Наманган давлат университетида 2021-2022 ўқув йилида 27 249 нафар талабалар таҳсил олмоқда.
Жорий йилнинг 8-июн куни Наманган давлат университетида Жиноят кодексининг 104 моддаси 2-қисми “л” банди билан судланган М.Ўринбоевга нисбатан чиқарилган хусусий ажрим бўйича ажрим бўйича ўтказилган муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Наманган давлат университети Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўлими бошлиғи Ш.Жўраев, Жиноят ишлари бўйича Мингбулоқ тумани судини раиси Ш.Эшимов, Наманган давлат университети Математиак факултети декани Р.Имомов, Математика факултети декан ўринбосарлари ва Математика факултетининг 68 нафар талаба иштирок этди.
М.Ўринбоев 2021 йил 12 август куни соат 18:50 ларда Норин тумани, Сирмоқ МФЙ ҳудудида жойлашган “Самовий порлоқ ёғдуси” фермер хўжалиги дала майдонида Ў.Тошпўлатовга қарашли мош экилган жойда рухсатсиз ўт ўриб юрганида, Ў.Тошпўлатов келиб М.Ўринбоев билан унинг экин майдонига экилган мошларни нсўроқсиз ўриб ташлаётганлигини айтиб у билан жанжаллашади. Айтишув катта жанжалга айланиб, М.Ўринбоев Ў.Тошпўлатовга кўкрак қафасини орқа чап қисмига бир маротаба қасддан уриб, суд-тиббий экспертизасининг 2021 йил 25 августдаги 2222/1380-сонли хулосасига кўра, Ў.Тошпулатовга ҳаёт учун хавфли бўлган оғир шикаст етказган деб топилди.
Судланувчи М.Ўринбоев судда айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, барча қилган айбларини тан олди. Суд М.Ўринбоевга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми “Л” бандида наназарда тутилган жиноятни содир этганликда айблаб 4 йил муддатга сутканинг соат 22:00 дан соат 05:00 га қадар бўлган вақтида яшаш жойидан чиқишни чеклашдан иборат озодликни чеклаш, шунингдек, Норин тумани ИИБнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик, Наманган вилоятидан чиқмаслик, алкогол исимликлар истеъмол қилмаслик каби жазо тайинланди.
Шунингдек, талаба-ёшлар билан биргаликда Жиноят ишлари бўйича Мингбулоқ туман суди томонидан 2022 йил 10 февраль куни ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми “л” банди билан судланган Наманган давлат университети Математика факульети Математика йўналиши талабаси М.Ўринбоевга нисбатан чиқарилган хусусий ажрим хукми мухокама қилинди.
Ушбу йиғилиш қарорига кўра айбланувчи Математика факультети 3-курс талабаси М.Ўринбоевга қасддан оғир тан жароҳат етказганликда айбланиб, жиноят содир этганлиги учун қатъий огоҳлантириш сифатида хайфсан берилсин;
Барча талаба-ёшларга гуруҳлар кесимида жиноятчиликни олдини олиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилсин;
Келгусида жиноятчиликни олдини олиш бўйича йўл қўйилган хато ва камчиликларни олдини олиш бўйича тегишли чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |