Намуна (Образец)



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/113
Sana11.03.2022
Hajmi1,73 Mb.
#490359
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   113
Bog'liq
1 - NAZARIYA VA AMALIYOTDA KB

Nazorat savollari 
1.
Korporatsiyalarning integratsion rivojlanish strategiyalarining mazmun-
mohiyatini yoriting. 
2.
Integratsion strategiyaning birinchi bosqichida qanday ishlar amalga 
oshiriladi? 
3.
Integratsion strategiyaning ikkinchi bosqichida qanday ishlar amalga 
oshiriladi? 
4.
Integratsion strategiyaning uchinchi bosqichida qanday ishlar amalga 
oshiriladi? 
5.
Korporativ biznesning qanday integratsiya shakllari mavjud? 
6.
Gorizontal integratsiyalash natijasida qanday tendensiya aks ettadi? 
7.
Vertikal integratsiya qanday afzalliklarni taqdim etadi?
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


107 
10-MAVZU. DIVIDEND SIYOSATINI ISHLAB CHIQISH 
MEXANIZMLARI VA AMALIYOTGA TATBIQ ETISH ALGORITMI 
 
10.1. Korporativ boshqaruvda dividend siyosatini ishlab chiqish 
mexanizmlari
Дивиденд 
жамият 
соф 
фойдасининг 
акциядорлар 
ўртасида 
тақсимланадиган қисмидир. Жамият акцияларнинг ҳар бир тури бўйича 
эълон қилинган дивидендларни тўлаши шарт. Дивиденд акциядорларнинг 
умумий йиғилиши қарорига кўра пул маблағлари ёки бошқа қонуний тўлов 
воситалари ёхуд жамиятнинг қимматли қоғозлари билан тўланиши мумкин. 
Жамиятнинг имтиёзли акциялари бўйича дивидендларни қимматли қоғозлар 
билан тўлашга йўл қўйилмайди. Дивиденд акциядорлар ўртасида уларга 
тегишли акцияларнинг сони ва турига мутаносиб равишда тақсимланади. 
Корпоратив 
бошқарувда 
дивиденд 
сиёсати 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
“Акциядорлик 
жамиятлари 
ва 
акциядорларнинг 
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунини 6-бобида келтирилган 
дивиденд сиёсатига тегишли моддалари асосида амалга оширилади. 
Корпоратив бошқарув жорий этилган корхоналарда мазкур қонунга таянган 
ҳолда акциядорларнинг умумий йиғилишида “Дивиденд сиёсати тўғрисида 
Низом” тасдиқланади. Мазкур Низом асосида компанияларда дивиденд 
сиёсати амалга оширилади. 
Мазкур Низомда корхона дивиденд сиёсатида акс эттирилиши ва 
ошкор қилиниши зарур бўлган умумий масалалар кўрилади. Корхонанинг 
дивиденд сиёсати акциядорларнинг фаровонлигини юксалтириш ва компания 
капиталлашуви ўсиб боришини таъминлашга йўналтирилгандир. Низом 
акциядорларни ва бошқа манфаатдор шахсларни корхонанинг дивиденд 
сиёсати тўғрисида хабардор этиш мақсадини кўзда тутади.
Мазкур Низом Кузатув кенгашининг акциялар бўйича дивидендлар 
миқдори ва уларни тўлаш тартиби бўйича тавсиялар ишлаб чиқишга 
ёндашувини белгилайди. Акциядорларга дивидендлар тўлови уларнинг 


108 
қонуний манфаатларини таъминлаш заруратига асосланган ҳолда ҳал 
қилиниши Низомда белгиланади. Низомнинг амал қилиш муддати Низомда 
белгиланади. Компания капиталлаштириш ўсишини акциядорларнинг 
Жамият акцияларидан даромадлар олиш бўйича қонуний мулкий 
манфаатларини қондиришнинг асосий усули сифатида кўради.
Дивиденд сиёсати акцияларнинг бозор қийматини ошириш мақсадида 
Компания томонидан олинган фойданинг истеъмол қилинадиган ва 
капиталга 
айлантириладиган 
қисмлари 
ўртасидаги 
нисбатларни 
оптималлашдан иборат.
Ушбу Низомда белгиландек, компания дивиденд сиёсатини қуйидаги 
асосий тамойилларга асосланган ҳолда олиб боради: 

шаффофлик тамойили
– дивиденд сиёсатини амалга оширишда 
иштирок қилаётган томонларнинг вазифалари ва жавобгарликлари, шу 
жумладан дивидендлар тўлови ва миқдори тўғрисида қарорлар қабул қилиш 
тартиби ва шартлари тўғрисидаги ахборотнинг белгиланиши ва ошкор 
қилинишини назарда тутади;

ўз вақтида тамойили
– дивиденд тўловларини амалга оширишда вақт 
оралиғи чегаралари белгиланишини назарда тутади;

асосланганлик тамойили
– дивидендлар тўлови ва миқдори тўғрисида 
қарор Компания томонидан ижобий молиявий натижаларга эришилган 
тақдирдагина, Компаниянинг ҳақиқий молиявий аҳволига асосланиб 
ривожланиш режалари ва унинг инвестиция дастурлари ҳисобга олинган 
ҳолда қабул қилиниши мумкинлигини назарда тутади;

адолатлилик тамойили
– акциядорлар дивидендлар тўлови, миқдори 
ва тартиби тўғрисида қабул қилинадиган қарорлар юзасидан ахборот олишда 
тенг ҳуқуқларини таъминланишини назарда тутади;

изчиллик тамойили
– дивиденд сиёсати тадбирлари ва 
тамойилларининг қатъий ижро қилинишини назарда тутади;

ривожланиш тамойили
– Компаниянинг стратегик мақсадлари 
ўзгариши туфайли дивиденд сиёсати қоидаларини қайта кўриб чиқиш ва 


109 
корпоратив бошқарув тадбирларини яхшилаш доирасида дивиденд сиёсати 
доимий такомиллаштирилишини назарда тутади;

барқарорлик тамойили
– Компаниянинг дивидендлар тўловининг 
барқарорлик даражасини таъминлашга интилишини назарда тутади.
Жойлаштирилган акциялар бўйича дивидендлар тўлови тўғрисида 
қарорлар қабул қилиш (эълон қилиш) Компания ҳуқуқи ҳисобланади. 
Акциядорлар умумий йиғилиши акциялар бўйича дивидендлар тўлови ёки 
тўланмаслиги тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга. Эълон қилинган 
дивидендлар тўлови Компания вазифаси ҳисобланади.
Дивидендлар тўлови билан боғлиқ сарф-харажатлар (шу жумладан, 
солиқлар чегирмалари ва ушлаб қолишлар, дивидендлар ўтказмалари сарф-
харажатлари, почта чиқимлари) бошқарув органлари қарори бўйича 
дивидендлар олаётган акциядорга юкланиши мумкин эмас. Ўзбекистон 
Республикасининг амалдаги қонунларига мувофиқ, компания ушбу 
мажбуриятнинг бажарилмаганлиги учун акциядорлар олдида жавобгар 
бўлади.
Дивидендлар 
қуйидаги 
акциялар 
бўйича ҳисобланмайди 
ва 
тўланмайди: жойлаштирилмаган акциялар; компаниянинг ўзи томонидан 
эгалик қилинган ва/ёки сотиб олинган акциялар; Ўзбекистон Республикаси 
қонунлари билан назарда тутилган бошқа ҳолатларда.
“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш 
тўғрисида”ги Қонуннинг 54-моддаси биринчи қисми билан назарда тутилган 
ҳолатларда Жамият акциялар бўйича дивидендлар тўлови тўғрисида қарор 
қабул қилиш ва тўлаш ҳуқуқига эга эмас.

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish