5. Танлов кўрсаткичларига қўйиладиган талаблар ва
баҳолаш мезонлари
5.1. Гуруҳ мураббийи иш фаолияти юзасидан танлов кўрсаткичларига қўйиладиган максимал баҳо 100 баллдан иборат бўлиб, қуйидаги талаблар асосида тақсимланади:
1) гуруҳ мураббийи иш фаолиятига тегишли меъёрий ҳужжатлар мавжудлиги ва уларнинг тўлиқ ижроси учун (маънавий-маърифий ишлар режаси, ижро юзасидан баённомалар, ахборот соатлари материаллари, мураббийлик соатлари материаллари, гуруҳ талабалари тўғрисидаги статистик маълумотлар 10 та жадвал) – 20 балл;
замонавий гуруҳ мураббийини қандай тасаввур қилиши бўйича гуруҳ мураббийининг тақдимоти учун – 10 балл;
1 та маънавий-маърифий тадбир, 1 та “Ахборот ва мурабийлик соати”нинг ишланмаси учун – 10 балл (максимал балл қуйидагича тақсимланади: - 1 та маънавий-маърифий тадбир, 1 та ахборот ва мурабийлик соати ишланмасининг тўлиқлиги учун – 4 балл; 1 та маънавий-маърифий тадбир, ахборот ва мурабийлик соатини ўтиб бериши учун – 4 балл; гуруҳ мураббийи томонидан очиқ “Ахборот ва мураббийлик соати”ни ўтказилиш тартиби бўйича эксперт ҳулосаси - 2 балл);
гуруҳ талабалари оилавий аҳволи, ота-онаси ва талабанинг ҳозирги кундаги яшаш манзили ва шарт-шароитлари ҳамда ўқиш жараёни, дарсдан ташқари фаолиятини тўлиқ билишлиги учун – 10 балл;
талабалар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича ўтказган профилактик тадбирлари, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича амалга оширган ишлари ҳамда ижарада яшовчи талабалар билан олиб борилган ишлари юзасидан маълумотлари учун – 10 балл;
гуруҳ мураббийининг жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликдаги фаолияти учун – 10 балл;
гуруҳ талабаларининг университет ва республика миқёсидаги турли танлов, кеча, кўргазма, мусобақа ва ОАВларидаги иштироки учун – 10 балл;
ахборот ва мураббийлик соатлари учун қўшимча материаллар (тақдимотлар, видеороликлар)нинг мавжудлиги, уларнинг ўз вақтида ўтказилганлиги, самараси ҳамда гуруҳдаги соғлом маънавий муҳит учун – 10 балл;
мураббийнинг маънавий қиёфаси, дунёқараши, нутқ ва муомала маданияти ҳамда ижодкорлиги учун – 10 балл.
5.2. Иштирокчининг барча шартлар бўйича олган баллари умумлаштирилиб, якуний балл чиқарилади.
6. Танлов ғолибларини рағбатлантириш
Кўрик-танловнинг якуний босқич ғолиблари университет томонидан моддий ва маънавий рағбатлантирилади, қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
7. Танловни молиялаштириш
7.1. Танлов ғолибларини моддий ва маънавий рағбатлантириш ҳаражатлари ўрнатилган тартибда, университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Мазкур Низом ТАТУ Кенгашининг 2020 йил “____” январдаги __________-сонли Қарори билан тасдиқланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |