Надежность технических систем и техногенный риск



Download 0,77 Mb.
bet1/6
Sana12.04.2022
Hajmi0,77 Mb.
#544888
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
9 maruza ishonchlilik

MA`RUZA № 11.

Sanoat korxonalarida diagnostika asoslari to’g’risida umumiy ma’lumot


Диагностика ҳақида асосий тушунча ва тарифлар
Диагностика юнончадан таржима қилинганда "диагнозис" аниқлаш, таниб олишни белгилайди.
Техник диагностика ГОСТ 20911-2013 га асосан, объектларни техник ҳолатларини аниқлашни усул ва воситалар назариясини ўзида жамловчи "билимлар соҳаси" сифатида аниқланади.
Ҳолати аниқланувчи объект, диагноз ўтказилувчи объект дейилади. Диагноз ўзидан диагноз ўтказилувчи объектни тадқиқ этиш жараёнини акс этади. Техник объект ҳолатини диагнозлаш натижаларини характерли мисоллари бўлиб, қуйидаги кўринишдаги хулосалар ҳисобланади: ДҚО (диагноз қилинувчи объект) соз, носоз, объектда қандайдир носозлик бор.
Стандартлардаги соз, носоз, ишга яроқли ва ишга яроқсизлик техник ҳолатлар қуйидагича аниқланади.
Соз ҳолат - норматив-техник ва конструкторлик хужжатларнинг барча талабларига мос келувчи объект ҳолати.
Носоз ҳолат - норматив-техник ва конструкторлик хужжатларнинг хеч бўлмаса битта талабига мос келмайдиган объект ҳолати.
Ишга яроқли ҳолат - берилган функцияларни бажариш имкониятини характерловчи барча параметрлар қийматлари, норматив-техник ва конструкторлик хужжатларнинг барча талабларига мос келувчи объект ҳолати.
Ишга яроқсиз ҳолат - берилган функцияларни бажариш имкониятини характерловчи хеч бўлмаса битта параметр қиймати, норматив-техник ва конструкторлик хужжатларнинг барча талабларига мос келмайдиган объект ҳолати.
Носозликни аниқлашнинг асосий масалалари
Объектларни ишлаб чиқариш, улардан фойдаланиш ва сақлаш жараёнларида уларда носозликлар келиб чиқиши ёки тўпланиши мумкин. Уларнинг баъзилари, объектга қўйилувчи техник талабаларга жавоб бера олмаслигига олиб келади. Объектдан фойдаланишдан олдин, уни нормал ишлашини бузилишига сабаб бўлувчи носозликлар бор йўқлигини билиш зарур. Ушбу саволга жавоб топишда носозликни аниқлаш жараёни боғлиқдир. У объектдан фойдаланиш хусусиятлари ва режимига боғлиқ ҳолда деталлашади ва бунга мос равишда носозликни аниқлашнинг қуйидаги масалалари ажратилади:
1) созликни текшириш, унинг мақсади бўлиб соз маҳсулотларни носоздан ажратиб олиш имконини берувчи бракларга ажратиш ҳисобланади. ДҚО барча талабаларга жавоб берса соз ҳисобланади;
2) ишга яроқлилигини текшириш, унинг мақсади бўлиб объект томонидан бажариши зарур бўлган функцияларни тўлиқ бажариши ҳисобланади;
3) функцияланишни тўғрилигини текшириш, унинг мақсади бўлиб, берилган вақт мобайнида объект томонидан бажариши зарур бўлган функцияларни тўлиқ бажаришига ҳалақит берувчи носозликларни аниқлаш.
Носозликни аниқлаш объект устидан диагностик тажриба ўтказиш ва уни натижаларини дешифрлаш йўли билан амалга оширилади. Умумий ҳолатда диагностик тажриба, объектга кириш таъсирини (тестли ёки ишчи) узатиш билан ҳар бири боғлиқ бўлган алоҳида қисмлардан ва чиқиш натижани ўлчашдан иборат. Диагностик тажрибанинг бундай қисмлари элементар текширишлар дейилади.
Уларда аниқланган носозликлар шубҳали носозликлар рўйҳатига (ШНР) киради.
Соз ва барча носоз техник ҳолатлар ДҚОнинг кўплаб техник ҳолатларини ташкил этади. Расм 1. техник диагнозлашни кўплаб масалаларини ечишда, кўплаб техник ҳолатларга бўлинишини акс этади (0 – соз ва х – носоз) техник ҳолат.
Расм 1. Техник диагнозлашда, техник ҳолатларга бўлинишни.
Расм 1. (а, б, в ва г) созликни текшириш, ишга яроқлилик, функцияланишни тўғрилиги ва носозликни аниқлашга мос келади.
Диагнозлаш у ёки бу диагнозлаш воситалари (ДВ) ёрдамида амалга оширилади.
Ички, объект ичига ўрнатилган ва ташқи диагнозлаш воситалари мавжуд.
Ички, объект ичига ўрнатилган диагнозлаш (назорат) воситалари - объектни ташкил этувчи қисм ҳисобланувчи диагнозлаш воситаси.
Ташқи диагнозлаш воситаси - объектдан ташқари конструктив равишда бажарилган диагнозлаш воситаси.
Ўзаро ишловчи ДҚО ва ДВ диагнозлаш тизимини ташкил этади.

Download 0,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish