I-босқич(2.6-расм). Ушбу босқичда лойиҳанинг кейинги, барча қатнашувчилари ва молиялаштириш схемасини асослаш учун уларнинг жозибадорлигини бирмунча синчковроқ таҳлил этиш учун лойиҳаларни саралаш мақсадида лойиҳа самарадорлигининг дастлабки сифат(балли) ва миқдорий баҳолаш амалга оширилади
2.6-расм. Лойиҳани баҳолаш биринчи босқичининг концептуал схемаси
II-босқич(2.7-расм). Мазкур босқичда лойиҳанинг унинг ҳар бир қатнашувчилари учун жозибадорлиги таҳлили олиб борилади. Албатта ҳам ҳолат омиллари(мамлакат, минтақа, тармоқ, корхонанинг инвестицион жозибадорлиги) ҳам шунингдек кутиш омилларини аниқловчи(дастлабки босқичларда даромадлилик нисбати, инвестициялашнинг миллий таваккалчилик кўрсаткичлари кўриб чиқилиши мумкин) омиллар кўриб чиқилади. Бундай муҳит даражаси ва самарадорлиги(миллий, минтақавий, тармоқ, бюджет ва ҳ.к.лар) лойиҳа қатнашчилари таркиби, мақсади ва кўламидан келиб чиққан ҳолда баҳоланади.
2.7-расм. Лойиҳани баҳолаш иккинчи босқичининг концептуал схемаси
2.5-жадвал
Инвестицион лойиҳалар жозибадорлигини баҳолаш хатти-ҳаракати ва
мақсадлари
Хатти-ҳаракат
|
Мақсадлар
|
Лойиҳанинг ҳаётийлиги ва муҳимлигини таҳлил этиш
|
Кутилаётган молия муваффақиятни миқдорий тадқиқ этиш, лойиҳаловчи-корхона ва бошқа корхоналар учун лойиҳанинг муҳимлиги, лойиҳа жозибадорлигини балли баҳолашни белгилаш
|
Лойиҳанинг тижорат самарадорлигини таҳлил этиш
|
Потенциал ёки реал фирма нуқтаи назаридан ўз маблағлари ҳисобига, яъни лойиҳанинг потенциал самарадорлигини белгилаш асосида унинг самарадорлигини акс эттирадиган инвестицион лойиҳанинг тижорат самарадорлигини аниқлаш.
|
Лойиҳанинг ижтимоий нафлилигини таҳлил қилиш
|
Бозорнинг турли контрагентлари, реал инвестициялаш соҳасида фаолият юритишлари натижасида келувчи қўшимча нафлиликдан келиб чиқиб инвестиция аҳамиятини акс эттирувчи ижтимоий нафлилик кўрсаткичини аниқлаш.
|
Мамлакатнинг инвестицион жозибадорлигини таҳлил этиш
|
Иқтисодиётга қўйилган маблағларнинг таваккалчилигини аниқлаш ва инвестициялаш вақтини танлаш мақсадида стратегик инвестор нуқтаи-назаридан мамлакат жозибадорлигини аниқловчи турлича омилларни баҳолаш. қоидага кўра хорижий инвесторлар учун аниқланади
|
Тармоқнинг инвестицион жозибадорлигини таҳлил этиш
|
Тармоқ жозибадорлигининг турли омилларини унинг ривожланиш имкониятлари, маблағларни инвестициялаш вақти ва эгилувчанлиги аниқлаш мақсадида баҳолаш
|
Ҳудуднинг инвестицион жозибадорлигини таҳлил этиш
|
Ҳудудий инвестицион жозибадорлик асосан мамлакат ҳудудлари ривожланишидаги тафовутлар туфайли ва ҳудуднинг ривожланиш салоҳиятини ва қўйилган маблағлар таваккалчилигини аниқлаш мақсадида амалга оширилади.
|
Корхонанинг инвестицион салоҳиятини таҳлил этиш
|
Мазкур корхонага маблағни киритишнинг мақсадга мувофиқлигини аниқлаш мақсадида(маблағни қайтариб олиш эҳтимоллиги, молиявий ҳолат, маблағларни мақсадли ишлатиш) корхона молиявий аҳволини ва бошқарув самарадорлигини баҳолаш
|
Лойиҳанинг минтақавий(халқ хўжалиги) самарадорлигини таҳлил этиш
|
Мазкур минтақа иқтисодиётига лойиҳанинг таъсир этиши(ушбу минтақа чегарасида халқ хўжалигининг аралаш тармоқларидаги ижобий ва салбий самаралар)ни аниқлаш мақсадида минтақавий самарадорлик кўрсаткичларини ҳисоб-китоб қилиш.
|
Лойиҳанинг тармоқ самарадорлигини таҳлил этиш
|
Лойиҳа тармоқнинг бошқа корхоналари фаолиятига таъсир этишини аниқлаш мақсадида амалга оширилади
|
Лойиҳанинг бюджет самарадорлиги
|
Мос кўрсаткичларда лойиҳани амалга ошириш натижаларининг барча даражадаги бюджетлар даромадлари ва харажатларига таъсири акс эттирилади. Қоидага кўра давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг турли шаклларига талабгор чиқадиган лойиҳалар учун ҳисоб-китоб қилинади
|
Турли кархоналар ва уларнинг акциядорлари учун лойиҳада қатнашиш самарадорлигини таҳлил этиш
|
Лойиҳада қатнашувчи ҳар бир конкрет корхона учун молиявий қайтим ва молиявий тававвалчиликни аниқлаш учун олиб борилади
|
Лойиҳанинг экологик самарадорлигини аниқлаш
|
Реал харажатлар ва лойиҳадан келадиган нафларни уларнинг экологик оқибатларини миқдорий аниқлаш орқали нисбатан аниқроқ ҳисоб-китоб қилиш.
|
Лойиҳанинг ижтимоий самарадорлигини таҳлил этиш
|
Лойиҳани амалга ошириш натижалари ишсизлик даражаси, аҳоли жон бошига даромад каби ижтимоий соҳа кўрсаткичлари таъсирини акс эттиради.
|
Ушбу босқич лойиҳанинг чегаравий соҳалари(ҳудудий атроф муҳит) учун қўшимча самарадорлигини аниқлаш мақсадида амалга оширилади. Бу ерда ижтимоий ва экологик кўрсаткичларни ҳисоб-китоб қилиш мақсадга мувофиқ.
Агарда лойиҳа умуман олганда етарлича яхши бўлса, дастлабки ҳисобланувчи биринчи босқичдан иккинчи босқич-асосийга ҳар бир потенциал қатнашувчилардан ҳақиқий жозибадорлигини текшириш амалга оширилади. Бунда агарда зарур бўлса молиялаштириш схемаси вариантлари, фойдани тақсимлаш ва ҳ.к.лар ишлаб чиқилади.
Лойиҳада қатнашиш барча инвесторлар учун фойдали бўлиши лозим, сабаби уларнинг ҳар бири учун жозибадорликни баҳолаш уларнинг манфаатларига, уларга мос келувчи мезонларга асосан амалга оширилади. Шу сабабли иккинчи босқичда самарадорликнинг сезиларли даражадаги кўпгина тулари баҳоланади: молиялаштириш-фирмалар, банклар ва ҳ.к.лар учун; тармоқ ва минтақавий-мос минтақалар ва тармоқлар, молия-саноат гуруҳлари ва ҳ.к.лар учун; жамоат ва бюджет ва ҳ.к.лар- умуман жамият, республика бюджети ва ҳ.к.лар.
Инвестицион лойиҳалар жозибадорлигини иқтисодий баҳолашнинг ажратиб кўрсатилган босқичларини амалга ошириш жараёнида 2.5-жадвалда келтирилган қатор хатти-ҳаракатлар бажарилади.
3-БОБ. ЛОЙИҲАЛАР ТАҲЛИЛИ: МОҲИЯТИ ВА АСОСИЙ ТУРЛАРИ
3.1. Лойиҳа таҳлили моҳияти ва унинг асосий хусусиятлари
Лойиҳа-бу, чекланган вақт давомида ҳамда маълум бир миқдордаги сармоя билан олдинга қўйилган мақсадларга эришишга хизмат қилувчи ўзаро боғланган тадбирлар мажмуидир.
Миллий иқтисодиёт тармоқларида яратилаётган объектлар шу қадар мураккабки, уларни амалга ошириш ишлари лойиҳа эмас, балки дастур доирасида олиб борилади. Умуман олганда, дастурлар лойиҳага нисбатан узоқроқ муддатга, кенгроқ кўламга эга бўлиб, асосий мақсадга хизмат қилувчи бир неча лойиҳаларни ўз ичига олиши мумкин. Бу лойиҳалар дастурнинг хизмат муддати ва кўлами бўйича бир нечтани ташкил этиб, мақсади, тури бўйича ўзаро фарқ қилиши мумкин.
Лойиҳа атамаси билан қуйидаги тушунчалар ўзаро боғланган:
лойиҳа даври (босқичи);
лойиҳа таҳлили;
лойиҳа менежменти;
лойиҳани молиялаштириш.
Лойиҳаларнинг асосий хусусиятлари қуйидагилардир:
Ўлчамчилик – лойиҳа бўйича фаолият ва кутилаётган натижаларни миқдорий ифодалаш имкониятларининг мавжудлиги.
Вақт бўйича чекланганлиги – лойиҳани ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш муддатларининг чекланганлиги.
Алоҳида фаолият турлари билан боғлиқ ҳодисаларнинг аниқ белгиланган кетма-кетлиги.
4. Мақсадга йўналтирилганлиги.
Лойиҳа таҳлили – харажатлар ва даромадлар ҳамда лойиҳа билан боғлиқ бўлган таваккалчиликни тизимли баҳолаш ва очиб бериш асосида лойиҳаларни тайёрлаш, баҳолаш ва танлаб олиш усулидир. Лойиҳа таҳлилининг катта қисми лойиҳа даврининг дастлабки босқичида, яъни уни қабул қилиш ёки қилмаслик тўғрисида қарор қабул қилингунгача амалга оширилади.
Лойиҳанинг даромадлилигини аниқлаш лойиҳа таҳлилининг асосий вазифаси ҳисобланади. Даромадлилик эса, лойиҳадан олинадиган даромад билан унга қилинган харажатлар ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади. Яъни, лойиҳанинг даромадлилигини аниқлаш учун унинг барча натижаларини аниқлаш ҳамда лойиҳадан олинган даромадлар унга қилинган харажатлардан ортиш ёки ортмаслигини ҳисоблаб кўриш керак бўлади. Чунки лойиҳани амалга ошириш учун бугун қилинаётган харажатлар билан маълум бир вақт ўтгандан кейин олинадиган даромадларни тўғридан-тўғри солиштириб бўлмайди. Бунга асосий сабаб лойиҳанинг кўпгина активлари ва иншоотларининг узоқ муддат хизмат қилиши ва инфляция ҳисобланади. Лойиҳанинг айрим харажатлари ва натижаларини, масалан, қурилиш ишлари харажатларини ўлчаш ва баҳолаш бирмунча осон. Бошқаларини эса ўлчаш осон, лекин баҳолаш анча қийин. Масалан: ходимларни ўқитиш харажатлари ва натижаларини миқдорий ва сифат жиҳатдан ўлчаш осон лекин реал натижаларини баҳолаш анча мураккаб.
Ниҳоят, айрим лойиҳалар натижаларини, масалан лойиҳаларнинг анъанавий фаолият турларига таъсирини ўлчаш ҳам, баҳолаш ҳам анча мураккаб ҳисобланади.
Сарфланадиган харажатлар турли хилда бўлиши туфайли лойиҳа ҳар хил нуқтаи назардан кўриб чиқилган ҳолда қуйидаги саволларга жавоб бериши керак:
Лойиҳа техник жиҳатдан асосланганми?
Лойиҳа тижорат талабларига жавоб берадими?
Лойиҳа ўз-ўзини молиявий жиҳатдан қоплайдими?
У иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдими?
Лойиҳа атроф -муҳитга қандай таъсир ўтказади?
Лойиҳа маҳаллий ижтимоий - маданий хусусиятларни ҳисобга олганми?
Лойиҳани амалга оширишнинг институционал (ташкилий) имкониятлари борми?
Лойиҳани амалга ошириш натижасида эришиладиган натижалар сарфланган харажатлардан ортиш-ортмаслигини аниқлаш зарур. Харажатларни таҳлил қилиш учун қуйидаги саволларга жавоб олиш зарур бўлади:
лойиҳанинг биз истаган натижаси қандай?
лойиҳа харажатларини ким кўтаради ва унинг ижобий натижаларидан ким фойдаланади?
лойиҳанинг ижобий натижалари қачон ва қаерда пайдо бўлади?
Лойиҳанинг якуний қиймати тўғрисида тасаввурга эга бўлиш учун лойиҳага алоқадор бўлган кишиларнинг турли гуруҳлари олган фойда ва қилган йуқотишларни қандай таққослаш ва жамлаш керак?
Бу лойиҳанинг якуний ижобий натижаси бошқа мумкин бўлган лойиҳалар натижасидан нимаси билан фарқ қилади?
Лойиҳа таҳлили лойиҳани шакллантириш жараёнининг ўзидаёқ унинг турли жиҳатлари таъсирини ва ролини ўзгартириш имконини беради. Ҳар қандай янги ахборот фойдали бўладиган бўлса олдин қабул қилинган қарорларни ўзгартириш учун асос бўлиши мумкин.
3.2. Лойиҳа таҳлили тузилмаси
Лойиҳа таҳлилида даромадлар ва харажатлар қуйидаги 7 та нуқтаи назардан туриб баҳоланади ва улар лойиҳа таҳлилининг 7 та бўлимини ташкил этади.
Техник таҳлил: лойиҳа техник жиҳатдан асосланганми?
Тижорат таҳлили: лойиҳа маҳсулотига бозорда талаб борми?
Молиявий: молиявий жиҳатдан лойиҳа мақсадга мувофиқлими?
Лойиҳага қилинган харажатлар ундан фойдаланувчи (истеъмолчи)лар ҳисобига қопланадими?
Экология: лойиҳа атроф-муҳитга кандай таъсир кўрсатади?
Институционал ривожланиш: лойиҳа учун масъул бўлган ташкилотлар уни амалга ошириш ва эксплуатация қилишга қодирмилар?
Лойиҳанинг ижтимоий ва маданий талабларга мослиги: Лойиҳа маҳаллий шароитларга мосланганми? Лойиҳа аҳолининг айрим гуруҳларига таъсир кўрсатадими?
Иқтисодий: лойиҳанинг ижобий натижалари уни амалга ошириш ва эксплуатация қилиш харажатларидан ортиқми? Лойиҳада таваккалчилик даражаси қандай?
Лойиҳа таҳлилининг ҳар бир бўлими ўз услубига эга ҳамда кўрилаётган харажат, даромад ёки бошқа омиллар тавсифига кўра миқдор ёки сифат кўрсаткичлари тўғрисидаги фойдаланиладиган ахборот ҳажмига қараб ўзгариб туради. Ҳатто таҳлилнинг миқдорий жиҳатларига тегишли бўлган молиявий лойиҳалар ҳам башоратлашга хос бўлган ноаниқлик омилларидан келиб чиқувчи сифат элементларига эга. Яъни лойиҳа таҳлили лойиҳанинг келажак ҳолатлар тўғрисидаги фикрларнинг ўзгаришига таъсирчанлигини ҳисобга ола билиши керак.
3.2.1.Техник таҳлил
Лойиҳанинг маркетинг нуқтаи назардан ижобий хулосаси олингач, унинг техник таҳлили амалга оширилади. Техник таҳлилда лойиҳа технологиясини ишлаб чиқарувчилардан шу лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган тижорат таклифи олинади. Тижорат таклифи лойиҳа технологиясининг ҳар бир машина ва асбоб-ускунаси, уларнинг баҳоси, техник хусусияти, техник-иқтисодий кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади. Лойиҳани амалга оширишда энг самарали бўлган технология танланади. Агар лойиҳа чет эл валютаси ҳисобига технология билан таъминланадиган бўлса, унда халқаро кўламда шу технологияни ишлаб чиқарувчилар ўртасида танлов, яъни тендер эълон қилинади.
Инвестицион лойиҳаларни техник таҳлил қилишнинг вазифаси лойиҳа мақсади нуқтаи назаридан энг қулай бўлган технологиялар, лойиҳадан манфаат кўриши мумкин бўлган аҳоли қатлами, маҳаллий шароитлар, капитал, хом ашё ва ишчи кучидан фойдаланиш имкониятлари ва уларнинг баҳоси, бозор ҳажми, шунингдек, лойиҳани режалаштириш ҳамда амалга оширишнинг мавжуд ва потенциал имкониятларини аниқлаш ҳисобланади.
Инвестицион лойиҳалар устида ишлаш жараёнида техник таҳлил биринчи навбатда ўтказилади.
Техник таҳлилга қуйидагиларни кўриб чиқиш ва белгилаш киради:
Техник ва технологик жиҳатдан муқобил вариантлар.
Лойиҳани жойлаштириш ўрни бўйича муқобил вариантлар.
Лойиҳа ҳажми.
Лойиҳани амалга ошириш муддатлари.
Хом ашё, ишчи кучи ва бошқа ресурслардан фойдаланиш имкониятлари ва уларнинг етарлилиги.
Лойиҳа маҳсулоти учун бозор сиғими (ҳажми).
Кўзда тутилмаган омилларни ҳисобга олган ҳолда лойиҳа харажатлари.
Турли лойиҳаларда учрайдиган техник муаммолар ўзига хос бўлади. Аммо айрим муаммолар (барча лойиҳаларга бўлмасада) кўпчилик лойиҳаларга хос бўлади ва уларни идентификация қилиш мумкин. Бу муаммолар қуйидаги категорияларга бўлинади: мулк шакли; лойиҳа кўлами; амалга ошириш муддатлари ҳамда технологияларни танлаш ва тўплаш.
Лойиҳанинг техник режаси, эксплуатацияси ва уни бошқариш лойиҳани ким амалга оширишига боғлиқ. Қайси лойиҳаларни давлат сектори, қайсисини эса хусусий сектор амалга ошириши кераклилигини аниқлаш муҳим масала ҳисобланади. Чунки хусусий инвесторлар инфратузилмалар ва коммунал хизмат сингари анъанавий давлат секторларига ҳам кириб боришаяпти. Лойиҳа қайси соҳага (тармоққа) тегишли эканлиги ҳам мулк шаклини танлашда муҳим рол ўйнайди. Мулк шакли масаласи шу билан бирга лойиҳанинг қандай техник режаси танланишини белгилаб беради.
Масалан, бир ҳудудни электр энергияси билан таъминлаш лойиҳаси давлат секторида бажарилиши танланса, у ҳолда йирикроқ электростанция қурилиши танланади. Хусусий секторда эса бир неча кичик, ўзаро рақобат қилувчи электростанциялар қурилиши танланиши мумкин. Йирик электростанция қуриш қарори бундай инвестицияларда таваккалчилик даражаси юқори бўлгани учун хусусий инвесторлар иштирокини инкор этади. Шу сабабли хусусий инвесторларни лойиҳа устида ишлашга жалб қилиш қарори қандай технологиялар танланишини белгилаб беради ҳамда технологияларни олдиндан танлаш лойиҳа давлат секторидагина бажарилиши мумкин, деган хулосага олиб келиши мумкин.
Лойиҳа кўлами деярли ҳар доим лойиҳани ишлаб чиқиш жараёнида аниқланадиган ўзгарувчан миқдорлар бўлиб келган. Қишлоқ хўжалиги ёки саноат ишлаб чиқариш лойиҳалари кўлами лойиҳа маҳсулотига бўлган талабга кўра белгиланади. Бошқа ҳолларда лойиҳа кўлами аввало, уни амалга оширувчи муассасаларнинг ёки ишлаб чиқарувчиларнинг имкониятларига боғлиқ бўлади. Айрим лойиҳалар кўлами фойдаланиш мўлжалланаётган ҳудудий ва табиий ресурсларнинг чекланганлиги билан белгиланади. Лекин ҳар қандай шароитда ҳам режалаштирувчи идораларнинг мавжуд шароитни ҳисобга олмасдан катта кўламларни афзал кўришларини чеклаш керак. Тажрибадан ўтган технологик ечимлар йўқ бўлса, босқичма-босқич ёндашувни танлашга мажбур бўлинади. Бундай ёндашув тадқиқотлар ва мослашиш ишларидан бошланади. Шундан сўнг лойиҳанинг тажриба варианти яратилади ва у тўпланган тажриба билан тўлдира борилиб, тўлиқ лойиҳага келтирилади. Молиявий жиҳатлар, масалан, лойиҳа амалга оширилгандан сўнг уни эксплуатация қилишга харажатлар қилиш зарурати ҳам лойиҳа кўламини белгилаши мумкин.
Аксарият ривожлантириш лойиҳалари турли секторларга ёки фаолият турларига тегишли компонентлардан ташкил топади. Масалан, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш лойиҳаси суғориш тизими ва дренажлар, қишлоқ хўжалигида қўлланиладиган турли ишлаб чиқариш воситалари ишлаб чиқариш, қишлоқ йўллари ва ижтимоий инфратузилманинг клублар, сув таъминоти тизими, мактаб ва тиббиёт муассасалари каби элементларини ўз ичига олиши мумкин.
Шу туфайли лойиҳанинг турли элементлари ўртасидаги ўзаро муносабатларни аниқлаш биринчи навбатдаги вазифа ҳисобланади. Мактаблар, клублар ва тиббиёт муассасалари бир вазиятда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши билан чамбарчас боғланган бўлса, бошқа вазиятда ҳеч қандай алоқага эга бўлмаслиги мумкин. Агар лойиҳа компонентлари ўзаро чамбарчас боғланган бўлса, у ҳолда иқтисодий таҳлилда даромадлар ва харажатларни компонентлар бўйича тақсимлаш ҳеч қандай мазмунга эга бўлмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |