Наманган муҳандислик-педагогика институти Муҳандислик теҳника факултети Ер усти транспорт тизимлари кафедраси



Download 1,44 Mb.
bet2/13
Sana22.02.2022
Hajmi1,44 Mb.
#112354
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
karbyuratorni qismlarga azhratish va jigish ishlari texnologiyasi (1)

ИИ. Технологик қисм………………………………………………….




2.1.Амалиёт ва мавзунинг тавсифи……………….




2.2.Ажратиш-йиғиш амалиётини фанлар билан боғлиқлиги…




2.3. Мавзунинг услубий ва техник таъминоти………………………..




2.4. Ўқитишда модул технологиясидан фойдаланиш …….




ИИИ. Асосий қисм……………………………………………………….




3.1.Карбюраторнинг тузилиши……………………………………..




3.2. Амалий машғулот режаси…………………………………….




3.3.Карбюраторни қисмларга ажратиш ва йиғиш ишлари технологияси …………………………………………….




3.4. Ўқувчиларнинг билимини текшириш учун тест саволлари ……




5. Иқтисодий қисм




5.1. Педагогик тажриба ва унинг натижалари




4. Меҳнат муҳофазаси………………………………………………




4.1. Карбюраторли таъминлаш тизимини қисмларга ажратиш ва йиғишда техника хавфсизлиги




Хулоса……………………………………………………………….




Фойдаланилган адабиётлар рўйхати……………………………





Кириш

Ўзбекистон Республикаси тараққиётида халқнинг бой маънавий салоҳиятини ва умуминсоний қадриятларига ҳамда ҳозирги замон маданияти, иқтисодиёти, илми, техникаси ва технологиясининг сўнгги ютуқларига ассосланган мукаммал таълим тизимини барпо этиш долзарб аҳамиятга эга. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 29 августдаги ИХ сессиясида “Таълим тўғрисида”ги қонун ва Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури қабул қилинди. Президент Ислом Каримов ташаббуси билан дунёга келган таълимнинг “ўзбек модели” халқаро миқёсда энг обрўли мутахассислар томонидан тан олинмоқда.


Миллий дастурнинг иккинчи - сифат босқичи амалга оширилаётганлиги тайёрланаётган кадрлар сифатини янада ошириш, замон талабларига мос бўлган малакали мутахассисларни етиштириш вазифасини қўйиди. Ҳозирги бозор иқтисодиёти эса, фақат китобий билимларни ўзлаштирибгина қолмасдан, балки уларга таянган ҳолда мустақил фикрлайдиган, ишлаб чиқариш ва ҳаётий масалаларга ижодий ёндошиб, уларнинг турли вариантдаги ечимларини топиш ҳамда энг самаралиларини танлаш қобилиятига эга бўлган кадрлар етказишни талаб қилмоқда. Зеро, Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганларидек, “Таълимнинг Янги модели мустақил фикрловчи эркин шахсни шакллантиришга олиб келади”.
Олий ва ўрта махсус таълим вазириги мамлакатимизда ва хорижий мамлакатларда тўпланган ижодий тажрибаларга асосланган ҳолда, олий таълим тизимининг тўлақонли фаолиятини ташкил этиш ва ислоҳатларни жадаллаштиришга қаратилган меъёрий-услубий ҳужжатларни ишлаб чиқмоқда.
Таълим тизими олдига қўйилган долзарб вазифаларни амалга ошириш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бир қатор амалий кўрсатмалар бериб бормоқда. Жумладан, 2002-2003 ўқув йилининг “Таълим сифатини ошириш ўқув йили”, деб эълон қилинганлиги, педагогик амалиётга муаммоли маърузаларнинг жорий қилиниши, анна шундай долзарб кўрсатмалардан ҳисобланади.
Республикамизда Вазирлар маҳкамасининг 1998 йил 24 февралдаги “Академик лицей ва касб ҳунар коллежларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини бошқариш тўғриси”даги 77-сонли қарорини бажариш борасида кўплаб ижобий ишлар бажарилмоқда. Жумладан, Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти, Низомий номли Тошкент Давлат педагогика университети ва биз таҳсил олаётган Наманган муҳандислик-педагогика институти касб-ҳунар коллежлари учун юқори малакали педагог ва педагог-муҳандислар тайёрлаш бўйича оталиқ олий таълим муассасалари деб белгиланди ва бу ўқув юртлари касб таълими бўйича кадрлар тайёрлашда таянч ўқув юртлари бўлиб хизмат қилмоқда.
Республикамизда Янги таълим муассасаларини қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президентимиз И.Каримов «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари» асарида таъкидлаб ўтганларидек «Ижтимоий соҳа объектлари қаторида таълим муассасаларининг ҳам аҳамияти катта.
2009 йилда 767 та (шундан 733 таси ёки 96,5% қишлоқ жойларида) умумтаълим мактаблари, 196 та касб-ҳунар коллежлари, 18 академик лицей фойдаланишга топширилиши кўзда тутилмоқда».
Касб-ҳунар коллежлари тегишли давлат таълим стандартлари доирасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими беради; ўқувчиларнинг касб-ҳунарга мойиллиги, билим ва кўникмаларини чуқур ривожлантириш, танлаб олинган касб-ҳунар бўйича бир ёки бир неча ихтисосни эгаллаш имконини беради. Касб-ҳунар коллежлари жиҳозланганлик даражаси, педагогик таркибнинг танланганлиги, ўқув жараёнининг ташкил этилиши жиҳатидан Янги типдаги таълим муассасалари ҳисобланади. Уларни бир ёки бир неча замонавий касб-ҳунарни эгаллаш ҳамда тегишли ўқув фанларидан чуқур назарий билим олиш имконини беради.
Касб-ҳунар коллежларида таълим олиш ўқувчиларга ўз билимларини чуқурлаштириш ва танланган ихтисосликларга эга бўлишни таъминлайди. Касб-ҳунар коллежларининг битирувчиларига давлат томонидан тасдиқланган намунадаги диплом берилади. Бу дипломлар таълимнинг кейинги босқичларида ўқишни давом эттириш ёки эгалланган ихтисос ва касб-ҳунар бўйича меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини беради.
Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурининг асосий вазифаларидан бири кадрлар тайёрлаш тизими муассасаларини юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш, педагогик фаолиятини нуфузи ва ижтимоий мақомини кўтаришдан иборат. Ушбу вазифани амалга оширишни таъминлаш мақсадида республикамиздаги бир қатор Олий ўқув юртларида касб таълими бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди. Натижада академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари юқори малакали муҳандис-педагог ва педагоглар билан таъминланмоқда.
Муҳандис-педагогларнинг малаксини баҳолашда институтни битиршдаги сўнгги босқич, яъни битирув малакавий ишини бажариш муҳим аҳамиятга эга.
Битирув малакавий ишининг мақсади институтда умумтехника ва таълим йўналишининг ихтисослик фанларидан олган назарий билимларини чуқурлаштириш ва мустаҳкамлашдан иборат бўлиб, қуйидаги вазифаларни бажаради:
· таълим йўналиши бўйича назарий ва амалий билимларни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш;
· мавжуд педагогик технологияларни чуқур таҳлил қилиш, янги педагогик технологияларни тадбиқ қилиш имкониятларини излаш;
· билим, кўникма ва малакаларни беришнинг ўзига хос методларини аниқлаш ва излаб топиш;
· егаллаган билимларни муайян таълим-тарбиявий, илмий, техникавий, ишлаб чиқариш, иқтисодий, ижтимоий ва маданий вазифаларни ҳал этишга қўллаш;
· талабаларнинг ижодий ишлаш қобилиятларини янада кенгроқ шакллантириш;
· танланган йўналиш бўйича кўрилаётган муаммони (масалани) қўйилиш жараёнидан бошлаб, уни тўла ниҳоясига етказиш бўйича қарор қабул қилишда бўлган масъулиятни ҳис этишга ўргатиш;
· таълим йўналиши бўйича давлат таълим стандартида кўрсатилган фанларнинг асосий тушунча ва иборалари орасидаги мантиқий муносабатлар иштирок этган муаммолар ҳақида мустақил қарор қабул қилиш малакасига эришиш;
· умумтаълим ва ихтисослик фанларининг асосий мавзулари бўйича ўз фикр ва мулоҳазаларини лўнда ва тушунарли қилиб етказа билиш;
· ихтисослик фанларининг баъзи бўлим ва мавзулари бўйича ўзига хос башорат қила билиш ҳамда амалга ошириш малакасига эришиш;
· замонавий ишлаб чиқариш, иқтисодий, техника ва маданиятнинг ривожланиши шароитида мухандис-педагогларни мустақил ишлашга тайёрлашдир.

И. Умумий қисм


1.1.Касб-ҳунар коллежининг тарихи ва тавсифи





Download 1,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish