбасининг розеткаларига ўтказгичлар ёрдамида уланган бўлиши шарт. Қўлланилувчи кучланиш ва максимал ток кучи ток манбаси орқали аниқланиши мумкин. pH метрдан бу ерда тажрибаларда қўлланилувчи эритманинг pH катталикларини корректировкалаш ёки ўлчаш учун фойдаланилади. Шу билан бирга электролитда жойлашган металл ионлари эритма чегарасида чўкмага тушади. Улар парциал ток iK таъсирида адсорбцияга учрайди, ушбу ток қўшимча катодли реакция натижасида пайдо бўлади. Жараён бошида iA ва iK ток кучлари тубдан фарқ қилишади. Бу ҳолатнинг сабаби манфий электрод заряди ҳисобланади ва бир вақтнинг ўзида электролит мусбат зарядланган ионлар билан тўйинади. Маълум вақддан сўнг мувозанат потенциали деб аталувчи iA = iK мувозанат ўрнатилади. Бу ўз навбатида электрод материалига, кўринишига ва электролит концентрациясига боғлиқ бўлади. Ингибиторлар сифатида фосфор сақловчи бирикмалар, меламин ва гексаметилендиаминлардан фойдаландик, уларни 10 дан 50 мг/л миқдоргача турли концентрацияларда қўлладик.


Download 74,39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish