Н. Ж. Сотволдиев, З. С. Абдуллаев



Download 394,66 Kb.
Pdf ko'rish
bet13/16
Sana05.06.2023
Hajmi394,66 Kb.
#948907
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
bitiruv malakavij ishlarini bazharish va uning tarkibiga investitsiyalarga oid bolim kiritish jonalishlari

Варақларни рақамлаш.
Битирув малакавий ишининг варақлари, 
жадвал ва графиклар, схема ва иловаларнинг барчаси охирги вараққача 
рақамланиб чиқилади. Биринчи титул қисми бўлиб, унга «1» рақами 
қўйилмайди, иккинчи варақ мундарижа бўлиб, унга «2» рақами қўйилади ва 
ҳакозо, рақам ҳар бир варақнинг юқори қисмига ёзилади.
Талаба – битирув малакавий ишининг муаллифи сифатида унда 
келтирилган маълумотлар ва кўчирилган гапларнинг тўғрилигига тўла жавоб 
беради. Битирув малакавий иши кафедрага топширилгандан сўнг унга 
ўзгартиришлар киритиш ва тўғрилашга рухсат берилмайди.
Битирув малакавий ишини бажаришга қўйилган талабларларга жавоб 
бермайдиган иш ҳимояга қўйилмайди.
 
 
XI. БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИНИ ТОПШИРИШ
ВА ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТАРТИБИ 
 
Белгиланган тартибда расмийлаштирилган битирув малакавий иши 
(компьютерда бажарилган ҳолда унинг электрон варианти билан бирга) 
талаба томонидан раҳбарга тақдим этилади. Раҳбар битирув малакавий иши 
талаб даражасида бажарилганлигига ишонч билдиргандан сўнг, ишни ўз 
фикрномаси билан бирга кафедра мудирига тақдим этади. Фикрномада 
талабанинг фаоллиги, қабул қилинган қарорлардаги янгиликлар ва битирув 
малакавий ишининг бошқа ижобий томонлари тавсифланади. Кафедра 
мудири тақдим этилган материаллар асосида битирув малакавий ишини 
талаба томонидан Якуний Давлат Аттестация комиссиясида ҳимоя қилишга 
киритиш ҳақида қарор қабул қилади. 
Агар кафедра мудири талабанинг битирув малакавий ишини ҳимояга 
киритиш мумкин эмас деб ҳисобласа, масала кафедра мажлисида, раҳбар 


иштирокида муҳокама этилади. Кафедра мажлисининг баённомаси факультет 
декани томонидан тасдиқ учун ректорга тақдим этилади. 
Ҳимояга киритилган битирув малакавий иши тақризга юборилади. 
Тақризчилар таркиби соҳа мутахассислари сафидан танланади. Тақризчилар 
сифатида бошқа олий таълим муассасасининг профессор-ўқитувчилари ва 
илмий ходимлар ҳам жалб этилиши мумкин. 
Факултет декани битирув малакавий ишини тақриз билан ҳимоя учун 
Якуний Давлат Аттестация комиссиясига тақдим этади. 
Битирув малакавий ишини ҳимоя қилиш тартиби Ўзбекистон 
Республикаси “Олий таълим муассасалари битирувчиларининг Якуний 
Давлат Аттестацияси тўғрисида”ги Низом билан белгиланади. 
Битирув малакавий ишлар ҳимояси замонавий ахборот технологиялари 
воситасида тақдимот (презентация) шаклида ташкил этилади ва ўтказилади. 
Олий таълим муассасасида ахборот технологиялари воситасида 
тақдимот шаклида битирув малакавий ишлари ҳимоясини ташкил этиш учун 
етарли даражада махсус жиҳозланган аудиториялар белгиланади. 
Битирув малакавий ишлар мавзуси, мазмун-моҳияти ва хусусиятларига 
мувофиқ уларнинг ҳимоясини ташкил этиш ва ўтказишнинг бошқа шакллари 
олий таълим муассасаси Илмий кенгаши томонидан ўрнатилиши мумкин. 
Архив, ахборот-ресурс маркази ва кафедраларда сақланаётган ёки 
интернет ресурсларидан фойдаланиб айнан кўчириб олинганлиги аниқланиб, 
тасдиғини 
топган 
битирув 
малакавий 
ишлари 
кафедра 
мудири 
тасдиқномасига асосан ректор буйруғи билан бекор қилинади ва битирувчига 
“қониқарсиз” баҳо қўйилади.
Битирув малакавий ишининг охирги якуний босқичи уни Якуний 
Давлат Аттестациясининг очиқ йиғилишида ҳимоя қилишдир.
Агар битирув малакавий иши бирор корхона буюртмаси билан 
бажарилган бўлса, унинг ҳимояси шу корхонада амалга оширилади, қолган 
барча ишларнинг ҳимояси олий таълим муассасасида ўтказилади.


Ҳимоя қуйидаги тартибда амалга оширилади: талаба 10-12 дақиқа 
ичида ўзининг битирув малакавий ишида бажарган асосий масалаларни баён 
қилади. Бунда талаба танланган битирув малакавий ишининг мавзусини 
асослайди, уни долзарблигини, мақсади, вазифаси, ташкилот, муассаса ёки 
корхонанинг қисқача тавсифи, талаба томонидан киритилган тавсия ва 
таклифлар, уларни амалиётда қўллаш натижасида олинадиган самарадорлик 
баён қилинади. Шунинг учун талаба битирув малакавий ишининг ҳимоясига 
олдиндан жиддий тайёргарлик кўриши лозим.
Талаба ҳимоя маърузасини тугатгандан сўнг унга Давлат аттестация 
комиссияси аъзолари ва таклиф этилган қатнашчилар томонидан саволлар 
берилади. Талаба ушбу саволларни ёзиб олади ва уларга жавоб беради. 
Шундан сўнг Давлат аттестация комиссиясининг раиси томонидан битирув 
малакавий иши раҳбарининг фикрномаси ва ташқи тақриз тўла ўқиб 
эшиттирилади. Талаба ташқи тақризда кўрсатилган камчиликларга ўз 
муносабатини баён қилади. Берилган саволларга ва кўрсатилган 
камчиликларга талабанинг берган жавоблари аниқ ва асосланган бўлиши 
керак, чунки ушбу жавоблар ҳимоянинг умумий баҳосини белгилайди. 
Айрим саволлар мавзуга тегишли бўлмаса, талаба бу саволларга жавоб 
бермаслик ҳуқуқига эга, фақат буни изоҳлаб бериши лозим. 
Ҳимоя тугагандан сўнг талабанинг битирув малакавий иши ва унинг 
ҳимоясини Давлат атестация комиссияси 100 баллик тизим асосида 
баҳолайди. Талаба тўплаши мумкин бўлган максимал балл қуйидагича 
баҳоланади: 
86-100% 
«Аъло» 
71-85% 
«Яхши 
55-70% 
«Қониқарли» 
55 % дан кам бўлса 
«Қониқарсиз» 
Давлат Аттестация Комиссиясининг ҳимоя натижаси бўйича қабул 
қилган қарори махсус баёномаларда расмийлаштирилади. Ушбу қарор 


ўзгармас ҳисобланади. У талабанинг олий ўқув юртини тугатганлиги учун 
ихтисослиги бўйича диплом олишига асос бўлади.



Download 394,66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish