Нафас физиологияси. Нафас олиш ва чиқариш механизми. Қонда газлар транспорти. Тўқималарда газ алмашинуви. Нафаснинг бошқарилиши. Тематик режа


Плевра ва алвеола бўшлиқларидаги босим



Download 0,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/12
Sana22.10.2022
Hajmi0,64 Mb.
#855364
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
мавзу №1

Плевра ва алвеола бўшлиқларидаги босим.
Ҳар иккала ўпка сероз парда - плевра билан ўралган. Плевранинг 
париетал ва висцерал варақлари бўлиб, уларнинг оралиғида сероз суюқлик 
мавжуд. Суюқлик таркиби бўйича лимфа суюқлигига ўхшаш.
Плевра бўшлиғида босим атмосфера босимидан паст бўлади. Буни 
қуйидаги тажрибада кузатиш мумкин. Бунинг учун резина найчалар орқали 
«U» симон шиша найга симоб тўлдирилиб, резина найча орқали игнага улаб 
плевра бўшлиғига киритилади. Монометрнинг кўрсаткичи босимлар фарқи 
ҳисобига плевра бўшлиғи томон уланган қисми кўтарилади. Бу эса 
бўшлиқдаги босим атмосфера босимидан паст эканлигини кўрсатади. Тинч 
нафас олган пайтда у ердаги босим - 6 
мм симоб устунигача 
пасаяди. Оддий 
нафас чиқарганда эса плевра бўшлиғидаги босим атмосфера босимидан - 3 
мм сим.устуни
га кам. Чуқур нафас олганда бу ердаги босимлар фарқи 20 
мм 
сим уст
.га тенг.
Оддий ҳолатларда плевра бўшлиғида ҳаво бўлмайди. Агар плевра 
варақларининг бутунлиги бузилиб, у ерга ҳаво кириб қолса, плевра 
бўшлиғидаги босим атмосфера босими билан тенглашиб қолади, бу ҳолатга 
пневмоторакс
 
дейилади. Натижада ўпка бужмайиб қолади, унинг нафас 
олиш вақтида кенгайиши чегараланади, бу ҳолат оғир асоратларга ва ҳатто 
ўлимга олиб келиши мумкин.


Кўкрак қафаси очиқ жарохатланганда ўпка бужмаяди 
очиқ
 
пневмоторакс
 
вужудга келади. Агар игна орқали плевра бўшлиғига маълум 
миқдорда ҳаво юборилса, 
ёпиқ пневмоторакс
 
вужудга келади. Ёпиқ 
пневмоторакс тиббиётда ташҳис қўйиш ва даволаш мақсадларида ҳосил 
қилинади. Икки томонлама очиқ пневмоторакс ҳолатида зудлик билан 
тиббий ёрдам кўрсатилмаса ўлимга олиб келиши мумкин. Бундай ҳолатда 
сунъий нафас олдириш, яъни нафас йўллари орқали ўпкага ҳавони ритмик 
равишда киритиш ёки кўкрак қафасини табиий нафас ҳаракатлари каби 
сунъий ритмик кенгайтириш ва сиқиш керак. Ёпиқ пневмоторакс бўлганда у 
ердаги ҳаво маълум вақт ўтгандан сўнг қонга сўрилиб кетади ва яна плевра 
бўшлиғидаги босим манфий бўлиб қолади.
Плевра бўшлиғида босимнинг манфий бўлишига асосий сабаб, бу ўпка 
тўқимасининг эластик тортишиш кучи ва плевра пардаларининг ҳавони 
сўриш ҳусусиятига эга эканлиги.
Нафас олиш ва чиқариш вақтида кўкрак қафаси бўшлиғи кенгайиб 
кичрайиб туради. Шунга монанд равишда ўпка ҳам пассив равишда 
кенгайиб, кичрайиб ҳаракат қилади. Бундай ҳаракатларни Дондерс моделида 
ўрганиш мумкин. Дондерс модели тубига резина парда қопланган шиша 
идишдан иборат. Идишнинг юқори қисми беркитилган бўлиб унинг 
ўртасидан шиша най ўтказилган. Унчалик катта бўлмаган ҳайвондан 
(каламуш, қуён ёки мушукча) қирқиб олинган ўпка трахея, бронхлари билан 
биргаликда шиша идишчага ўрнатилади. Идиш ичидаги босим монометр 
орқали ўлчаниши мумкин. Идишнинг резина пардали туби пастга тортилса, 
идиш ҳажми катталашади, ичидаги босим атмосфера босимидан паст бўлиб 
қолади, ўпка тўқимаси чўзилиб, ичига атмосфера ҳавоси киради. Резина 
парда туби қўйиб юборилса, аввалги жойига қайтади. Идиш ҳажми кичраяди; 
ўпка тўқимаси эластик хоссалари туфайли сиқилади, ичидаги босим 
кўтарилиб, ҳаво ўпкадан ташқарига чиқади.

Download 0,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish