Нафас олиш тизими анатомияси, физиология ва функциялари. Режа: Нафас олишнинг аҳамияти



Download 88 Kb.
bet1/4
Sana25.02.2022
Hajmi88 Kb.
#307559
  1   2   3   4
Bog'liq
nafas olish tizimi anatomiyasi fiziol


Aim.uz

Нафас олиш тизими анатомияси, физиология ва функциялари.
Режа:
1. Нафас олишнинг аҳамияти.
2. Нафас олиш тизими анатомияси.
3. Нафас олишнинг бошқарилиши.
4. Нафас олиш гигиенаси.


Нафаснинг аҳамияти. Одам ва ҳар бир бошқа тирик организм ташқи муҳитдан кислород қабул қилиб, карбонат ангидрид газини чиқариб туриш нафас олиш деб аталади. Нафас олиш жараёнида муҳим физологик просесслар амалга ошади. Организм нафас олганда ташқи муҳитдаги ҳаво ўпка хужайраларига, у ердан қонга, қон орқали барча орган ҳўжайраларни О2 билан таъминлаб, ундаги моддалар алмашинувида ҳосил бўлган CО2 гази қонга ўтиб, қон орқали ўпкага ундан эса ташқи муҳитга чиқарилади. Шу билан бир қаторда қабул қилинган О2 иштирокида ҳужайраларда ва тўқималарда ҳосил, ёғ, углеводлар оксидланиб энергия ҳосил қилади. Натижада организмдаги барча физиологик жараёнлар яъни қўзғалиш, ҳаракатланиш, кўпайиш кабилар ана шу энергия ҳисобига амалга ошади.
Бундан ташқари нафас олиш органлари турли хил моддаларнинг ҳидини сезиш ҳамда нутуқ талаффузида ҳам иштирок этади.
Нафас олиш ташқи ва ички нафас олишга бўлинади. Ташқи нафас олишда ўпка билан қон ўртасидаги газ алмашинуви тушунилади.
Ички ёки тўқималараро нафас олишда эса тўқималар билан қон ўртасидаги газ алмашинуви амалга ошади. Атмосфера ҳавоси таркибида 20,9 % О2, 0,3 % Cо2, 79,3% Н2 бўлади. Бошқа моддалар кам миқдорда бўлади. Агар ҳаво таркибида Cо2 миқдори 4-5% га етса, одам ҳолсизланиб, юрак уруши тезлашади, бош оғрийди, қайт қилади, ҳатто ҳушидан кетиши мумкин.
Нафас олиш системаси юқори ва қуйи қисмларга бўлинади. Нафас олиш системасининг юқори қисмига бурун бўшлиғи, ҳиқилдоқ, кекирдак (трахея) ва бронхлар киради. Қуйи нафас олиш қисмига бронхлар, ўпка, уни ўраб турувчи юпқа эластик бириктирувчи тўқима пардаси—плевра киради. Ўпка тўқимаси ўнг ва чап қисмларга бўлинади. Ўнг ўпка 3 бўлакдан, чап ўпка 2 бўлакдан иборат. Ўпка тўқимасининг асосий қисмини ўпка альвеоласи таш-кил этади ва у майда-майда қон томирлари — капиллярлар билан ўралган бўлади. Альвеолаларга кирган ҳаво уларни тўлдиради, аль­веола газлар алмашинувини таъминлайди. Газлар алмашинуви жараёнида кислород қонга ўтади. Қондаги қизил қон таначалари (эрит-роцитлар) кислородни бириктириб тўқималарга етказиб беради. Тўқималардаги карбонат ангидрид альвеола орқали ташқарига чиқади. Нафас олишдаги ва чиқаргандаги газлар қонцентрацияси, О, ва С02 газлари миқдори ўзгариб туради. Нафас олишда ўпкага 500 мл3 миқдорда ҳаво киради. Ўпкадаги газларнинг умумий миқдори ўпканинг тириклик сиғими дейилади. Соғлом одамларда у ўртача 2500 мл3 дан 3500 мл3 гача боради.
Нафас олиш органларига: бурун бўшлиғи, ҳалқум, ҳиқилдоқ, кекирдак ёки трахея, бронхлар, ўпкалар ва плевра пардаси киради.

Download 88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish