2.4. Инвестицион қурилиш лойиҳалари самарадорлигини баҳолаш
ИҚЛ самарадорлигини баҳолаш инвестицияни қўллашдан олдинги энг масъулиятли босқичларидан бири ҳисобланади.
Собиқ режалаштириш иқтисодиёти даврида капитал қўйилмалар ва ишлаб чиқариш қурилиши иқтисодий самарадорлигини баҳолаш учун маъмурий-режалаштириш иқтисодиётига хос услублар қўлланиб келинган. Бундай ёндашув асосида лойиҳани амалга ошириш натижасида қўлга киритилиши режалаштирилган халқ хўжалиги (ёки унинг бирон бир тармоғи) самарадорлигини ифодаловчи мезон ётган.
Бозор муносабатлари шароитида ИҚЛ самарадорлигини аниқлашда, мулкка эгалик қилиш туридан қатъий назар, лойиҳада иштирок этувчи корхоналар, бирлашмалар ва бошқа юридик шахслар манфаатларига доир мезонлар ва услублар асос қилиб олинади.
2.4-расм. Инвестицион-қурилиш лойиҳасининг бош режаси
Услублар сармояларнинг турли лойиҳалардаги самарадорлигини қиёслашга асосланади. Бунда маблағ киритишнинг муқобил вариантлари сифатида бошқа ишлаб чиқариш объектларига молиявий маблағлар киритиш, банкларга фоиз устамасига пул маблағларини жойлаштириш ва бошқалар бўлиши мумкин.
Лойиҳа самарадорлигини аниқлашда кутилаётган харажатлар ва натижаларни баҳолаш ҳисобот даври доирасида амалга оширилади. Ҳисобот даврининг давомийлиги эса қуйидагиларни инобатга олиши керак:
- объектни ташкил этиш, уни эксплуатация қилиш ва (зарурат топилса) йўқ қилиш;
- асосий технологик жиҳознинг ўрта ва мутаносибли хизмат муддати;
- лойиҳадаги мавжуд мезонларга эришиш ва кутилаётган фойда;
- сармоядор талабларини қондириш.
Умумий кўринишда инвестицион лойиҳанинг амалга оширилиши ўзаро икки боғлиқ жараён сифатида ифодаланиши мумкин: ишлаб чиқариш объектига сармоя киритиш жараёни ва даромад олиш жараёни. Бу жараёнлар изчил ёки вақт жиҳатдан муайян тафовут оралиғида кечади, яъни сармоядан кутилаётган даромад унинг қўйилиш жараёни якунланишига қадар шакллана бошлайди. Жараёнлар вақт нуқтаи-назаридан турли суръатларга эга бўлиб бу лойиҳа самарадорлигини кўп жиҳатдан белгилаб беради.
ИҚЛ самарадорлигини баҳолашда вақт бўйича сарфланган харажатлар ва олинган даромадлар илк (базис) вақт бирлиги даврига келтирилади.
Илк вақт бирлиги (даври) сифатида: лойиҳанинг бошланиш куни, маҳсулот ишлаб чиқариш (иш бошлаш) санаси ёки ҳисоботни амалга ошириш вақтига яқин бўлган шартли кун олиниши мумкин. Турли даврий тўловларни илк вақт бирлигига келтириш тартиби дисконтлаштириш дейилади.
Илк вақт бирлигига нисбатан харажатларни келтириш уларни дисконтлаштириш (d) коэффициентига кўпайтириш йўли билан амалга оширилади.
d = , (2.1)
бу ерда t – даврий тафовутлар (ой йил) миқдори (t=0, 1, 2, . T); E – сармоядор учун мақбул капиталга нисбатан давромад меъёрига тенг дисконт меъёри.
Дисконт меъёрини танлаш олинган ссуданинг мавжуд ёки кутилаётган ўртача фоизига қараб амалга оширилади. Дисконт меъёри кўп жиҳатдан хўжалик конъюнктураси, мамлакатнинг иқтисодий ривожланиш истиқболлари, жаҳон иқтисодиётидаги вазиятга ва бошқа омилларга боғлиқ. Дисконт меъёри одатда банк фоизининг устамаси (ставкаси) ёки қимматли қоғозларга маблағларни киритишдан келадиган даромад қийматига қараб белгиланади.
Лойиҳа самарадорлиги харажатлар ва лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи ташкилотлар ишининг натижалари нисбатини ифодаловчи кўрсаткичлар тизимини қўллаш орқали баҳоланади. Бу кўрсаткичларга: соф дисконтланган даромадни, даромадлик индексини, даромадликнинг ички меъёрини, ўзини қоплаш муддатини, шунингдек лойиҳа иштирокчиларининг манфаатларига ёки унинг ўзига хослигини акс эттирувчи бошқа кўрсаткичлар киради.
Соф дисконтланган даромад (СДД) ҳисобот даврининг илк вақтига келтирилган тўлиқ ҳисобот даврига нисбатан амалдаги самаралар йиғиндисидан иборат.
СДД = , (2.2)
бу ерда Rt – вақт тавофутида (t) қўлга киритиладиган натижалар;
Xt – ўша тафовутдаги харажатлар кўлами.
СДД ижобий бўлган тақдирда инвестицион лойиҳа самарали ҳисобланади (ўша дисконт меъёрида) ва уни молиялаштириш масаласи кўриб чиқилиши мумкин. Бунда, СДД қанчалик кўп бўлса, лойиҳа шунчалик самарали бўлади.
Ушбу кўрсаткич маъносини шартли мисол орқали тушунтириш мумкин. фараз қилайлик, маълум бир ишлаб чиқариш объектида икки йил давомида капитал қурилиш амалга оширилади. Бунда асосий капитал(асосий ва айланма фондлар) қурилишнинг тугалланиш вақтигача 5 млн. долларни ташқил этади. Маҳсулотни ишлаб чиқариш қурилиш тугалланишиданоқ бошланади ва 8 йилдан кейин тугайди. Ўзида харажатларни намоён этувчи тўловлар оқими(капитал қурилишдаги инвестициялар) ва даромадлар(ишлаб чиқариш фаолиятидан келадиган фойда ва амортизацион чегирмалар) 2.2-жадвалда келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |