№
|
психологик тавсифнома йуналиши
|
психологик тавсифнома
|
1.
|
Ўқувчининг жисмоний камолоти ва саломатлиги.
|
Соғлом, 47 кг, бўйи 1 м. 44 см. Қон гр+2
|
2.
|
Ўқувчи шахсининг йуналишига оид хусусиятлар, маънавий йуналиш идеаллари, кизикиши, касб танлаш ва унинг мотивлари.
|
Катталар ва одамлар орасида , жамоат жойларида ўзини тутишни билади. Синфдаги қоидаларга, ахлоқий ва маънавий меъёрларга риоя қилади. Ўз хатти ҳаракатини бошқара олади.Шахси одамларга йўналган, келажакда инглиз тили ўқитувчиси бўлишни орзу қилади.Спортнинг футбол ва қўл жанги турларига қизиқади.
|
3.
|
Темпераментга оид хусусиятлар, нерв- психик жараёнининг кучли, кучсизлиги, мувоза- натли, мувозанатсизлиги, илдам сустлиги си-фатлари.
|
Тенмпераменти-сангвиник. Қувноқ, хушчақчақ, ғайратли, бардошли ва ишчан.
|
4.
|
Характерга оид хислатлар (ижобий ва салбий) одамларга, узига, мехнатга, буюмларга, уз бурчига ва табиатга бўлган муносабат хислатлари.
|
Кўнгли очиқ. Атрофдагиларига талабчан. Айтилган ишни ўз вақтида бажаришга харакат қилади. Меҳнатдан қочмайди.
|
5.
|
Хиссиётга оид хусусиятлар - эмоционал холатлар, хиссиётнинг кузгалиш тезлиги, барқарорлиги, кайфият, эхтирос, аффект ва хоказо.
|
Хамиша қувноқ кайфиятда, кутилмаган мураккаб вазиятда ўзини йўқотмайди. Дўстлари олдида ўз бурчини хис этади.
|
6.
|
Иродавий сифатлари - максадга интилиш, узини тутиш, фаоллик, мустакиллик, катъият, чидам кабилар.
|
Интилувчан. Тарбияли. Катталарга хурмат, кичикларга иззат билан мурожат қилади. Бошлаган ишини охирига етказади. Келажакка ўзига мақсад қуйган ва унга интилади. Мустақилликка интилади.
|
7.
|
Билим тажрибага оид сифатлари, укув фанларини узлаштириши, билимининг пухталиги, уларни амалий ишларда тадбиқ қила олиши, куникма ва малакалари, уларнинг пухталик даражалари.
|
Хуқуқшунослик, инглиз тили, тарих фанларига қизиқади.Инглиз тили тўгарагига қатнашади. Ўзлаштириши яхши ва аъло. Кўникмалар ва малакалари яхши шаклланган.Дарсларга ўз вақтида келади, сабабсиз дарс қолдирмайди.
|
8.
|
Айрим психик жараёнларга оид хусусиятлар:
а) идрок, кузатувчанлик ва бошқа хусусиятлар;
|
Идрок этиш қобиляти яхши шакилланган. Кузатувчан
|
|
б) диққат таксимлаш, кўчириш барқарорлиги, паришонхотирлик ва хоказо;
|
Диққатини жамлай олади.Диққатини бир вақтнинг ўзида бир неча нарсага тақсимлай олади.Диққати бир фаолиятдан иккинчисига тез ўтади.
|
|
в) хотира турлари, эсда олиб колиш ва унутиш тезлигига кура.
|
Образли, эмоционал ва сўз-мантиқий хотира турлари яхши ривожланган. Маълумотни яхши эслаб қолади. Эслаб кўриш ва унитиш га кўра хотира 1 тип- Тез эслаб, секин ёддан чиқаради.
|
|
г) тафаккур-фикрлаш илдамлиги, мантикийлиги, кенг ва мазмундорлиги, танкидийлиги ва хоказо.
|
Фикрлаш доираси кенг. Мантиқий фикр юритади. Ўз фикрига эга. Бахс-музокараларда ўз фикрини яхши ифодалаб, фикрини мантиқий изохлай олади.
|
|
д) нутк бойлиги, ифодалилиги, изчиллиги, равонлиги.
|
Нутки равон, бой, аниқ ифодалай олади.
|