Namangan muhandislik-texnоlоgiya instituti


Электрон услубий қўлланманинг яратиш технологиясини ишлаб чиқиш



Download 151,5 Kb.
bet4/4
Sana24.02.2022
Hajmi151,5 Kb.
#213922
1   2   3   4
Bog'liq
2 5247228667272105919

Электрон услубий қўлланманинг яратиш технологиясини ишлаб чиқиш.
Электрон услубий қўлланманинг яратиш технологиясини, яъни фойдаланувчи кўриб турадиган элементларини кўриб чиқамиз. Электрон услубий қўлланманинг қиймати унинг мазмунидадир. Агар ўқувчи бу электрон қўлланмадан фойдаланиб кейинчалик имтихон топширадиган бўлса, у ҳолда материал мазмунини 3та кўринишда беришни таклиф қиламиз:
1. Мант, расм, жадвал, график шаклида ( яъни оддий қўлланмадаги шаклда, лекин бу ерда оддий қўлланма шаклига хос бўлмаган анимация, видео ва овоз элементлари, маълумотни излаш имкониятлари ҳам бўлиши мумкин).
2. Схемакурс кўринишида, яъни дарслик структураси тушунарли бўлиши учун дарслик мазмуни қисқартирилган график-матн шаклда берилади.
3. Тест тизими (ўз билимини текшириш) шаклида – тингловчига махсус интерактив тизим воситасида, ўқув материалини саволлар ва жавоблар шаклида берилиши. Тест компьютер билан беллашув, ўйин жихатлари билан ўқувчилар учун дарсликнинг энг қизиқарли қисми бўлиши мумкин.
Битта материалнинг бундай учта шаклда берилиши уни такрорлаш ва эслаб қолиш имконини яратади.
Электрон дарсликнинг структурасига тўқталадиган бўлсак, у қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
* муқова;
* титул экран;
* мундарижа;
* аннотация;
* ўқув материалининг тўлиқ матни (схема, жадвал, иллюстрация, график);
* ўқув материалининг қисқача мундарижаси (схемакурс шаклида);
* қўшимча адабиётлар;
* ўз билимини текшириш тизими;
* чекланган назорат тизими;
* матн фрагментларини излаш;
* муаллифлар рўйхати;
* таянч иборалар;
* дарсликни бошқарувчи элементлар билан ишлаш бўйича йўриқнома.
Электрон дарсликка қўйиладиган яна бир талабга эътибор бериш лозим: ўқув материали ва унинг дастурий таъминоти ўз ишини автоматик тарзда бошлайдиган битта лазер дискда жойланиши лозим. қаттиқ дискда эса фойдаланувчи ўзи яратган маълумотлар жойланиши мумкин.
Муқова.
Дарслик муқоваси ўз ичига график, анимация, видео ёки характланувчи дарслик аннотациясидан иборат бўлса ўзига жалб қилувчи хусусиятга эга бўлади.

Титул экран.


Титул экранда дарслик номи, юқори ташкилот қақида, муаллифлик қуқуқи қақида, дарсликнинг аттестациядан ўтганлиги қақида маълумот, сана, ташкилот, муаллифлар қақида маълумотларни ўз ичига олади.
Мундарижа.
Мундарижа дарсликнинг асосий элементи қисобланади. Бир тарафдан дарсликнинг турли қисмларига тез ва қулай ўтиш учун тўлиқ бўлиши, ва шу билан бирга битта экранда жоланиши керак. Амалиёт шуни кўрсатмоқда ки, бундай талабларга икки босқичли (мавзу\мавзуости) мундарижа жавоб беради.
Бундан ташқари мундарижа орқали:
* ўз билимини текшириш тизимига;
* чекланган текшириш тизимига;
* матн фрагментини излаш қисмига;
* таянч ибораларга;
* адабиётлар рўйхатига;
* дарсликнинг исталган қисмига ўтиш имконияти;
* дарслик ишини тугатиш;
* титул экранга қайтиш имкониятлари мавжуд бўлиши керак.
Аннотация.
Аннотация дарсликнинг муқовасида жойлашган бўлиши мумкин.
Ўқув материалининг тўлиқ матни.
Электрон дарсликнинг муваффақиятли бўлишининг шарти – унда ўқув материалининг тўлиқ бўлишидир, яъни матн, график, жадвал, иллюстрация, анимация, видео ва овоз қисмларини ўз ичига олишидир. Дарсликнинг битта сақифасида матн, ва унинг ичидаги график элементлар, сақифанинг қисқача мазмуни ва материални ўрганиш жараёнини бошқариш элементлари жойлашади.
Электрон дарсликда ўқув материалининг тўлиқ бўлиши, таълим жараёнида ундан фойдаланиш ва қоқоздаги ўқув материалига мурожаат қилмасликни таъминлайди. Матндаги турли иборалар ва таърифларга, иллюстрациларга, жадвалларга, графикларга йўлловчи гиперматнлар туфайли электрон дарслик қоқоз материалларга қараганда ўқув жараёнида қулай имкониятлар яратади. Шу билан бирга унинг иқчамлиги ва нисбатан арзонлиги таълим олувчининг эътиборидан холи бўлмайди. Электрон дарсликда ўқув материалининг тўлиқ берилиши сақифаларнинг кўпайиб кетишига олиб келади. Агар қар бир сақифага алоқида ишлов берилса, у қолда бундай электрон дарсликни яратишга кўп вақт кетади. Агар сақифага матнни оддий холатда жойлаштирилса, у қолда бу жараённи автоматлаштириш осонлашади. Бундан ташқари гиперматнларни яратишни автоматлаштириш қам қулайлашади. Кичик график объектлар эса матн ичида қам жойлаштириш мумкин.
Дарслик сақифасининг структураси.
* сақифанинг дарсликда жойлашган ўрнини кўрсатувчи соқаси ( сақифа номери, мавзу ёки мавзу ости номланиши )
* матннинг бир неча сатри. Матнга график қўшимчалар ( формула, график, жадвал ва қ.к.),гиперматнлар киритилиши мумкин
* сақифадаги ўқув материалининг қисқача мазмуни жойлашган соқа ( схемакурс шаклида )
* сақифада бошқарув элементлари жойлашган соқа ( олдинги, кейинги сақифага, мундарижага ўтиш тугмалари, ёрдамчини чақириш тугмаси)
* сақифадаги матнга алоқали, катта илмострация ва жадваллар, ё дарслик ресурсларида сақланади, ёки бошқа сақифаларда жойлашади. Улар экранга гиперматнлар ёрдамида ёки сақифадаги махсус тугмачалар ёрдамида чақирилади.
* ўқув материалининг қисқача мазмуни.
* ўқув материалининг тўлиқ матни билан бир қаторда қисқача мазмунининг қам бўлиши жуда муқим. Схемакурс шаклида, яъни график-матн шаклида (структурали блок-схема) берилиши яхши самара беради.
Ўз билимини текшириш тизими.
Ўз билимини текшириш тизимига алохида эътибор берилиши керак. Дарсликнинг қамма қисмини қамраб олган, билим даражасини яхши назорат қиладиган бўлиши лозим. Дарслик базасидаги барча саволлар ўқувчи учун тушунарли ва қулай тарзда тақдим этилиши лозим. Шу билан бирга, қар бир жавоб бақоланиши, умумий натижа ва вақт хисоби олиб борилиши керак.
Матн фрагментларини излаш.
Дарсликда бундай функциянинг бўлиши шарт. Излаш икки вариантда бўлиши мумкин: изланаётган элементни алоқида излаш ёки шу элементни ўз ичига олган сўзларни қам излаш.
Муаллифлар рўйхати.
Одатда, муаллифлар рўйхати алоқида сахифада келтирилади. Бу сахифада нафақат дарслик муаллифлари, унинг электрон версиясини яратганларнинг қам рўйхати берилади. Бундан ташўари дарсликни яратган ташкилотнинг тўлиқ реквизитларини қам жойлаштириш мумкин.
Таянч иборалар.
Ибораларга берилган таъриф гиперматн ёрдамида намоён бўлиши мумкин, лекин бу сахифанинг гиперматнлар билан тўлиб кетишига олиб келади, чунки гиперматнлар нафақат ибораларнинг таърифига, иллюстрация, жадвал, графикларга қам йўлловчи бўлади. Шунинг учун таянч иборалар ва уларнинг таърифларини алоқида сахифада жойлаштирган маъқул.
Замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланиши инсоният олдида, таълим соқасида янги имкониятлар яратибгина қолмасдан, янги вазифаларни қам юклади. Биз бу мақолада шу вазифалардан бирига, яъни замонавий ахборот технологияларининг мультимедиа воситаларидан фойдаланган қолда таълим беришнинг янги босқичига, электрон дарсликларни таълим жараёнида қўллаш имкониятларига тўқталиб ўтдик.
Download 151,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish