Наманган давлат университети “Математика” кафедрасининг
6-сон йиғилиш баённомасидан
КЎЧИРМА
30 .01. 2017 йил Наманган шаҳар
Қатнашдилар: Кафедранинг барча профессор–ўқитувчилари
Йиғилиш раиси: физика – математика фанлари номзоди Н. Хатамов
Котиб: И.Жўраев
К у н т а р т и б и
...
4. Турли масалалар.
...
3) Математика кафедраси мудири Н.Хатамов ва касб таълими кафедраси доценти Х.Акрамовлар томонидан ёзилган «Очиқ электрон таълим ресурслари ва хорижий адабиётлардан фойдаланиш асосида талабаларнинг мустақил таълимини ташкил этиш» номли монографияси муҳокамаси.
Э Ш И Т И Л Д И :
Ушбу масала юзасидан кафедра доценти А.Машраббоев сўзга чиқиб, Математика кафедраси мудири Н.Хатамов ва касб таълими кафедраси доценти Х.Акрамовлар томонидан ёзилган «Очиқ электрон таълим ресурслари ва хорижий адабиётлардан фойдаланиш асосида талабаларнинг мустақил таълимини ташкил этиш» номли монографиясини мухокамага қўйди. А.Машраббоев ўз сўзида мазкур монография олий таълим муассасасида очиқ электрон таълим ресурслари ва хорижий адабиётлардан фойдаланиш асосида талабаларнинг мустақил таълим жараёнини ташкил этиш ва натижасини баҳолаш муаммо ва ечимларига бағишланганлиги, шунингдек, ушбу монографияга НамМҚИ олий математика кафедраси профессори ф.-м.ф.д. В.Хожибоев ҳамда НамДУ математика кафедраси доценти Ҳ.Нажмиддиновалар томонидан ижобий тақриз берилганлигини таъкидлади. Сўнгра сўзни мазкур монография тақризчиларидан бири математика кафедраси доценти Ҳ.Нажмиддиновага берди. Ҳ.Нажмиддинова ўз сўзида ушбу монографиянинг умумий ҳажми 120 саҳифани ташкил этиши ҳамда унда бугунги глобаллашув жараёнида Республикамизда олий таълим сифатини таъминлашдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, очиқ электрон таълим ресурсларидан фойдаланган ҳолда талабанинг мустақил ўқув фаолиятини ташкиллаштириш муаммолари ва қўйилган муаммоларнинг ечимлари очиб берилганлиги, илғор орижий тажрибаларни ўрганиб чиққан ҳолда очиқ электрон таълим ресурсларини тадбиқ этиш юзасидан олиб борилган изланишлар натижасига кўра хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилганлигини таъкидлади. Шунингдек, Ҳ.Нажмиддинова ушбу монографияда муаллифлар бир мақсад сари ҳамкорликда фаолият олиб борганлиги ва монографияни самарали якунлаганлигини таъкидлади. Шундан сўнг, доцент А.Машраббоев математика кафедраси мудири Н.Хатамов ва касб таълими кафедраси доценти Х.Акрамовлар томонидан ёзилган «Очиқ электрон таълим ресурслари ва хорижий адабиётлардан фойдаланиш асосида талабаларнинг мустақил таълимини ташкил этиш» номли монографиясини университет услубий Кенгашида тасдиқлаш учун тавсия этишга мухокамага қўйди. Очиқ овоз бериш йўли билан ўтказилган овоз бериш жараёнида кафедранинг барча аъзолари бир овоздан Н.Хатамов ва Х.Акрамовлар томонидан ёзилган «Очиқ электрон таълим ресурслари ва хорижий адабиётлардан фойдаланиш асосида талабаларнинг мустақил таълимини ташкил этиш» номли монографияни университет услубий Кенгашида тасдиқлаш учун тавсия этишди.
Кафедра йиғилиши ЙИҒИЛИШи
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
7. Математика кафедраси мудири Н.Хатамов ва касб таълими кафедраси доценти Х.Акрамовлар томонидан ёзилган «Очиқ электрон таълим ресурслари ва хорижий адабиётлардан фойдаланиш асосида талабаларнинг мустақил таълимини ташкил этиш» номли монографиясини университет услубий Кенгашида тасдиқлаш учун тавсия этилсин.
Йиғилиш раиси: Н. Хатамов
Котиб: И.Жўраев
Do'stlaringiz bilan baham: |