Наманган давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD



Download 1,17 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/36
Sana23.02.2022
Hajmi1,17 Mb.
#168631
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   36
Bog'liq
adabij talim zharayonida talabalarda analitik tafakkurni rivozhlantirish texnologiyasini takomillashtirish. olij filologik talim misolida

когнитив компонент бадиий асарни “кашф”этиш, бадиий, ҳаѐтий, 
илмий, фалсафий хулосалар ясаш, тафаккурий юксалиш, амалий кўникмалар 
ҳосил қилиш лаѐқатларини шакллантиришни назарда тутади. 
Маълумки, инсондаги бошқа интеллектуал сифатлар сингари аналитик 
тафаккур ҳам ўз-ўзидан шаклланиб қолмайди. У тизимли амалга оширилган 
ақлий тадбирлар туфайли юзага чиқади. Олий адабий таълимда аналитик 
тафаккурнинг аналитик ўқишдан бошланиши мақсадга мувофиқ бўлади. 
Шунинг учун ҳам олий адабий таълимда талабаларга таҳлилий ўқишни 
ўргатиш диққат марказидаги дидактик тадбир саналиши керак.
Аналитик ўқишнинг муҳим таълимий вазифаси талабаларда филологлар 
коммуникатив ва таҳлилий компетентлилигининг муҳим белгиси бўлмиш 
бадиий асар қатламларида мавжуд ҳар қандай ахборот турини топиб, таҳлил 
қила билиш кўникмасини шакллантиришдан иборатдир. Ҳар бир 
компетенция таркибида уни билиш ва қўллай олиш кўникмаси ҳам мавжуд 
бўлади.
Аналитик ўқиш жараѐнида талабаларда нафақат таҳлил, балки талқин 
(интерпретацион) компетенцияси ҳам шакллантирилиши керак. Талқин 
компетенцияси талабадаги фанлараро ва олдиндан шаклланган билимларни, 
бадиий тасвир воситалари ҳақидаги тушунчани, турли этнослар руҳиятига 
доир тушунчаларга эга эканликни ўз ичига олади. Бу билимлардан ташқари, 
интерпретацион компетенция талабадан асардаги кўриниб турган ва яширин 
мазмун талқини, маҳаллий колоритнинг тасвирдаги ўрни, матннинг мазмун 
ҳамда йўналишига баҳо бериш, асардаги воқеа ва персонажлар тасвирига 
муносабат билдириш, асарнинг бадиий ҳамда ахлоқий қимматини белгилаш, 
асарнинг миллий ва жаҳон адабиѐтидаги ўрнини тайин қилиш кўникмасига 
эгаликни ҳам талаб қилади.
Аналитик ўқиш талабага оригинал бадиий асар билан ишлашда матнда 
акс этган ахборотни имкон борича тўла ва аниқ тушуниш ҳамда унга 
танқидий ѐндашишда намоѐн бўладиган аналитик тафаккур қилишни 
ўргатишга қаратилган бўлади. Асарни аналитик ўқиш талабаларда 
коммуникатив 
компетенцияни 
шакллантирибгина 
қолмай, 
уни 
такомиллаштиради ва уларда мавжуд бўлган барча назарий билимларни 
фаоллаштиради. 
Мутахассис одамларда аналитик тафаккур юритиш қобилиятини 
қуйидаги заковатни ўстирувчи машғулотлар билан мунтазам шуғулланиш 
орқали қарор топтириш мумкинлигини таъкидлайди: детектив, фантазия, 
фалсафий китоблар мутолааси; мантиқий жумбоқларни ечиш; кроссворд, 
сканворд, ребус каби бошқотирмалар устида ишлаш; шахмат ўйини билан 
шуғулланиш; кундалик ахборотларни, воқеа-ҳодисаларни таҳлил қилиб 
бориш; ҳар куни янги бир нарсани билиб олишга интилиш; турли 
интеллектуал баҳс-мунозараларда қатнашиш; атроф-олам ҳақида тафаккур 


15 
юритиш; фикрлаш харитасини яратиш; фикр ва хулосаларни ѐзиб бориш; 
фикр-хулосаларнинг муқобил вариантларини яратиш; муаммоли вазиятларни 
моделлаштириш ва ҳал этиш. 
Бу каби қизиқарли машғулотларни филологик таълим йўналиши 
фанлари мазмунига сингдириш ижобий натижа беради. Бунда фанлараро 
алоқадорлик, ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этади. Талабаларнинг аналитик 
тафаккурини такомиллаштиришга интегратив ѐндашилмас экан, кутилган 
натижага эришиш мушкил бўлиб қолаверади. 
Талабаларни аналитик ўқиш ва аналитик тафаккурга ўргатишни 
замонавий интерфаол усуллардан фойдаланиш билан уйғунлаштириш керак. 
Кейинги вақтда ушбу атама тор ва кенг маъноларда қўлланила бошлади. Тор 
маънода компьютер дастурлари асосида фойдаланувчилар билан диалог 
ҳолатида ишлаш кўзда тутиладиган технологиялар тушунилади. Кенг 
маънода тушуниладиган интерфаол усуллар таълим жараѐнининг 
самарадорлигини ошириш мақсадида ўқитувчи, бир ва бир неча кичик 
гуруҳлар аъзоларининг ўзаро фикр алмашишларига эришиш кўзда тутиб 
ташкил этилган махсус ўқитиш технологиясини англатади. Яъни бундай 
ѐндашувда ўқилаѐтган бадиий асар борича қабул қилиниши эмас, балки 
талаба 
ѐзувчининг 
шеригига 
айланиб, 
ундаги 
тасвирни 
ўзича 
“ривожлантириб, давом эттириши” кўзда тутилади.
Ўқувчи ва талабаларда аналитик тафаккур лаѐқатини шакллантиришда 
ўқитувчи амалда кенг қўлланиб келинаѐтган “Блиц-сўров”, “SWOT-таҳлил”, 
“Мунозара”, “ФСМУ”, “Интеллектуал дуэль”, “Фикрлар баҳси” каби интерфаол 
методлардан; “Фикрий ҳужум”, “Бумеранг”, “Зинама-зина”каби интерфаол 
стратегиялардан; “Б-Б-Б”, “Концептуал жадвал”, “Венн диаграммаси”, 
“Инсерт”, “Кластер” каби график ташкилотчилар (органайзерлар) – 
умумпедагогик интерфаол таълим методларидан ўз ўрнида маҳорат билан 
фойдаланиши ижобий самара беради. 
“SWOT-таҳлил” методи талабани мустақил фикр юритишга ундаши, 
тафаккур юритишга эҳтиѐж, мотивация уйғота олиши билан характерланади. 
Айниқса, тимсолли таҳлилда образларни ўзаро таққослашда “SWOT”нинг 
дидактик имконияти яққол кўринади. Алишер Навоийнинг “Хамса” 
достонлари қаҳрамонлари Фарҳод ва Мажнун; Фарҳод ва Шеруя; Лайли ва 
Ширин; Абдулла Қодирий романлари қаҳрамонлари Отабек ва Анвар; Кумуш 
ва Раъно; Чўлпоннинг “Кеча ва кундуз” романи қаҳрамони Зеби тимсоли 
билан А.Қодирийнинг “Меҳробдан чаѐн” романи қаҳрамони Раъно ва шу 
каби бошқа тимсолларининг ўзаро қиѐсий таҳлилида ѐки бир образ 
доирасида таҳлилий фикр юритишда “SWOT”дан фойдаланишнинг 
педагогик аҳамияти каттадир. Бу жараѐнда талабаларда синчковлик, 
зийраклик, фаҳмлилик, фарқлай олиш, очиб бериш каби аналитик тафаккур 
сифатлари шаклланади. Талабалар тимсолларнинг “кучли”, “заиф”, 
“имконият”, “тўсиқ”, “таҳдид” томонларини аналитик тафаккур воситасида 
аниқлайдилар, ўзаро баҳс-мунозара қиладилар; фикрий тортишувлар 
уларнинг билиш даражасини юксалтириб, тимсоллар таҳлилига холис, 
беғараз, адолатли ѐндашиш кўникмасини пайдо қилади. 


16 
“ФСМУ” технологияси талабаларда ўрганилаѐтган асар, юзага келган 
муаммо, ечимини кутаѐтган масала, истиқболдаги ишларни режалаштириш 
ва бошқа шу каби объектлар юзасидан аналитик тафаккур юритишида жуда 
яхши самара беради. 
Масалан, Чўлпоннинг “Кеча ва кундуз” романи юзасидан бериладиган 
қуйидаги 
муаммоли 
саволларга 
“ФСМУ” 
технологияси 
асосида 
ѐндашилганда талабаларнинг креативлиги юксалади, яъни талаба асарни 
шунчаки идрок этмайди, балки унга ижодий ѐндашиб, уни мантиқий 
“ривожлантиради”: Сиз асарнинг шундай тугашини кутганмидингиз? 
Сизнингча, романни бошқача қандай тугатиш мумкин эди (асар мазмуни 
ривожини башорат қилиш, ўзгартириш); Зебининг тақдири бошқача бўлиши 
мумкинмиди? Кичик гуруҳингиз аъзолари билан бунинг йўлини муҳокама 
қилинг (нуқтаи назарларни солиштириш); Зебининг тақдирида Акбаралининг 
қолган уч хотини қандай ўрин тутади? (ахборотни йиғиш, саралаш ва талқин 
қилиш); Қандай ижтимоий шароит Зеби тақдирини шу тарзда ҳал бўлишига 
олиб келди деб ўйлайсиз (қиѐслаш, хулоса чиқариш).
Талабалар бу каби саволларга жавобан: 

Download 1,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish