Лойиҳани ишлаб чиқиш босқичи лойиҳа концепциясини ривожлантириш ва унинг асосий моҳиятини ишлаб чиқиш билан бошланади. Шундан кейин лойиҳа натижаси, асосий қарорларнинг сифатга нисбатан талаблари, асосий ишлар рўйхати ва зарурий ресурслар аниқлаб олинади. Мазкур босқичда лойиҳа декомпозицияланади (қисмларга ажратилади), унинг тузилмавий режаси тайёрланади, техник (илк) лойиҳалаштириш амалга оширилади, қурилишни ташкил этиш лойиҳаси ва якуний тизимли график ишлаб чиқилади. Булар қурилиш буюртмачиси харажатларининг 85-90 фоизини тўғри баҳолаш имконини беради. Илк лойиҳалаштиришнинг бирламчи маълумотлари сифатида (у ИҚЛ концепциясини акс эттиради), геодезия ва геологияга доир тадқиқотлар, техник шартлар, маҳаллий органларнинг сув, энергия истеъмоли, телефонизация, сув оқимларини тозалаш ва шу кабиларга доир талабларига нисбатан вазифалар хизмат қилади.
Илк лойиҳалаштириш натижалари маҳаллий ҳокимият органлари, сув ва энергетика таъминоти, экологик назорат хизматлари билан келишилади. Зарурий ҳолатларда бу натижалар шаҳар қурилиши экспертизаси ёки махсус экспертизадан ўтказилади. Илк лойиҳалаштириш учун одатда ИҚЛ умумий қийматининг 5-7 фоизи сарфланади. Лойиҳани ишлаб чиқиш босқичида унинг раҳбари тайинланади ва лойиҳа жамоасининг асосий аъзолари танлаб олинади, савдо жараёнида асосий ижрочилар билан биргаликда контрактлар тузилади.
Лойиҳани амалга ошириш босқичи батафсил лойиҳалаштириш ва ишларни бажаришга тайёргарликдан бошланади. Бу босқичда ИҚЛни бошқариш тузилмаси тўлиқ ҳаракатга келтирилади, ихтисослаштирилган ишларнинг ижрочилари билан музокаралар олиб борилади, коммуникация воситалари ва иштирокчилар ўртасидаги алоқалар ҳаракатга келтирилади, лойиҳада кўзда тутилган ишларни бажариш, уларнинг моддий-техник таъминоти ташкиллаштирилади. ИҚЛни амалга оширишда ишларни тезкор (оператив) бошқариш тизими алоҳида аҳамият касб этади, у кўпинча контрактни олиб бориш тизими (хорижда эса мониторинг) деб ҳам таърифлашади.
Тезкор бошқарувда ижрочиларнинг ишларни бажариш суръатлари келишилади, лойиҳани амалга оширишнинг ҳар бир босқичида қўлга киритилган асосий кўрсаткичлар назорат қилинади.
Лойиҳани бажаришда ҳавфни пасайтириш учун контрактларни сметада кўзда тутилган маблағлар ҳисобига суғурталанади. Якунловчи босқичда (Эксплуатация босқичи) қуйидагилар амалга оширилади:
- лойиҳани ҳисобдаги қувватга олиб чиқиш ва эксплуатация кўрсаткичларини лойиҳавий режимда кўзда тутилган даражада ушлаб туриш;
- ҳужжатларни топширишга тайёрлаш ҳамда объектни буюртмачига топшириш;
- лойиҳани эксплуатация қилиш натижалари ва (зарур ҳолларда) объектни жиҳозлаш, демонтажлаш, таъминлаш ва уни янги ИҚЛга киритиш орқали янгилаш (модернизациялаш);
- ишни якунлаш ва якуний ҳужжатларни тайёрлаш;
- кейинги лойиҳалар учун тажрибада ўтган маълумотларни йиғиш;
- лойиҳани бошқариш тузилмаси (жамоаси)ни тарқатиб юбориш.
Агар ИҚЛ уч босқичдан иборат бўлса, лойиҳа концепцияси ва ишлаб чиқиш жараёнлари бирлаштирилади. 2.1–жадвалда лойиҳа босқичларининг хорижий амалиётга биноан давомийлиги келтирилган.
2.1-жадвал
Алоҳида лойиҳалар боқсичларининг давомийлиги
Do'stlaringiz bilan baham: |