Н.Қ. ЙЎлдошев, В. И набоков, О. А. Арипов, О. АҲмедов


Ташкилотни стратегик бошқариш



Download 2,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/146
Sana23.02.2022
Hajmi2,66 Mb.
#118454
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   146
Bog'liq
menezhment nazariyasi

5.6. Ташкилотни стратегик бошқариш 
Стратегик бошқарув- бу стратегияни, яъни ташкилотни ривожланишининг 
маълум бош йуналишини сифатли ишлаб чиқиш ва уни ресурсларни 
шакллантириш ва улардан самарали фойдаланиш, истиқболдаги рақобот 
афзалликларини таъминлаш ва мақсадларга эришиш учун ташқи муҳит 
ўзгаришларига адекват жавоб қайтариш асосида амалга ошириш бўйича 
фаолиятдир. 


194 
Яна бошқа, О.Н.Жучкевич томонидан берилган ғоятда муваффақиятли 
таърифни ҳам келтириш мумкин: стратегик ресурсларни мувофиқлаштириш 
ва тақсимлаш, ҳисобга олиш ва узоқ муддатли истиқболда рақобот 
афзалликларига эришиш мақсадида ташқи муҳит омиллари ўзгаришига 
адекват жавоб қайтариш асосидаги корхона (фирма)ни ривожланишининг 
сифатан белгиланган йўналишидан иборат бўлади. 
Стратегик бошқарувни динамик тизим, бешта ўзаро боғланган бошқарув 
жараѐнларининг мажмуаси сифатида кўриб чиқиш мумкин. Бу жараѐнлар 
мантиқан бир бирларидан келиб чиқадилар (ѐки кейин келадилар), бунда 
барқарор тескари алоқа ва ҳар бир жараѐнни қолганларига ва уларнинг 
мажмуасига таъсири мавжуд бўлади. Стратегик бошқарув тузилмаси 4.15. 
расмда тасвирланган. 
5.15 расм. Стратегик бошқарув тузилмаси 
 
Муҳитнинг таҳлили 
Миссиялар (вазифалар) ва 
мақсадларни белгилаш 
Стратегияни танлаш 
Стратегияни бажариш 
Бажарилишини баҳолаш ва назорат 
қилиш 


195 
Стратегик бошқарувнинг дастлабки жараѐни ташкилот муҳитини таҳлил 
қилишдир. У қуйидагиларни ўрганишни кўзда тутади: 

макроатрофни (иқтисодиѐт ва сиѐсатнинг ҳолати, ҳуқуқий кенглик, 
табиий муҳит ва ресурслар, жамиятни илмий-техник, ижтимоий-маданий 
ривожланганлиги даражаси ва ҳ к.); 

бевосита ишга доир муҳитни ( харидорлар, рақиблар, етказиб 
берувчилар ва ҳ.к.); 

ички муҳитни (ходимлар, бошқарувни ташкил қилиниши, ишлаб 
чиқариш, молия, маркетинг, ташкилий маданият ва ҳ.к.). 
Шундан кейин ташкилотнинг миссияси (вазифалари) белгиланилади, 
унинг остида ташкилотни мавжуд бўлишининг маъноси ва унинг бошқа 
ташкилотлардан фарқини, яъни у нима учун ташкил қилинганлигини очиб 
берувчи шакллантирилган тасдиқни тушуниш керак. 
Аниқ бир ташкилотнинг миссияси одамларнинг ўзларининг фаолияти 
боғлиқ бўлган ҳар хил гуруҳларининг мақсадлари ва мафаатларини акс 
эттиради. Ташкилотга унинг миссиясини белгилашда манфаатларини ҳисобга 
олиш керак бўлган қуйидаги асосий субъектлар таъсир кўрсатадилар: 
ташкилотнинг мулк эгалари, унинг ходимлари, ишлаб чиқарилаѐтган 
(сотилаѐтган) маҳсулотнинг харидорлари, ташкилотнинг иш бўйича 
шериклари. маҳаллий ҳамжамият, ҳамда умуман, биринчи навбатда, давлат 
идоралари шахсидаги жамоа. Бунда ташкилот миссиясига энг кучли 
таъсирни мулк эгалари, ходимлар ва харидорлар (истеъмолчилар) кўрсатади. 
Ф.Котлерни ҳисоблашича, ташкилот миссиясини белгилашда қуйидаги 
бешта омилларни ҳисобга олиш керак: 

ташкилотнинг тарихи, унинг жараѐнида ташкилотнинг фалсафаси 
ишлаб чиқилган, фаолиятнинг қиѐфаси ва услуби, бозордаги ўрни ва ҳ.к. 
шакллантирилган; 

мулк эгалари ва бошқарув ходимлари ҳулкиниг услуби ва ҳаракатлари 
усули; 


196 

ташқи муҳитнинг ҳолати; 

ташкилот ўз мақсадларига эришиши учун фойдаланиладиган 
ресурслар; 

ташкилот эга бўлган ажралиб турувчи хусусиятлар. 
Бундан ташкари ташкилотнинг мақсадий мулжаллари, фаолият соҳаси, 
фалсафаси(қадриятлари ва ишончлари) фаолиятни амалга ошириш 
имкониятлари ва усуллари каби таърифларини ҳам ҳисобга олиш зарур. 
Шундай қилиб, миссия ташқи муҳит субъектларига ташкилот нимадан 
иборат эканлиги ҳақида умумий тасаввур яратишга имкон беради. Бундан 
ташқари, у ташкилотни фаолроқ бошқариш учун корпоротив руҳни ва 
шароитларни яратишга имкон беради. Ташкилот фаолиятининг умумий 
йўналишлари унга кўра белгиланадилар. 
Бундан кейин ташкилотнинг стратегик мақсадларини белгилаш 
жараѐни келади. 
Стратегик мақсадлар бир бирлари билан бирга бўла оладиган бўлишлари 
керак, яъни узоқ муддатли мақсадлар миссияга, қисқа муддатлилар эса узоқ 
муддатлиларга мос келишлари керак. 
Ташкилотлардаги мақсадларни белгилашнинг асосий йўналишлари 
қуйдагилардир: фойдалилик, бозордаги ҳолат, молиявий ресурслар, 
унумдорлик, ташкилотнинг қуввати, маҳсулотни ишлаб чиқариш, 
технология, инсоний ресурслар, харидорлар билан ишлаш. Стратегик 
мақсадларга яна ташкилотни ўсишининг ғоятда муҳим мақсадлари кириши 
мумкин, улар қуйдагилардан иборат бўлишлари мумкин: 
- тез ўсиш мақсади; 
- барқарор ўсиш мақсади; 
- қисқартириш мақсади. 
Ташкилотлардаги мақсадлар таъсир кўрсатиш субъектларининг ҳар хил 
мафаатларини ҳисобга олиш билан белгиланишлари керак. Бунда ҳал 
қилувчи роль юқори раҳбарликка тегишлидир. 


197 
Мақсадларни белгилашнинг бир неча усуллари мавжуд: марказлаш- 
тирилган, марказлаштирилмаган (пастдан юқорига ѐки юқоридан пастга), 
аралаш тартибдаги. У жараѐн тўртта босқичда бажарилади: 
- атрофда кузатиладиган тенденцияларни таҳлил қилиш; 
- умуман ташкилотнинг мақсадларини белгилаш; 
- мақсадлар иерархиясини қуриш; 
- шахсий мақсадларни белгилаш. 
Максадлар ташкилот, унинг бўлинмалари ва аъзолари учун қонун 
статусига эга бўлишлари керак, аммо улар ўзгаришлари мумкин. 
Кейинчалик стратегияни танлаш амалга оширилади. Бунда махсус 
усуллар ѐрдамида ташкилот қандай қилиб ўз мақсадларига эришиши ва ўз 
миссиясини амалга ошириши белгиланади, яъни унинг фаолиятининг соҳа, 
воситалар ва шакл каби томонларини ривожланиш йўналишлари 
белгиланади. 
Стратегияни танланиши ташкилот томонидан келажакда уни фаолият 
юритишига нисбатан қандай қарор қабул қилинишига боғлиқдир: 
белгилангган бизнесни тўхтатиш ѐки давом эттириш, ѐки бизнеснинг бошқа 
тури билан шуғулланиш. 
Бунда корхона асосий йўналишларни белгилайди: 
- харажатларни камайтиришда етакчилик; 
- маҳсулотни ишлаб чиқариш (сотишда)да ихтисослашиш; 
- бозорнинг маълум сегментини қайд этиш. 
Бизнесни ривожланиши эталонли стратегияларининг бир неча гуруҳлари 
мавжуд. Биринчисига жамланган ҳолда ўсиш, иккинчисига интегра- 
цияланган ҳолда ўсиш, учинчисига диверсификацияланган ҳолда ўсиш, 
тўртинчисига қисқартириш стратегияси киради. 
Стратегияни ишлаб чиқаришда корхона жорий стратегияни белгилаб 
олиши ва маҳсулот партфелини таҳлил қилиб чиқиши зарур. Стратегияни 
танлаш корхонанинг мақсадлари, раҳбарларнинг манфаатлари, ресурслар, 


198 
ходимларнинг малакаси, ташкилотнинг ташқи муҳитга боғлиқлиги каби 
омиллар томонидан асасланган. 
Шундан кейин танлаб олинган стратегиянинг баҳолаш амалга оширилади 
(унинг стратегияни амалга ошириш имкониятини белгилаб берувчи асосий 
омилларни танлашда ҳисобнинг тўғрилиги ва етарлигини таҳлил қилиш 
кўринишида).Танлаб олинган стратегияни баҳолашнинг барча тадбирлари 
битта нарсага бўйсундирилади: у фирма томонидан ўз мақсадларига 
етишишига олиб келадими? Агар ҳа бўлса, бундан кейинги уни баҳолаш 
қуйидаги йўналишлар бўйича ўтказилади: 
- танланган страдегияни атрофдагиларнинг ҳолати ва талабига мос 
келиши; 
- танланган стратегияни фирманинг салоҳияти ва имкониятларига мос 
келиши;
- стратегияга киритилган хатарни қабул қилса бўлишлиги. 
Шуни таъкидлаш керакки, йирик ва ўрта кўп тармоқли компанияларда 
кўпинча бизнеснинг стратегик бирлиги - ( БСБ ) деб аталувчи ажратилади. 
Бу бозорнинг бир ѐки бир неча сегментлардаги стратегияни ишлаб чиқиш ва 
баъзида эса амалга ошириш учун жавоб берувчи фирма ичидаги ташкилий 
бирликлардир. Ушбу иш компания маҳсулотлари портфелини таҳлил қилиш, 
кейин 
бозорни 
сегментларга 
бўлиш, 
товарларни 
позицияларга 
жойлаштиришдан бошланади. БСБ баъзан ишлаб чиқариш бирликларидан 
фарқланадилар, улар ҳам бир ва ҳам ўхшаш эҳтиѐжларини қоноатлантирувчи 
бир неча маҳсулотларни қамраб олишлари мумкин. Компаниялар кўпинча 
хўжалик бўлинмалари кўринишидаги БСБни ташкилий расмийлаштириш- 
лари мумкин. 
Кейин қуйидаги масалаларни ҳал қилишга қаратиладиган стратегия 
бажарилиши керак:

нисбий мазмун ташкилот амалга оширадиган стратегияга мос келиши 
учун маъмурий вазифалар орасидаги устиворликни белгилаш; 


199 

корхона фаолиятини стратегияни бажаришга қаратиш учун танланган 
стратегия ва ташкилот ичидаги жараѐнлар орасидаги мосликни белгилаш; 

етакчилик услуби ва ташкилотни бошқаришга ѐндошувни танлаш ва 
уни амалга оширилаѐтган стратегия билан мосликка келтириш. 
Бу вазифалар стратегик деб аталувчи ўзгаришлар воситасида ҳал 
қилинадилар. 
Ўзгаришнинг зарурлиги ва даражасини белгилаб берувчи асосий 
омиллар ҳолатига (соҳа, ташкилот, маҳсулот, бозорнинг ҳолатига) кўра 
ўзгаришларнинг тўртта турини ажратиш мумкин: 
- ташилотни қайта қуриш- ташкилотнинг миссияси ва маданиятига 
таъсир кўрсатувчи асосли ўзгаришларни кўзда тутади. Ташкилот ўзининг 
соҳаси ва шунга кўра маҳсулоти ва бозордаги ўрни ўзгартирилганда вужу- 
га келади. Бунда янги ташкилий маданият яратилади, технолигик соҳа ва 
ишчи кучлари бозорида катта ўзгаришлар содир бўлади; 
- ташкилотни кескин ўзгартирилиши- агар ташкилот соҳасини 
ўзгартирмасаю, амма унда кескин ўзгаришлар (маданиятларни бирлашиши, 
янги маҳсулотлар ва бозорларни ўзлаштириш) содир бўлса, у стратегияни 
бажариш босқичида ўтказилади ва ташкилот ичидаги ўзгаришларни талаб 
қилади; 
- ўртача ўзгариш ташкилот янги маҳсулот билан бозорга чиққан ва 
унга харидорларни жалб қилган вақтида амалга оширилади. Бунда 
ўзгаришлар ишлаб чиқариш жараѐни ва маркетингга тегишли бўлади; 
- одатдаги ўзгаришлар- ташкилот маҳсулотига шўъбаиқишни қўллаб 
қувватлаш мақсадида маркетинг соҳасида ўзгаришлар ўтказиш билан боғлиқ. 
Ташкилотни ўзгармасдан фаолият юритиши у биттагина статегияни 
ўзгартирмасдан амалга оширалаѐтган вақтда содир бўлади. 
Стратегик ўзгаришлар ташкилотнинг барча томонларига таъсир 
кўрсатишлари сабабли, тузилма характерга эга бўлишлари керак. Аммо 
ташкилотнинг иккита кертик жойи борки, улар бўндай ўзгартиришларни 


200 
ўтказишга асос буладилар, булар ташкилий тузилма ва ташкилий 
маданиятдир. 
Стратегия ташкилий тузилмани танлашда муҳим таъсир кўрсатади. 
Унинг таҳлили қуйидагиларни аниқлашга қаратилган: 

мавжуд ташкилий тузилма танланган стратегияни танлашга қандай 
даражада кумаклашади ѐки ҳалақит қилади; 

агар зарур бўлса, ташкилий тузилмада қандай ўзгаришларни ўтказиш 
керак; 

стратегияни амалга ошириш жараѐнидаги маълум вазифаларни ҳал 
қилиш бошқарувнинг қандай даражасига юкланиши керак. 
Ташкилот аъзоларининг ҳаракатини йўналтирувчи кўзга кўринмас 
дастакларни ўрнатувчи ташкилий маданият моҳияти бўйича ташкилотнинг 
қалби бўлади. ушбу ташкилот ташқи таъсирларга жавоб қайтариши 
кераклиги ва мумкинлиги, ташкилотда ўзини қандай тутиш кераклиги, 
ташкилотни фаолият юритишининг маъноси нимадан иборатлигига нисбатан 
барқарор меъѐрлар, тасаввурлар, тамойиллар ва ишончлардан вужудга 
келади. Стратегияни амалга ошитиш босқичида унинг ташкилий 
маданиятини ўзгартириш, уни танланган стратегияга мослаштиришга асосий 
ҳаракатларни йўналтириш керак. Бу каттагина қийинчиликлардан иборат 
бўлади. Шунинг учун стратегияни белгилаш босқичидаѐқ уни бажаришда 
ташкилий маданиятни ўзгариши билан қандай қийинчиликлар вужудга 
келишини кўпроқ ҳисобга олиш ва ташкилий маданиятни ўзгартириш бўйича 
атайин бажариб бўлмадиган ҳаракатларни бажаришни талаб қилмайдиган 
стратегияни танлашга ҳаракат қилиш зарур. 
Шунинг билан бирга стратегияни бажариш босқичида яна ташкилот 
ресурслари ва унинг инсоний салоҳиятини шакллантириш ва жалб қилиш 
талаб қилинади. 
Бу жараѐн ташкилотнинг ресурсли салоҳиятидан фойдаланиш 
механизми амалга оширилаѐтган сартатегия билан мослаштиришдан 
бошланади. Бу фаолиятнинг асоси ташкилот ресурсларини стратегиянинг 


201 
алоҳида ташкил қилувчилари бўйича тавсимлаш ва ҳаммадан аввал уларни 
вақт бўйича тўғри тақсимлашдан иборатдир. Раҳбарият ташкилот молиявий 
ресурсларини бундай тақсимланишини ташкил қилиши керак, бунда ҳамма 
вақт ҳам керакли пайтда зарурий пул маблағлари бўлсин. Бунинг учун пул 
маблағларидан фойдаланишнинг статегик мулжалларини белгилаш керак, 
улар қандай мақсадларда харажатларни амалга ошириш мумкинлиги ва 
қаерга пулларни киритиш керак эмаслигини қайд этадилар. 
Бажариш босқичида маълум вазифаларни ҳал қилиш ва вазифаларни 
бажариш учун ташкилот алоҳида қисмларининг пул маблағларига 
эхтиѐжларини таҳлил қилиши ва пул маблағларини тақсимланишидаги 
устиворликлар белгилаши керак. 
Ресурсларни тақсимлаш учун фойдаланиладиган асосий қурол 
бюджетни тузиш ва ундан фойдаланиш бўлади, у нафақат пул маблағларига, 
балки захиралар, капитал маблағлар, сотишлар ва х.к ҳам тегишлидир.
Ресурсларни жалб қилиш жараѐни ресурсларни самарали тақсимлаш 
билан бир қаторда сармояларни келиб тушиш манбаларини баҳолаш ва 
уларни сақлаб қолишни ҳам кўзда тутади. 
Стратегик бошқарувда асосий роль ташкилотнинг раҳбариятига, 
ҳаммадан аввал унинг юқори даражасига тегишли бўлади, у нафақат унинг 
стратегиясини белгилаши, балки ташкилот ресурсларини сафарбар қилган 
ҳолда, керакли ўзгаришларни ўтказиши керак. 

Download 2,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish