Н.Қ. ЙЎлдошев, В. И набоков, О. А. Арипов, О. АҲмедов



Download 2,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/146
Sana23.02.2022
Hajmi2,66 Mb.
#118454
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   146
Bog'liq
menezhment nazariyasi

Фаолият турлари бўйича. Фаолият тури маҳсулотлар (товарлар ва 
хизматлар)нинг бир турдаги мажмуасини олинишига олиб келувчи жараѐн 
сифатида белгиланади. Фаолиятнинг бир тури битта оддий жараѐндан 
(масалан тўкимачиликдан) ташкил топиши ѐки бутун бир қатор жараѐнларни 
қамраб олиши (автомобилларни ишлаб чиқариш) мумкин. 


122 
Хўжалик юритиш субъектларини фаолият турларига ажратишда 
куйидаги фарқлар кўзга ташланади: 
- асосий фаолият - бу қўшимча қийматни ташкил қилишда катта улуш
қўшувчи фаолиятдир.Амалда маҳсулотнинг алоҳида турлари бўйича бундай
маълумотларни олишнинг иложи йўқ. Шунинг учун фаолиятнинг асосий 
турини фаолиятнинг ушбу тури билан боғлиқ товарлар ва хизматларга тўғри 
келувчи ялпи ишлаб чиқаришнинг устивор улуши билан белгилаш тавсия 
этилади. Бундай ҳисоблашнинг мураккаблигида фаолиятнинг асосий тури 
фаолиятнинг тегишли тури билан банд бўлган ходимларнинг ходимлар 
умумий сонидаги улушини ҳисоблашдан аниқланиши мумкин. Бунда асосий 
фаолиятга умумий қўшимча қиймат ѐки банд бўлганлар сонининг 50 ѐки 
ундан ортиқ фоизи тўғри келиши шарт эмас, аммо бу фаолият устивор 
бўлиши керак; 
- кўмакчи фаолият - унга фаолиятнинг бошқа соҳалар маҳсулотлари 
ишлаб чиқариладиган айрим турлари киртилади. Кўмакчи фаолият 
иқтисодий фаолият турлари умумдавлат классификаторининг тегишли 
гуруҳларида ҳисобга олинади. Фаолиятнинг асосий ва кўмакчи турлари 
маҳсулотлари бозорда сотиш ѐки фойдаланишнинг бошқа турлари учун 
мўлжалланганлар. 
- ѐрдамчи фаолият - бу объект фаолиятининг асосий турларини қўллаб 
қувватлаш учун амалга ошириладиган фаолиятдир.У асосий ва иккиламчи 
дан ажратилмайди- у асосий ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатувчи фаолият 
(ташиш, сақлаш, харид қилиш, бошқарув таъминот, маркетинг, таъмирлаш ва 
созлаш ишлари ва ҳ.к.). Хўжалик юритувчи субъектлар таркибий
бўлинмаларнинг ѐрдамчи фаолияти унинг асосий фаолияти бўйича ҳисобга 
олинади. 
Ташкилотлар ўлчамлари бўйича йирик, ўртача ва кичик гуруҳларга 
ажратилиши мумкин. Бундай бўлинишнинг таснифловчи аломатлари 
сифатида кўпроқ таҳлил қилиш учун олиниши осонрок бўлган банд 
бўлганлар сони. сотишлар(оборот)нинг ҳажми, активларнинг баланс қиймати 


123 
каби мезонлардан фойдаланилади. Аммо улардан ҳеч бири ташкилотни у ѐки 
бу гуруҳига киритиш учун етарлича далилли асослар бўлмагани сабабли, 
амалда кўпинча мезонларнинг комбинациясидан фойдаланилади. 
Таъкидлаш керакки, Европа Иттифоқида 1999 йилдан бошлаб 
корхоналарни кичикларга киритиш учун қуйидаги учта мезонлар 
қўлланилади: валюта баланси (3.125 млн. евродан камроқ), оборот (6.25 млн 
евродан камроқ) ва ходимлар сони (5.3 жадвал). 
5.3 жадвал. 
Ташкилотларни ходимлар сони бўйича гуруҳларга бўлиш. 
Корхонанинг синфи 
Банд булганларни сони, одам 
Кичик
50 дан камроқ 
Ўрта
50-250 
Йирик
250 дан ортиқ 
Бизнинг мамлакатимизда Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон 
Республикасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш 
ҳақидаги” қонунда ўз аксини топган ѐндашувдан фойдаланилган. 
Унга кўра кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига
қуйидаги шартларга мос келувчи кооперативлар, тижорат ташкилотлари, 
якка тадбиркорлар ва тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи деҳқон 
(фермер) хўжаликлари кирадилар: 
якка тартибдаги тадбиркорлик – юридик шахс ташкил этмаган ҳолда 
жисмоний шахс томонидан тадбиркорлик фаолиятининг амалга оширилиши. 
Якка тартибдаги тадбиркорлик якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан 
ходимлар ѐллаш ҳуқуқисиз, мулк ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган мол-
мулк негизида, шунингдек мол-мулкка эгалик қилиш ва ундан фойдаланишга


124 
йўл қўядиган ўзга ашѐвий ҳуқуқ туфайли ўзига тегишли бўлган мол-мулк 
ҳуқуқи негизида мустақил равишда амалга оширилади; 
кичик корхоналар – мустақил хўжалик фаолиятини олиб борувчиўз 
балансига эга бўлган, солиқлар ва бошқа тўловларни тўлагандан сўнг 
фойдасини ўзи тақсимлайдиган корхона;
микрофирма – кичик бизнес корхонасининг бир тури. Мамалакатимизда 
саноат ишлаб чиқаришнинг тармоқларида 20 кишигача, хизмат кўрсатиш 
соҳасида 10 кишигача, савдо ва умумий овқатланиш соҳасида 5 кишигача 
ишловчи корхоналар микрофирма ҳисобланади. 
5.4. 
жадвалда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика 
кўмитасининг Ўзбекистон Республикаси кичик корхоналарининг сони ва 
уларни иқтисодий фаолият турлари бўйича тақсимланиши ҳақидаги 
маълумотлар берилган. 
5.4. жадвал 
Ўзбекистон Республикасида кичик бизнес субъектларининг иқтисодиѐт 
тармоқларидаги улушининг 2005-2010 йилларда ўсиш суръати, фоизда 
Кўрсаткичлар 
2005 
йил 
2006 
йил 
2007 
йил 
2008 
йил 
2009 
йил 
2010 
йил 
Саноат 
10,0 
10,9 
13,2 
14,6 
16,9 
19,6 
Қишлоқ хўжалиги 
85,7 
93,9 
97,5 
97,8 
97,9 
97,9 
Инвестиция 
24,0 
26,5 
23,7 
24,6 
23,7 
30,8 
Қурилиш 
50,9 
52,1 
55,4 
58,4 
41,6 
52,3 
Савдо 
43,7 
45,7 
48,2 
48,1 
46,3 
50,5 
Хизмат кўрсатиш 
52,5 
50,8 
50,1 
48,5 
47,6 
47,7 
Юк ташиш 
24,6 
27,2 
34,7 
38,9 
39,5 
40,0 
Йўловчилар ташиш 
65,7 
69,4 
75,7 
78,5 
78,9 
78,9 
Бандлик 
64,8 
69,1 
72,1 
73,1 
73,9 
74,3 
Экспорт
6,0 
10,7 
14,8 
12,4 
14,6 
13,6 
Импорт 
33,7 
34,5 
32,0 
35,7 
42,5 
36,6 
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятининг кенгайиши 
иқтисодиѐтнинг бошқа соха ва тармоқлари ишлаб чиқариш хажмидаги 
салмогининг ошиши орқали хам намоѐн булди. Хусусан, мазкур соханинг 
саноат махсулотлари ишлаб чиқаришдаги улуши 2005 йилдаги 10,0 фоиздан 


125 
2010 йилда 19,6 фоизга, қишлоқ хўжалигида тегишли равишда 95,7 фоиздан 
97,5 фоизга, савдода 43,7 фоиздан 50,5 фоизга, юк ташишда 24,6 фоиздан 40 
фоизга, асосий капиталга инвестициялар хажмида 24 фоиздан 30 фоизга, 
экспорт хажмида эса 6 фоиздан 13,6 фоизга қадар ошди. 
Бизнинг бу борадаги энг катта ютуғимиз ялпи ички маҳсулот таркибида 
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг улуши кўпайганиихамда 
мамлакатимиз иқтисодиѐтини ривожлантиришда унинг роли сезиларли 
даражада ошганида намоѐн бўлмоқда. 
2000 йилда ялпи ички маҳсулотнинг қарийб 31 фоизи иқтисодиѐтнинг фаол 
ривожланиб бораѐтган ушбу сектори улушига тўғри келган бўлса 2010 йилда 
бу кўрсаткич 52,5 фоизни ташкил этди. 

Download 2,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish