Tabiiy fanlar va ekologiyaga oid ayrim muammolar (Ilmiy maqolalar to’plami) XVII
129
унга занжабилни итузум барги билан хамир қилиб қуёшга қўйиб қайта-қайта
боғлаш керак.
Ёки 300 грамм исириқни 2 литр ширин сувда ивитиб кейин сувини сузиб, ундан
50-70 граммдан истеъмол қилиб турса бадандаги савдо моддалар чиқиб қон
тозаланади.
Ёки 25 грамм қуруқ исириқни 100 грамм сувда қайнатиб, уни сузиб 75 грамм
асал, 50 грамм кунжут билан истеъмол қилса кучли қусади. Бу қусиш кўкрак
остидаги
ва
тананинг
юқори
қисмидаги
аъзоларни
ёпишқоқ
рутубатлардан(балғам)дан тозалайди. Нафас қисиш ва ҳўл йўтални даф қилади.
Ёки 300 грамм қуруқ исириқни 9 литр узум сувида то сувнинг тўртдан бир
қисми қолгунча қайнатиб ичиб турилса, эскидан келаётган бошоғриқ ва тутқаноқ
дардларини даф этади, ҳомиладор бўлиб юрган аёл айрим сабаблар-касалликлар
боис ҳомиладор бўлмаётган бўлса, шу қайнатмадан уч кунгача ҳар куни 50 граммдан
ичса ҳомиладор бўлади.
Ёки 100 грамм туйилган исириқ 100 грамм туйилган зиғир уруғини 1, 5 кг асалга
аралаштириб, ушбу аралашмадан ҳар куни 3 маҳал 1 қошиқдан ейилса, қон босими
баланд бўлмаса нафас қисиш дардини даф қилади. Шу аралашмага 4-5 грамм
куйдирилганини қўшиб ейилса, буйрак ва қовуқлардаги тошларни майдалаб
тушириб юборади.
Ёки туйилганини укроп ёғи билан аралаштириб, қуймич ва белнинг бастки
қисмига суртилса, эски қуланжни даф этади.
Ёки заъфарон, хонадон товуғининг сафроси, асал, шароб, арпабодиён суви
билан аралаштириб кўзга тортилса, билгам ошиб кетиши оқибатида қувватсиз
бўлиб қолган кўзга шифо бағишлайди.
Ёки исириқни туйиб хонанинг бурчаклари ва полга сепиб қўйилса, ҳар хил
ҳашаротлар бу хонадонга йўламайди. Борлари қочиб кетади.
Ёки илдизининг туйилгани тоғ савсарининг ёғи билан қориб орқа авратнинг
тешигига тиқилса, бавосил томирларнинг оғзини очиб, унда тўхтаб қолган қоннинг
келишини равонлаштиради.
Ёки исириқни сувда қайнатиб, ўша сувни заифлашиб қолган аъзоларга
қуйилса, уларга қувват бағишлайди. Ва карахтликни даф этади. Уни кунжут ёғи
билан қайнатиб доимий равишда истемол қилинса, жигар ва ўпканинг барча
иллатларини даф қилади.
Ёки исириқ қайнатилган сувни қуёшда қуюлтириб, бурунга томизилса, тумов
ва кўзнинг қизиллигини йўқотади.
Ёки исириқни турп сувида то қуввати унга ўтгунча қайнатиб, кейин у сувни
тозалаб устидан ўша миқдорда зайтун ёғи қуйиб, паст оловда суви буғланиб, ёғнинг
ўзи қолгунча қайнатилади, лекин эҳтиёт бўлиш лозимки, ёғ доғ бўлиб кетмасин. Шу
ёғни совутмасдан илиғида қулоққа томизилса, қулоқ оғриғи ва карлиги шунингдек,
турли оҳангда жаранглашларга даво бўлади.
Яна бир бор эслатиб ўтаман, иссиқ мижозли кишиларга исириқни истеъмол
қилиш зарарлидир, у бош оғриғи келтиради ва юракларни беҳузур қилади. Ҳўл
мевалар, сканжабин ва бошқа турли нарсалар истеъмол қилиб турилса, бу зарарлар
ислоҳ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |