Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари
Фанни ўқитишдан мақсад – кимё йўналиши бўйича бакалаврлар тайёрлашдаги муҳим фан сифатида органик бирикмаларнинг тузилиши ва хоссалари ўртасидаги боғлиқликни органик кимёдаги назариялар, тушунчалар, қонунлар ва қоидалар орқали чуқурроқ очиб беришдан иборат.
Фаннинг вазифаси:
- органик бирикмаларнинг кўплиги ва хилма-хиллигини углерод атомининг элементлар даврий системасидаги ўрни билан илмий асослаш;
- органик бирикма молекуласи хоссаларининг унинг таркибига кирувчи атомларнинг табиатига, уларнинг миқдорига, молекуланинг кимёвий, электрон ҳамда фазовий тузилишига боғлиқлигини кўрсатиш;
- органик бирикма хоссалари билан унинг таркибидаги кимёвий боғларнинг табиати орасидаги боғлиқликни тушунтириш;
- органик бирикмаларнинг кислоталилик, асослилик ва амфотерлик хоссаларининг муҳитга боғлиқлигини кўрсатиш;
- органик кимёдаги реакцияларнинг турлари билан таништириш;
- “тузилиш-хосса” тушунчасининг моҳиятини очиб бериш;
- органик реакцияларнинг шароитлари ва механизмлари ўртасидаги боғлиқликни очиб беришдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |