Учқўрғон туман ХТБга
қарашлик 2-умумий ўрта
таълим директори А.Тоджибоев
-Наманган тумани, Қумқўрғон МФЙ, Навоий кўчасида жойлашган
3-сонли ўрта таълим мактаби туман ИИБ бошлиғи,
-Норин тумани, Учтепа МФЙ, Биллур кўчасида жойлашган 42-сонли ўрта таълим мактаби туман ИИБ бошлиғи,
-Поп тумани, Янги Хўжаобод МФЙ, Дўстлик кўчасида жойлашган
7-сонли ўрта таълим мактаби туман ИИБ бошлиғи,
-Тўрақўрғон тумани, Гулистон МФЙ, Мустақиллик кўчасида жойлашган 15-сонли ўрта таълим мактаби туман ИИБ бошлиғи,
-Уйчи тумани, Дахяк ота МФЙда жойлашган 24-сонли ўрта таълим мактаби туман ИИБ бошлиғи,
-Учқўрғон тумани, Қумтўғон МФЙ, Кўприкбоши кўчасида жойлашган
2-сонли ўрта таълим мактаби туман ИИБ бошлиғи,
-Чуст тумани, Бофанда МФЙ, Олмос кўчасида жойлашган 7-сонли ўрта таълим мактаби туман ИИБ бошлиғи,
-Чортоқ тумани, Сарой МФЙ, Сарой кўчасида жойлашган 16-сонли ўрта таълим мактаби туман ИИБ бошлиғи,
-Янгиқўрғон тумани, Қизилқиёқ МФЙда жойлашган 4-сонли ўрта таълим мактаби туман ИИБ бошлиғи томонидан оталиққа олинди.
Оталиққа олинган 14 та мактабларни дастлабки ҳолатлари бўйича фотоальбом тайёрланиб, 2021 йил 10 март куни 26/1-564-сонли алоқа хати билан ИИВ ҲПББга юборилди.
Ҳозирги кунда, мазкур мактабларда амалий ишлар бошланди.
Жумладан, вилоят ИИБ бошлиғи томонидан оталиққа олинган Косонсой туманидаги 41-сонли мактабда янги, замонавий типдаги хожатхона қуриб фойдаланишга топширилди.
М актабнинг ҳовлиси катта бўлганлиги ҳамда мавжуд спорт майдони қаровсиз ҳолатга келиб қолганлиги сабабли тадбиркор жалб қилган ҳолда мактаб ҳовлисига мини стадион қурилиш ишлари бошланди.
Мактабнинг қаровсиз ҳолатдаги спорт майдони текисланиб, ён томонидаги бино деворларига спортни тарғибот қилувчи плакатлар ва майдон атрофига ўтириш столлари ўрнатилди, майдонга спорт анжомлари, воллейбол ва баскетбол майдонлари қурилмоқда.
М актабнинг ён томонидаги очиқ бўлган 200 метрли майдонини девор билан беркитилмоқда, ишламай ётган ичимлик суви тармоғи ҳамда аввал ўрнатилган, ҳозирда ишламай турган кузатув камераси таъмирланиб, ишга туширилди.
Шунингдек, мактабда ўқувчиларнинг ҳуқуқий, маънавий-маърифий билимини ошириш, жисмонан ва соғлом турмуш тарзини яхшилаш ҳамда уларни дарс машғулотларига қатнашишларини доимий назорат қилиш мақсадида “Давомат”, “Тиғ” ва бошқа профилактик тадбирлар ўтказилди.
- Наманган шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи Наманган шаҳар, Қадамжо МФЙ, Бобуршох кўчасида жойлашган 11-сонли ўрта таълим мактабида “Эрта турмушни олдини олиш ва оммавий маданият” мавзуларида давра суҳбатлари ўтакзилди.
-Косонсой тумани, Такаранг МФЙ, Зиёкор кўчасида жойлашган 52-сонли ҳамда Мингбулоқ тумани, Меҳнатобод МФЙда жойлашган 19-сонли мактабларида ички назоратда турган ўқувчилар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, мактаб ҳудуди ободонлаштирилиб, манзарали дарахтлар ва гуллар экилди.
-Норин тумани, Учтепа МФЙ, Биллур кўчасида жойлашган 42-сонли ўрта таълим мактабга туман ИИБ бошлиғи подполковник У.Абдувалиев томонидан спорт залига “прожектор” ёритгичлар ўрнатилди, спорт майдончалари янгитдан чизилди, 6 дона футбол, волейбол ва боскетбол тўплари, волейбол сеткаси, стол тенниси учун сетка ва ракеткалар билан таъминланди, мактаб ўқувчилари билан спорт машғулотларида қатнашиб, улар билан “Йўл қоидалари” ҳақида давра суҳбатлари ўтказди.
-Уйчи тумани, Дахяк ота МФЙда жойлашган 24-сонли ўрта таълим мактабнинг 100 метрли яроқсиз ҳолга келиб қолган деворига фундамет қуйилиб, замонавий ҳолатга келтирилди.
-Поп тумани, Янги Хўжаобод МФЙ, Дўстлик кўчасида жойлашган 7-сонли ўрта таълим мактабидаги юқори синф ўқувчилари билан имом хатиблар, психолиг ва маҳалла фаолари учрашув ўтказди.
- Чуст тумани, Бофанда МФЙ, Олмос кўчасида жойлашган 7-сонли ҳамда Янгиқўрғон тумани, Қизилқиёқ МФЙда жойлашган 4-сонли ўрта таълим мактабларида ички назоратда турган ўқувчилар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, Дарс кўп қолдирувчи ўқувчиларининг ота-онаси иштирокида профилактик суҳбатлар ўтказилди.
Шунингдек, бугунги кунда оталиққа олинган барча мактабларнинг атроф деворлари ҳамда дарахтлари оқланиб, шакл берилди. Мактаблар атрофига 330 туп мевали дарахтлар, 150 туп арча кўчатлари экилди.
Бундан ташқари, мазкур мактабларни таъмирлаб замонавий ҳолатга келтириш билан бир қаторда, таълим сифатини яхшилаш борасидаги ишларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Келгусида, ИИБ раҳбарлари томонидан мактабнинг замонавий моддий-техник базасини шакллантириш, интернет тармоғига улаш, ўз ташаббуси билан турли (спорт, ижодий кеча, китобхонлик, иншолар танлови) тадбираларни ўтказиш, ўқувчилари орасидан кам таъминланган оилаларда тарбия топаётган ўқувчиларга моддий ёрдам кўрсатиш, мактабнинг кутубхонасини моддий таъминотини бойитиш ҳамда мактаб ўқувчиларини вилоятни диққатга сазовор жойларига сайр ва сайёҳатлар қилишлари бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланиши назарда тутилган.
Ҳурмат билан,
Н аманган вилояти ИИБ
бошлиғининг ўринбосари
подполковник О.А.Хужақулов
Do'stlaringiz bilan baham: |