Наманган Давлат университети талабаларининг битируволди малакавий амалиётини ўтказиш тўғрисида
Ш А Р Т Н О М А Наманган шаҳри “____” __________ 20___ й
Низом асосида иш юритувчи Наманган давлат университети ректори С.Т.Турғунов бир томондан ва Низом асосида иш юритувчи Наманган _____________________________________________________________ _____-умумий ўрта таълим мактаби раҳбари ___________________________иккинчи томондан Наманган давлат университети Мактабгача ва бошланғич таълим факультети БТ ва СТИ йуналиши 4-курс ____-гурух талабаси ____________________________________________________________________________нинг амалиёт раҳбари ._____________________________ раҳбарлигида 2021 йил “___” _____________ дан 2021 йил “____” ______________________________ гача ________________________________ амалиёт ўтказиши тўғрисида ўзаро келишдилар.
I. УНИВЕРСИТЕТНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
1.1. Битируволди малакавий амалиёт бошланишидан аввал амалиётга борадиган талабалар сони, йўналиши (ихтисослиги), Битируволди малакавий амалиётўтказиш муддати ва амалиёт дастури ҳақида келишилган ташкилот рахбарига маълумот бериш;
1.2. Битируволди малакавий амалиёт раҳбари этиб, тажрибали профессор, доцент ва ўқитувчилардан тайинлаш;
1.3. Фан, техника ва маданиятнинг энг янги ютуқлари, ишлаб чиқариш иқтисодиёти, таълим ва жамоат муассасасида иш юритиш ҳамда уни илмий ташкил қилиш ҳақида Битируволди малакавий амалиётобъектлари маъмурияти билан биргаликда мутахассислар маърузасини ташкил қилиш;
1.4. Битируволди малакавий амалиёт объектларини Битируволди малакавий амалиётдастурлари билан таъминлаш;
1.5.Битируволди малакавий амалиёт объектларидаги амалиётни ташкил этиш тартиби ва ўтказилиш муддати ҳамда мазмунини назорат қилиш.
II. БИТИРУВОЛДИ МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТ ЎТКАЗИЛАДИГАН ТАШКИЛОТНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
2.1. Талабалар битируволди малакавий амалиётини Битируволди малакавий амалиётдастури ва мазкур шартномага мувофиқ ташкил қилади ва ўтказади;
2.2 Битируволди малакавий амалиёт дастурига мувофиқ талабалар битируволди малакавий амалиёт ўтказишининг самарадорлигини таъминловчи иш жойлари билан таъминлайди ;
2.3 Амалиётчи талабалар амалиётни университет томонидан белгиланган муддатларда ўтказишлари учун шароит яратади;
2.4 Талабаларга мавжуд адабиётлар, техник ва бошқа ҳужжатлардан фойдаланиш имкониятларини беради;
2.5 Амалиётчи талабага курс иши ва педагогик битируволди малакавий амалиёти билан боғлиқ материаллар йиғишда ёрдам кўрсатади;
2.6 Амалиётчи талабага ҳаёт фаолияти хавфсизлиги бўйича мажбурий кўрсатмалар беради,зарур бўлган ҳолларда уларни меҳнатнинг хавфсиз усулларига ўргатади ва бу ҳақда ҳужжатлар расмийлаштиради;
2.7 Амалиётчи талабаларнинг мазкур Битируволди малакавий амалиётобъектида жорий қилинган ички меҳнат тартиб-қоидаларига риоя қилишларини таъминлайди ва назорат қилади;
2.8 Яқин атрофда жойлашган таълим муассасасига биргаликда ташрифлар ўтказади;
2.9 Зарур бўлган ҳолларда, ички меҳнат интизомини бузган амалиётчи талабаларга Битируволди малакавий амалиётўтказилаётган таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи билан жазо чоралари кўрилади ва бу хақда университет ректорига хабар қилинади;
2.10 Амалиёт ўтаётган талабалар Битируволди малакавий амалиётобъектида бахтсиз ҳодисага учраган ҳолда тўла жавобгарликни олади.
III. ШАРТНОМАНИНГ БОШҚА ШАРТЛАРИ
3.1. Ўқув юртининг низомига мувофиқ кўзда тутилган мажбуриятлар бажарилмаганда шартнома бекор қилиниши мумкин;
3.2. Шартномага ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш фақат ёзма равишда икки томон вакиллари иштирокида амалга оширилади;
3.3. Шартнома ҳар икки томоннинг имзоси қўйилган кундан бошлаб кучга киради;
3.4. Ўз мажбуриятларини томонлар бажармаган ҳолда ёки ўз вақтида бажармаганда қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгардир. Томонларнинг келишмовчилик ва муаммолари қонунчиликда ўрнатилган тартибда ҳал этилади.
V. ШАРТНОМА МУДДАТИ
4.1. Шартноманинг амал қилиш муддати 2021 йил “___”_____________дан 2021 йил “___” __________гача.
ТОМОНЛАРНИНГ ЮРИДИК МАНЗИЛЛАРИ
Наманган шаҳар, Уйчи кўча, 316 Наманган вилояти Уйчи тумани ____- умумий ўрта
Наманган давлат университети. таълим мактаби. Ректор: _________________ Директор:____________________
С.Т.Турғунов. ____________________________.
Do'stlaringiz bilan baham: |