Н обель ҳафталиги: Тиббиёт бўйича 2021 йилги совриндорлар эълон қилинди



Download 44,03 Kb.
Sana25.02.2022
Hajmi44,03 Kb.
#282391
Bog'liq
Нобель ҳафталиги


Н обель ҳафталиги: Тиббиёт бўйича 2021 йилги совриндорлар эълон қилинди
4 октябрдан жорий йил учун Нобель мукофоти совриндорларини эълон қилиш ҳафталиги бошланди. Унинг доирасида Швеция қироллик фанлар академияси тиббиёт ва физиология бўйича 2021 йилги Нобель мукофоти совриндорларини эълон қилди. Ушбу йўналишда нуфузли мукофот Калифорния университети профессори Дэвид Жулиус (Devid Julius) ва АҚШдаги Скрипс илмий-тадқиқот институти ходими Ардем Патапутянга топширилди.
Иккала олим ҳам америкалик бўлиб, улар Нобель мукофотини организмда ҳарорат ва тегишларга жавоб берувчи рецепторларни очгани учун олишди. Яъни олимлар одамнинг сезгилари асосида нима ётиши ва уларнинг механизмини ўрганиб чиқишган.
1990-йилларда Дэвид Жулиус чили қалампири, янада аниқроғи унинг таркибидаги капсаицин моддаси билан тажрибалар ўтказган. Айнан ушбу модда чили қалампирини дазмол куйдиргандек каби аччиқ қилади.
Олим натижада дастлаб организмда аччиқни сезишга имкон берувчи генни, сўнгра эса иссиққа, яъни ҳароратга жавоб берувчи генни аниқлаган. Ушбу рецептор TRPV1 деб аталган.
Ардем Патапутян эса ўз кашфиётини 2010 йилда амалга оширган. У терида механик таъсир, аниқроғи босишга жавоб берувчи рецепторлар — Piezo1 ва Piezo2’ни аниқлаган. Яъни бу рецепторлар терига тегилганда, мисол учун уни силаганда “ишга тушган”. Кейинроқ аниқланишича, ушбу рецепторлар одамга нафақат сезиш, балки ўз танасининг фазодаги ҳолатини сезиш қобилиятини ҳам беради.
Кейинчалик иккала олим биргаликда “совитувчи” таъсирга эга моддалар – ялпиз ва ментол билан тажрибалар ўтказишган ва натижада совуқни сезишга жавоб берувчи TRPM8 рецепторини аниқлашган.
Нобель қўмитаси баёнотида таъкидланишича, совриндорлар “инсон сезги органлари ва атроф-муҳит ўртасидаги мураккаб боғлиқликни тушунишда етмаётган муҳим бўғинларни аниқлашга муваффақ бўлишган”.
Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, 1901 йилдан 2020 йилгача тиббиёт йўналишида Нобель мукофотини 222 олим олган. Жумладан, 2020 йилда ушбу йўналишда мукофот билан америкалик вирусологлар Харви Олтер, Чарльз Райс ва британиялик Майкл Хаутон гепатит С вирусини аниқлашгани учун тақдирланишган.
Жорий ҳафтада Нобель қўмитаси яна 4 йўналиш бўйича совриндорларни эълон қилади. Жумладан, 5 октябрда физика, 6 октябрда кимё, 7 октябрда адабиёт, 11 октябрда эса иқтисодиёт бўйича Нобель совриндорлари маълум қилинади.
8 октябрда эса Норвегия пойтахти Ослода тинчлик бўйича Нобель совриндори эълон қилинади. Унга 329 номзод даъвогарлик қилмоқда.
2020 йилда Нобель мукофоти қиймати 9 млн швед кронасидан 10 млнгача (986 минг евро) оширилганди. Жорий йилда ҳам мукофотларни топшириш маросими пандемия сабабли Стокҳолмда эмас, балки онлайн тарзда совриндорлар яшовчи давлатларда ўтказилади. Шу билан бирга, тинчлик бўйича Нобель мукофотини топшириш бўйича ҳали бир тўхтамга келинмаган ва у анъанавий равишда Ослода топширилиши ҳам мумкин. Бунгача Нобель мукофотларини топшириш маросими анъанавий равишда Стоҳколм ва Ослода мукофот таъсисчиси Альфред Нобель вафот этган кун – 10 декабрда ўтказиб келинган.
Download 44,03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish