Наманган давлат университети педагогика факультети


Эшитишни текшириш методлари



Download 0,84 Mb.
bet137/142
Sana03.12.2022
Hajmi0,84 Mb.
#878473
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   142
Bog'liq
Деф клиника(лого)

Эшитишни текшириш методлари
Энг оддий ва кулай усул нутк ёрдамида текшириш. Бунда шивирлаш ва баланд нутк кулланилади.
Меъёрда нафас чикарилгандан сунг упкадаги хаводан фойдаланиб, сузни шивирлаб талаффуз килинади.
Текширишни одатий осудалик шароитида 6-7 м масофадан шивирлашни эшитиш – меъёрий эшитиш хисобланади. Шивирлашни 1 м дан кам масофада эшитиш – эшитишнинг пасайиши хисобланади. Шивирлашни умуман кабул килмаслик чукур карлик хисобланади.
Карликни текширишда баланд нуткдан фойдаланилади. Дастлаб сузлашув даражасидаги уртаси нутк, яъни шивирлашни кабул килиш масофасига нисбатан 10 марта катта масофада эшитувчи нутк кулланилади.
Сузлашув даражасидаги нутк фаркланмаса, ёки ёмон эшитилиб фаркланса, унда кичкирикдан фойдаланилади.
Текшириш хар бир кулок учун алохида утказилади. Текширилаётган кулок бармок билан ёки хул пахта билан ёпилади.
Текшириш якин масофадан бошланади. Объект агар берилган сузларни тугри кайтарса масофа узайтирилади (берилган сузларни купчилиги фаркланмаслигигача).
Берилган сузларни 50 % ни фарклаш нуткни кабул килиш масофаси – чегараси дейилади.
Нутк оркали текширишда берилаётган материалнинг тушунишга мослиги мухим ахамиятга эга.
Буни хисобга олмаса, у ёки бу нуксонни ноурин хулосалаб куйиш мумкин вахоланки бу нуксон мавжуд эмас, балки боланинг нуткий ривожланиши учун асос эмас.
Аудиометр билан текшириш
Аудиометрларнинг куп турлари, моделлари ишлаб чикилган. Уларнинг крилиш принципи умуман бир хил. Улар ёрдамида электр кучланишлар телефон оркали товуш тебранишларга айлантирилади.
Эшитув сезгисини хаво ёки суяк оркали товуш утказиш йули билан текширишда 2 хил телефон «хаволи», «суякли»дан фойдаланилади.
Товуш интенсивлиги катта майдонларда: эшитиш чегарасидан паст микдорда 120-125 дб (уртача баландликдаги товушлар учун) гача узгаради.
Болаларда эшитишни текшириш
Дастлаб бола хакида анаменстик маълумотлар йигилади:

  • дастлабки жисмоний ривожланиши нуткий ривожланиши

  • эшитишни йукотган вакти ва сабаби

  • эшитишни йукотиш характери, яъни карлик бирданига содир булганми, аста секинми?

  • нутк йукотиш характери (карлик билан бир вактдами ёки маълум вактдан сунг бирданига ёки аста секинми?)

  • боланинг тарбиялаш шароити

Текшириш тинчлик шароитида, ташкаридан изоляцияланган хонада олиб борилади. Товушларни тебранишини бола сезмаслиги учун унинг оёги тагига юмшок мато ташланади. Унинг каршисида ойна ёки бошка акс этувчи предмет булмаслиги керак.
Боланинг бу мухит билан нотанишлигига реакция беришни камайтириш керак ва у билан тез контактга киришиш учун текширишни ота-она ва укитувчи иштирокида утказиш тавсия килинади.
Боланинг эшитилган товушга кандай жавоб бериши тушунтирилади. (кулини кутаради, угирилиб карайди, аудиометр тугмасини босади).
Овоз ва нутк оркали эшитишни текширишда экрандан фойдаланилади.
Маълумки бола тугилганидан бошлаб, товушларни сезиш ва унга жавоб кайтариш реакцияси кузатилади. Бошини товуш келган тарафга буриши, нафас олиш ритми узгариши, эшитиш харакатларининг тухташи ва хакозо булар шартсиз рефлекслар реакциясига киради.
Богчагача ёшдаги болани (2-4 ми) текширишда нутк ва товушли уйинчоклардан фойдаланиш мумкин.

  • овозни кабул килишни: текширишда унлиларни фарклаш кузда тутилади. Бунда унлиларни эшитилиш даражаси хисобга олган холда (А, О, У, И, ….) аник кетма-кетликда фаркланади.

  • Шу максадда дифтонглар ау, уа ….лар берилади.

  • Сузларда ундошларни фарклаш (1 та ундош билан фарк килувчи сузлар берилади опа-ота, ака-ана).

  • Боланинг нуткий ривожланишига ос булган суз ва жумлалар берилади исми, ота, она, ака, ит, мушук.

Кайта утказилган текширув натижаларини яхши таккослаш учун текшириш 1 та одам оркали утказилгани маъкул.

  • боланинг нутк брикмаларини муваффакиятли фарклаш учун расмлардан фойдаланиш бола айтилган сузни расмини курсатади.

Энди гапиришни бошлаган болаларнинг эшитишини нутк оркали текширишда ясама сузлардан фойдаланиш мумкин. Масалан: мяу, вов-вов, ма, ме….
Овоз чикарувчи уйинчоклардан фойдаланилади 2 та бир хил уйинчок беринг. 1 таси ишдан чиккан. Маълум микдорда эшитиш колдиги бор бола сезади. Кар бола иккала уйинчокка бир хил муносабатда булади.
Эшитишни педагогик текшириш ҳамда болани тонал ўйин аудиометрия методи орқали текширишга тайёрлаш бўйича тавсиялар

  1. Бунда, энг аввало, боланинг товуш чиқараётган ўйинчоқлар оҳангини идрок қилиш лаёқати (берилаётган товушларнинг кетма-кетлиги, чилдирма, най, барабан овозини идрок қилиш).

  2. Шивирлашни идрок этиш лаёқати.

  3. Сўзлашув нутқи баландлигидаги овозни идрок этиш лаёқати.

  4. Эшитиш қолдиғини аниқлашда баланд овозни идрок этиш лаёқати;

  5. Унинг:

-унли товушлар:
-ундош товушларнинг унли товушлар билан идрок эта олиш лаёқати текширилади.
Сурдопедагогик текширувни ўтказиш учун тавсия этилувчи методикалар рўйхати
1. Мусиқий ўйинчоқлар тўплами ва резина чийилдоқлар.
2. Товуш сигналига ҳаракат реакциясини ишлаб чиқиш учун ўйинчоқлар тўплами.
3. Асосий ва ёрдамчи сўзлар рўйхатига мос бўлган предметга оид расмлар (сўзлашув нутқи мавжуд бўлган мактабгача ёшдаги болалар учун).
4. Сўзлар рўйхати (сўзлашув нутқи мавжуд бўлган болалар учун
5.Ҳолат, ҳаракатлар акс эттирилган расмлар.
6. Якка тартибдаги овоз ёзиб олиш аппаратураси.
Текшириш шовқинсиз, тинчлик, осудалик шароитида, ташқаридан изоляцияланган хонада олиб борилади.
Бола товушларнинг тебраниши (вибрацияси)ни сезмаслиги учун оёғи тагига юмшоқ мато ташланади. Унинг қаршисида ойна ёки бошқа акс этувчи предмет бўлмаслиги лозим.
Болаларнинг бу муҳит билан нотанишлигига реакция беришни камайтириш керак ва у билан тез мулоқотга киришиш учун текшириш ота-она ёки педагог иштирокида ўтказилиши тавсия қилинади.
Болага эшитилган товушга қандай жавоб бериши тушунтирилади (қўлини кўтаради, ўгирилиб қарайди, аудиометр тугмасини босади).

Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish