ДУО
Роббан`а `атин`а фид-дунй`а ҳасанатав-ва фил `ахироти ҳасанатав-ва қин`а аз`абан-н`ар.
Мазмуни:
«Эй Роббимиз, бизга бу дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшиликни бергин ва бизни дўзах олови азобидан сақлагин».
1 7. Аввал ўнг, кейин чап елкага қараб: «Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ» деб салом берилиб намоздан чиқилади. (9 расм)
Шу билан бомдод намозининг икки ракат суннати тугайди. Бомдод намозининг икки ракат фарзи ҳам худди шу тартибда ўқилади. Фарқи — аввало, эркаклар ниятдан олдин (бошқа фарз намозлари олдидан ҳам) қуйидаги иқомат такбирини айтишади:
Бомдод намозининг фарзига қуйидагича ният қилинади: «Аллоҳ ризолиги учун бомдод намозининг икки ракат фарзини ўз вақтида ўқишни ният қилдим». Қолган қисми суннат билан бир хил давом этаверади.
Do'stlaringiz bilan baham: |