Наманган муҳандислик-технология институти



Download 1 Mb.
bet6/39
Sana25.02.2022
Hajmi1 Mb.
#278361
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39
Bog'liq
Avtoreferat Kuymuratova Matlubaxon Abdimanabovna 8.09.21

Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқот жараёнида илмий абстракция, тизимли ёндашув, қиёсий таҳлил, SWOТ таҳлил,таҳлил ва синтез, индукция ва дедукция, сабаб ва оқибат, социологик сўровлар ўтказиш ва умумлаштириш, иқтисодий-математик усуллар, омилли таҳлил ва бошқа таҳлилий ҳамда статистик усуллардан фойдаланилган.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
туризм соҳасини диверсификация қилишнинг асосий йўналишлари асосланган ва ҳозиргача фойдаланиб келинган туристик объектлар таркибига геотуристик объектларни қўшиб диверсификация қилинган;
туризмда сотилган хизматлар ҳажми ўзгаришига хизматларни диверсификация қилиш билан боғлиқ омиллар таъсирини аниқлаш ҳисоб- китоби илк бор ишлаб чиқилган;
туризм соҳаси ва хизматларини ривожлантириш ҳамда диверсификация қилишнинг ташкилий-қтисодий механизмларидан маркетинг концепциясининг хизматлар сифатини ошириш билан боғлиқ йўналишлари ишлаб чиқилган;
тадқиқ этилган ҳудудда туризмни ривожлантиришнинг 2021-2024 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
Тадқиқотнинг амалий натижаси қуйидагилардан иборат:
туризмни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмлари таркиби ахборот-коммуникация технологиялари ва рекламанинг “АИДА” моделини қўллаб кенгайтирилган;
туризмнинг ривожланиши ва самарадорлигини оширишнинг ички имкониятларини ишга солиш ва таҳдидларнинг олдини олиш бўйича ҳудудга мос SWOТ таҳлил усулидан фойдаланиб, соҳанинг стратегик истиқболини белгилаш бўйича бошқарув қарорларини қабул қилиш йўллари кўрсатилган;
туризм соҳаси диверсификациясининг мамлакат иқтисодиётига таъсирини аниқлаш, туристик хизматларни диверсификация қилишнинг туристик маҳсулотларни кўпайтиришга таъсири ва стратегик истиқболини белгилаш йўллари асосланган;
туризмда сотилган хизматлар ҳажми ўзгаришига хизматларни диверсификация қилиш билан боғлиқ бир қанча омиллар таъсири аниқланган ва уларнинг таъсирини ҳисоблаш йўллари ишлаб чиқилган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги диссертацияда қўлланилган методологик ёндашув ва усулларнинг мақсадга мувофиқлиги, ахборот базасининг расмий манбалардан олингани, социологик сўров натидасида тўпланганлиги, шунингдек, хулоса, таклиф ва тавсияларнинг амалда синовдан ўтказилганлиги, олинган натижаларнинг ваколатли давлат тузилмалари томонидан маъқулланганлиги ҳамда амалиётга жорий қилинганлиги билан изоҳланади.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish